07.06.2022 йилдаги ПҚ-273-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жорий йилда 1-иловада келтирилган прогноз кўрсаткичларга мувофиқ 133,5 минг гектардан ортиқ ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилади ва ўзлаштирилади;

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

1.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муассислигида Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил этиш.

1. Уммон Султонлигининг Атяб интернейшнл сервис (Atyab International Service) компаниясини жалб қилган ҳолда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ҳисоб-китобларига асосан, Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар учун халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб қилиш;

2. Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил этишга оид тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Мазкур институтга халқаро таълим стандартлари даражасидаги халқаро бозорларда тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, НACCP ва бошқалар) жорий этишга қодир юқори малакали кадрларни тайёрлаш вазифасини юклаш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида давлатлараро ҳамда халқаро стандартларни қабул қилиш.

1. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида қабул қилиниши лозим бўлган давлатлараро ва халқаро стандартлар рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган рўйхатларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим қилиш.

3. Қабул қилинган стандартлар тўғрисидаги маълумотларни расмий сайтларга жойлаб бориш ва амалиётга жорий этиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Дуккакли дон ва мойли экинлар уруғларини етиштириш ва етказиб беришнинг самарали механизмини яратиш.

1. Элита ва юқори репродукцияли уруғларнинг ҳажмини, экин турлари ва навларини кўпайтириш.

2. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган уруғчилик фермер хўжаликларида ҳар йили дуккакли дон ва мойли экинлар уруғлари тайёрлашни ташкил этиш.

3. Дуккакли ва мойли экинларнинг уруғчилик тизими ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш.

4. Уруғларни тайёрлашда инновацион ва илғор хорижий технологияларни татбиқ қилиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

4.

Мева-сабзавотни етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланувчи саноат корхоналарига хавфсизликни бошқариш тизимларини жорий этиш.

1. Хавфсизликни бошқариш тизимларини жорий этиш истагини билдирган мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланувчи саноат корхоналари рўйхатини шакллантириш.

2. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати корхоналарини Organic, Global G.A.P, Нalal, ISO 22000, ISO 28000, BCI, BRC ва бошқа сифат менежмент тизимлари бўйича сертификатлаш.

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва банк кредитлари

2022 йил июль — октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш

5.

Юқори ҳосилдорликка эришган ва шартномавий мажбуриятларни бажарган фермер хўжаликларини якуний даромаддан рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган ва шартномавий мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларини якуний даромаддан рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда, халқаро тажрибаларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, экинлар ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, табақалаштирилган нархларда, яъни устама ва имтиёзлар қўллаган ҳолда барча агрокластерлар учун фермер хўжаликларини рағбатлантириш механизмини жорий этиш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Республикада қишлоқ хўжалиги экинлари авлодли уруғликларини етиштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда уруғчилик илмий кластерларини ташкил этиш.

1. Уруғчилик илмий кластерларини ташкил этиш мақсадида танловлар асосида маҳаллий ва хорижий ташаббускорларни танлаш.

2. Танлов якунларига кўра, уруғчилик илмий кластерларини ташкил этиш учун белгиланган тартибда ер майдонларини ажратиш.

3. Маҳаллий ва хорижий селекцияга мансуб қишлоқ хўжалиги экинлари нав ва дурагайларининг уруғи ва кўчатларини етиштиришни йўлга қўйиш.

4. Республикада қишлоқ хўжалиги экинларини экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириб, «Uzbek seeds» миллий бренди асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экспорт қилиш.

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, хорижий инвестиция ва банк кредитлари

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

7.

Республикада умумий қуввати 324 минг тонна бўлган замонавий агрологистика марказларини ташкил этиш.

1. Лойиҳалар доирасида ишлаб чиқилган тармоқ жадвалларга мувофиқ бажарилган ишлар мониторингини олиб бориш.

2. Лойиҳалар доирасида вужудга келадиган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари

2022 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли тижорат банклари

III. Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ҳамда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш

8.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) иштирокида Оролбўйи минтақасида қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш ва модернизациялаш.

1. IFAD консультантлари томонидан ўрганишлар ўтказиш.

2. Техник-иқтисодий асосномани ишлаб чиқиш (кредит линияси учун ажратиладиган маблағлар 80 фоиздан ошмаган тақдирда).

3. Қарз битимини имзолаш.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси маблағлари

2022 йил июль — сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

9.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) иштирокида чорвачилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.

1. IFAD консультантлари миссияси томонидан ўрганишлар ўтказиш.

2. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида чорвачилик ва мева-сабзавотчилик лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асосномани ишлаб чиқиш (кредит линияси учун ажратиладиган маблағлари 80 фоиздан ошмаган тақдирда).

3. Қарз битимини имзолаш.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси маблағлари

2022 йил июль — сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

IV. Табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш

10.

