21.06.2022 йилдаги ПҚ-290-сон
Ҳужжат 22.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
д) мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

I. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиш чора-тадбирлари

1.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг (кейинги ўринларда — Университет) кузатув кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

1. Университетнинг режаси, узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 февраль

-

Тошкент давлат педагогика университети кузатув кенгаши,

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан самарали алоқаларни ўрнатиш ва хорижий профессорларни ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил 1 март

3. Таълим ва тадқиқот жараёнларига инвестицияларни жалб этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.

2023 йил 1 март

2.

Университетнинг халқаро рейтингларга киришини таъминлаш.

1. Университет трансформациясига масъул проректор лавозимини киритиш.

2022 йил 1 сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Университетни халқаро рейтингларга киритиш мақсадида унинг фаолиятини таҳлил қилиш.

2022 йил 1 ноябрь

3. Таҳлил натижаларига қараб халқаро рейтингда иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 январь

4. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар самарадорлигини мониторинг қилиш.

Чора-тадбирлар режасига мувофиқ

3.

Педагогика олий таълим муассасаларининг турдош бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабаларни қўшимча педагогик тайёрлов дастури бўйича ўқитиш.

1. Педагогика олий таълим муассасаларида турдош бакалавриат таълим йўналишларда таҳсил олаётган талабаларни қўшимча педагогик тайёрлов дастурлари бўйича ўқитиш тартибини белгилашга оид Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

қўшимча педагогик тайёрлов дастурлари (кейинги ўринларда — дастур) бўйича ўқишга педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари бакалавриатининг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабаларни қабул қилиш;

дастурлар бўйича ўқитишни талабаларнинг олий таълим муассасасида таҳсил олишдан бўш бўлган вақтида тўлов-контракт асосида амалга ошириш;

манфаатдор вазирлик, идоралар ва ташкилотларга дастурлар бўйича ўқитиш учун грант ажратишга рухсат этиш;

дастурларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан сертификатда кўрсатилган мутахассислик бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш.

2022 йил 1 августга қадар

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 декабрга қадар

4.

Университетни малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш.

1. Номзодларни танлаб олиш ва саралаш бўйича танлов комиссияси таркибини тасдиқлаш.

2. Танлов комиссияси тартибини ишлаб чиқиш.

3. Муносиб номзодларни лавозимга тайинлаш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич

-

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

II. Ўқув жараёнини такомиллаштириш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш методларини жорий этиш

5.

Университет ўқув-меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш.

1. Университетда ўқитилаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув режаларидаги фанлар сонини номутахассислик фанлар ҳисобига босқичма-босқич камайтириш, асосий бўлмаган фанларни танлов фанлари рўйхатига киритиш ҳамда мустақил таълим салмоғини ошириш.

2022 йил 1 сентябрь

-

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Таълим йўналишлари хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари салмоғини ошириш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Фан дастурлари мазмунини кадрлар истеъмолчилари талаблари ва хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш ҳамда талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

6.

Университет фаолиятини академик мустақиллик тамойили асосида ташкил этиш.

1. Малака талабалари, ўқув режалари ва таълим дастурларини касбий стандартлар асосида қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш.

3. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун ўқиш давомийлиги муддатларини белгилаш.

4. Докторантурада тўлов-контракт асосида ўқиш қийматини белгилаш, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан грант ажратиш орқали докторантурага танлов асосида квотага қўшимча равишда талабгорларни қабул қилиш.

5. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича қўш малакалар ҳамда касбий малакалар бериш тизимини жорий қилиш.

6. Ўзаро келишувлар асосида олий таълим муассасалари билан ички академик мобилликни амалга ошириш.

7. Университет ва унинг тасарруфидаги таълим муассасалари учун ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш.

8. Таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини белгилаш ва жорий этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

-

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

7.

Университетнинг иқтидорли талабаларини мақсадли тайёрлов дастури бўйича ўқитиш.

1. Университетда иккинчи босқични муваффақиятли тугатган (барча фанлардан яхши ва аъло ўзлаштиришга эришган) талабалар ўртасида, ташқи баҳоловчиларни жалб қилган ҳолда, танлов ўтказиш.

2. Танлов натижалари бўйича мақсадли тайёрлов дастури асосида ўқитиладиган талабаларни саралаб олиш.

3. Илғор миллий ва хорижий тажриба асосида тайёрланган мақсадли тайёрлов дастури бўйича ўқишга танлаб олинган талабаларга оширилган миқдорда стипендия тайинлаш, уларни истиқболли кадрлар «Олтин захираси»га номзод сифатида ҳисобга олиш ва хорижий етакчи олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришга жалб қилиш.

4. Мақсадли тайёрлов дастури бўйича ўқишга қабул қилинган талабалар билан ўқишни битирганларидан сўнг мажбурий тақсимот асосида камида беш йил ишлаб бериш бўйича шартнома расмийлаштириш.

5. Мақсадли тайёрлов дастури бўйича ўқишни муваффақиятли тугатган битирувчиларга махсус сертификат бериш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

8.

Университет ва узлуксиз таълим тизими интеграциясини таъминлаш.

1. Университетда иш берувчиларнинг доимий фаолият кўрсатувчи кенгашларини ташкил этиш ҳамда улар орасида сўровлар ўтказиб, ўқув дастурларини такомиллаштириб бориш.

Ҳар йили август ойида

-

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Президент таълим муассасалари агентлиги

(Х. Умарова),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Мактабгача таълим вазирлиги

(А. Шин),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликларида ўқитиладиган фанлар бўйича амалий машғулотлар ва малакавий амалиётларга таълим муассасаларининг малакали мутахассисларини кенг жалб қилиш.

Доимий

3. Педагогика соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни ихтисослаштирилган мактабларда олиб бориш ва иқтидорли ўқувчи-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш.

Доимий

9.

Таълим жараёнини ўқув адабиётлар билан тўлиқ таъминлашга эришиш.

1. Университет типографиясини зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали замонавий рақамли типографияни ташкил этиш.

2023 йил 1 июнь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Фанлардан етишмаётган ўқув адабиётларни мақсадли режалар асосида тайёрлаш ва нашр этиш.

Доимий

3. Ўқув адабиётларни нашр этиш бўйича профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини белгилаш механизмини такомиллаштириш.

2022 йил 1 сентябрь

4. Ўқув адабиётлар ва қўлланмаларни тайёрлашга етук профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ва хорижий олимларни жалб қилиш.

Доимий

10.

Университетнинг таълим соҳаларига мос тегишли етакчи хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

1. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари доирасида юқори илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни университет докторантлари ва мустақил тадқиқотчиларига илмий маслаҳатчи сифатида бириктириш.

2023 йил 1 февралдан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда ўқув, услубий ва илмий адабиётларни тайёрлаш.

Доимий

3. Хорижий ҳамкор ташкилотлар билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.

Доимий

11.

Хорижий мутахассислар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни таълим жараёнига жалб этиш.

Ҳудудлардаги Президент мактабларида фаолият юритаётган хорижий мутахассислар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни Тошкент давлат педагогика университети таълим жараёнига жалб этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Президент таълим муассасалари агентлиги

(Х. Умарова),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

12.

Университетда хорижий талабалар улушини босқичма-босқич ошириб бориш.

1. Хорижий талабалар иштирокида халқаро фанлараро анжуманларни ўтказиш.

2. Хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини ташкил этиш.

2023 — 2026 йиллар

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

13.

Университетда ўқув жараёнларини ташкил этишда ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

1. Ўқув аудиторияларини замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозлаш.

2023 йил 1 сентябрь

Университет ҳамда Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Кафедра ўқув юкламаларини тайёрлаш ва унинг бажарилишини назорат қилишнинг электрон тизимини жорий қилиш.

2024 йил 1 январь

3. Университетнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш.

2024 йил 1 январь

14.

Университет ўқув жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш.

Таълим жараёнига «Олий таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизимини босқичма-босқич жорий қилиш, шу жумладан:

академик фаолиятни, хусусан, талабанинг давомат ҳисоботи, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, шунингдек, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадвалларини рақамлаштириш;

профессор-ўқитувчиларнинг илмий лойиҳалари, мақолалари, илмий-услубий нашрлари, илмий изланувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;

бошқарув кадрлар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар тўғрисидаги маълумотларни юритиш ҳамда тегишли ҳисоботларни тайёрлаш жараёнларини рақамлаштириш;

тўлов-шартномалар ва стипендия тўловлари тўғрисидаги маълумотларни тизим орқали электрон шаклда тақдим этишни йўлга қўйиш.

2024 йил 1 январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

15.

Университет билан унинг тузилмасидаги таълим муассасалари ўртасида ўқув-услубий, илмий-амалий йўналишларда ахборот алмашинувини рақамлаштириш.

1. Университет тузилмасидаги таълим муассасаларини оптик толали Интернетга улаш орқали уларнинг олий таълим муассасалари билан интеграциялашган электрон ўқув-услубий таъминот тизимини яратиш.

2023 йил 1 январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Университет тузилмасидаги таълим муассасалари кутубхоналарини электрон адабиётлар билан тўлдириш ва Университет билан умумий электрон макондан фойдаланиш механизмини жорий этиш.

2023 йил 1 сентябрь

16.

Таълим жараёни самарадорлигини ошириш ва рақамли ахборот-технологияларини жорий этиш мақсадида Университет ҳузурида «Медиа марказ»ни ташкил этиш.

1. Университет медиа-марказини зарур техника ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2023 йил 1 август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Таълим жараёнини мультимедиа маҳсулотлари билан бойитиш ва машғулотларга босқичма-босқич инновацион таълим технологияларини жорий этиш.

2024 йил 1 январь

III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш

17.

Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Тегишли ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантура қабул квотасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобига умумий қабул квотаси доирасида Университетнинг илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилари умумий сонидан камида 60 фоиз миқдорида белгилаш.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб

Давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлари,

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Университет томонидан республикадаги олий таълим муассасаларига илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш.

Доимий

3. Профессор-ўқитувчилар учун Web of Science, Scopus, Google Scholar каби халқаро маълумотлар базаларида илмий мақолалар чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиб бориш.

Доимий

4. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда қўшма докторантура дастурларини йўлга қўйиш.

Доимий

18.

Университетда олиб борилаётган амалий ва инновацион тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг натижадорлигини ошириш, илмий ишланмалар трансферини самарали ташкил этиш.

1. Амалий ва инновацион тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларига йўналтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

2. Педагогик таълимнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган фундаментал ва амалий изланишлар кўламини кенгайтириш.

3. Илмий ишланмалар ҳамда инновациялар трансферини жорий этиш ва уларни тижоратлаштириш учун шароитла? яратиш.

2022 — 2026 йиллар давомида

Давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

19.

Университетда ўқув ва илмий лабораторияларни ташкил қилиш.

1. Лабораториялар жойлашадиган хоналарни халқаро стандартларга мос асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

2023 йил 1 август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлик хайриялари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Ҳудудий муаммолар банкини яратиш ва лабораторияларда олиб борилаётган тадқиқотларни мазкур муаммолар ечимига йўналтириш.

2023 йил 1 сентябрь

20.

Хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари билан таълим олувчиларнинг академик алмашинувини ривожлантириш.

1. Қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича ўқув жараёнини ҳамкор мамлакат тили ёки инглиз тилида ташкил этиш.

Келишувга мувофиқ

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари билан таълим олувчиларнинг академик алмашинувини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.

2023 йил 1 январь

3. Хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари билан таълим олувчиларнинг академик алмашинувини ташкил этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

VI. Университетнинг ўқув ресурсларини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини ривожлантириш

21.

Университет, унинг тузилмасидаги таълим ва илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш, шу жумладан янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш, шунингдек, лабораторияларни замонавий ўқув-илмий ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Университет, унинг тузилмасидаги таълим ва илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2023 йил 1 январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

Давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Университет, унинг тузилмасидаги таълим ва илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.

2023 йил 1 июнь

3. Хатлов натижаларига кўра, молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда Университетнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 июль

22.

?ниверситет ҳудудида бўш турган ер майдонида 5 000 ўринли бино ва иншоотларни қуриш ҳамда жиҳозлаш.

1. Объект қурилиши режалаштирилган майдоннинг геологик параметрларини ўрганиш ва техник хулосаларини олиш.

2023 йил 1 январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари

Қурилиш вазирлиги

(Б. Зокиров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

2023 йил 1 июнь

3. Объектни қуриш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2023 йил 1 сентябрь

4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2023 йил 1 октябрь

23.

Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини такомиллаштириш.

1. Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва келгуси йиллар учун ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 февраль

-

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Ортиқхўжаев)

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

2. Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти моддий-техника базасини яхшилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 апрель

V. Талабаларга соғлом турмуш тарзини юритиш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш

24.

Талабаларни жисмоний чиниқтириш ва уларга спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш.

1. Спорт турлари бўйича Университет ректори кубогини ўтказиш.

2. Жисмоний тарбия ва спортга доир тадбир ҳамда акциялар ташкил этиш.

Ҳар йили режа асосида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлик хайриялари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

25.

Тарихий шахслар ва халқ қаҳрамонлари ҳақида талаба-ёшлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш.

1. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, қатағон қурбонлари, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган кечалар ва ижодий учрашувларни ташкил этиш.

2. Ижодий ишлар танловларини ўтказиш.

3. Эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган кекса авлод вакиллари билан доимий учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиш.

4. Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мусиқа ва санъатга қизиқишини ошириш мақсадида Университетнинг мусиқа маданияти таълим йўналиши талабаларини жалб этган ҳолда умумий ўрта таълим муассасаларида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.

Ҳар йили режа асосида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлик хайриялари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М. Хожиматов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

26.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган талабаларнинг ижтимоий мослашуви учун шароит яратиш ва инклюзив таълим ғояларини тарғиб қилиш.

1. Университетда таҳсил олувчи ногиронлиги бўлган талабалар билан ишларни тизимли ташкил этиш.

2. Инклюзив таълимни йўлга қўйиш чораларини кўриш.

Доимий

-

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Тошкент давлат педагогика университети

(А. Киргизбаев)

Т/р

Устувор вазифа

Мақсадли кўрсаткич

Йиллар кесимида

Ўсиш кўрсаткичи,

(2023 йилга нисбатан)

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

1.

Чет тили фанидан миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга профессор-ўқитувчилар улушини ошириш

Асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан (фоизда)

12

15

20

25

2,1 баравар

2.

Чет тили фанидан миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга талабалар улушини ошириш

Жами талабалар сонига нисбатан (фоизда)

5

8

12

25

5 баравар

3.

Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш

Илмий салоҳият (фоизда)

52

60

65

70

35 фоиз

4.

Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони

40

70

90

100

2,5 баравар

5.

Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони

6

8

12

20

3,3 баравар

6.

Фалсафа доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (PhD) сони

10

20

30

40

4 баравар

7.

Фан доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (DSc) сони

3

6

8

12

4 баравар

8.

Мустақил изланувчилар сони

12

20

30

40

3,3 баравар

9.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлигини ошириш

Дарсликлар сони

25

35

45

60

2,4 баравар

10.

Ўқув қўлланмалар сони

35

45

60

75

2,1 баравар

11.

Монографиялар сони

30

40

55

60

2 баравар

12.

Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони

17

29

42

51

3 баравар

13.

Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони

40

62

97

118

3 баравар

14.

Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони

0,7

1,4

2,1

2,8

4 баравар

15.

Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш

Университет профессор-ўқитувчиларини жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига хизмат сафарларига юбориш

60

80

100

120

2 баравар

16.

Университетга хорижий олимларнинг ташрифи (камида 36 соат юкламасини бажариш)

7

11

16

21

3 баравар

17.

Хорижий олий таълим муассасалари билан академик алмашув дастурларида университет талабаларининг иштироки (фоизда)

5

8

18

30

6 баравар

18.

19.

Халқаро лойиҳалар сони

2

3

5

6

3 баравар

20.

Талаба-ёшлар таълими учун қўшимча шароитлар яратиш, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш

Талаба-ёшларнинг илмий мақола, китоб ва ижод намуналарини нашр этиш (фоизда)

20

30

40

50

2,5 баравар

21.

Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар орасида спорт билан шуғулланувчиларнинг улуши (фоизда)

20

30

45

60

3 баравар

22.

Талабалар орасида спорт билан шуғулланувчиларнинг улуши (фоизда)

35

45

60

80

2,3 баравар

23.

Университет талабаларининг «Йил талабаси», бешта муҳим ташаббус ва бошқа йўналишлардаги танловларда иштироки

5

10

15

25

5 баравар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4467-сон қарорининг 9-бандидаги «халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида» сўзлари «Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 5-банддаги «халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти» сўзлари «Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари» сўзлари «Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари)» сўзлари «Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «директор» сўзи «ректор» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 11-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти» сўзлари «Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-илованинг 12-позицияси «Чора-тадбирлар» устунидаги «халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари» сўзлари «Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари» сўзлари билан, «халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти» сўзлари «Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 2-илованинг 1-позицияси «Кўрсаткичлар номи» устунидаги «халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг» сўзлари «Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 3-илованинг номида ва 1-позицияси «Устувор масалалар» устунидаги «халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг» сўзлари «Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 4-илованинг номидаги «халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг» сўзлари «Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 5-илованинг номидаги «халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти» сўзлари «Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Изоҳ: мазкур илованинг 5-банди 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.