Ўзбекистон Республикасининг «Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда:

тупроқлар ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш шартлари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тупроқ ва сув манбалари шўрланишини, ботқоқланишини ва ифлосланишини истисно этадиган усуллар билан етиштириш;

тупроқ, иқлим шароити ва ўсимлик талабини ҳисобга олган ҳолда, ўғитлардан тизимли ҳамда табақалаштирилган тарзда фойдаланиш;

тупроқ ва унинг унумдорлигини муҳофаза қилишнинг иқтисодий чора-тадбирларини белгилаш;

тупроқ ва унинг унумдорлигини муҳофаза қилиш устидан назорат ўрнатиш;

тупроқ унумдорлигини муҳофаза қилиш соҳасида ердан фойдаланувчи ва ижарачиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

тупроқ ҳолатини яхшилаб, унинг унумдорлигини оширишга эришган ердан фойдаланувчиларни иқтисодий рағбатлантириш назарда тутилади.

1. Хорижий давлатларнинг тупроқ унумдорлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш ва ўрганиш.

2. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

11.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан ва янги ерларни фойдаланишга киритиш.

Қуйидагиларни:

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

Сув хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 36,2 км ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда 2 та насос агрегатини қуриш ҳисобига 964 гектар ер майдонларини;

Республика бюджети маблағлари

2022 йил давомида

маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 747 км ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш, 60 та суғориш қудуғини қуриш, 56 та насос агрегатларини ўрнатиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан 52,3 минг гектар ер майдонларини;

Маҳаллий бюджет маблағлари

2022 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги

ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 691 км ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш, 969 та суғориш қудуғини қуриш, 88 та насос агрегатини ўрнатиш ва бошқа тадбирлар орқали 80,4 минг гектар ер майдонларини фойдаланишга киритиш ҳамда ушбу ер майдонларида 1,5 млн тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш чораларини кўриш.

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

2022 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

12.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ер тузиш хизматларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда рағбатлантириш, иш ҳақига устамалар белгилаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ер тузиш хизматларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда рағбатлантириш, иш ҳақига устамалар белгилаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш

13.

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг ҳудудий агрохизматлар марказларини ташкил этиш.

1. Ҳудудий агрохизматлар маркази (AKIS) биноларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертиза ташкилотларида экспертизадан ўтказиш.

2. Реконструкция ва таъмирлаш ишлари учун тендер ҳужжатларини тайёрлаш, ХМИ билан келишиш ва тендер савдоларини ўтказиш.

3. ХМИ ижобий хулосасига асосан пудратчи ташкилот билан шартнома тузиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

4. Ҳудудий агрохизматлар марказларини зарур ўқув ва технологик лаборатория ускуналари, техник воситалар, компьютер техникаси билан жиҳозлаш.

Халқаро молия институтлари маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

График асосида

(20222025 йиллар давомида)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Туркиянинг Газиантеп пистачилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Самарқанд вилоятида Ўзбекистон — Туркия пистачилик илмий марказини ташкил этиш.

Ўзбекистон — Туркия пистачилик илмий марказини ташкил этишга оид тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Унда Туркиянинг Газиантеп пистачилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ҳузурида Ўзбекистон — Туркия пистачилик илмий марказини ташкил этиш, Туркиянинг серҳосил писта навлари коллекцияси асосида миллий писта навларини яратиш ва уларнинг оналик кўчатзорларини ташкил этиш ҳамда Нуробод туманини пистачиликка ихтисослаштиришни назарда тутиш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

15.

Пахтанинг камида 4 та нави ва буғдойнинг 6 та янги нави ҳамда кам сув талаб қиладиган шоли навлари намуналари устида илмий тадқиқотлар олиб бориш.

1. Пахтанинг камида 4 та нави ва буғдойнинг 6 та янги нави ҳамда маҳаллий генофонд ва хорижий селекцияга мансуб кам сув талаб қиладиган шоли навларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2. Пахта ва буғдойнинг янги навлари ҳамда республика ҳудудларида кам сув талаб қиладиган шоли навларининг синовларини ташкил этиш.

3. Пахта ва буғдойнинг янги навлари ҳамда кам сув талаб қиладиган ва ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос нав намуналарини танлаб олиш.

4. Пахта ва буғдойнинг янги навлари ҳамда кам сув талаб қиладиган шоли навларини яратиш устида илмий тадқиқотларни ташкил қилиш.

Халқаро молия институтларининг грантлари ҳамда Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар

2022 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Халқаро картошкачилик маркази (CIP) билан ҳамкорликда картошканинг янги навлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш.

1. Халқаро картошкачилик маркази (CIP) билан ҳамкорлик ўрнатиш.

2. Картошканинг серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга, сувсизликка, шўрга чидамли навлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш учун қўшма лойиҳа ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

17.

Урганч, Қизириқ, Ғиждувон агротехнологиялар техникумлари моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш.

1. Урганч, Қизириқ, Ғиждувон агротехнологиялар техникумлари учун зарур бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Реконструкция ва таъмирлаш ишлари учун тендер ҳужжатларини тайёрлаш, тендер савдоларини ўтказиш.

3. Белгиланган тартибда пудратчи ташкилот билан шартнома тузиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

4. Техникумларни зарур инвентарлар, мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, кутубхона фондлари, компьютер техникаси ва бошқалар билан таъминлаш.

Халқаро молия институтлари ва ЮНЕСКО маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хоразм, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари

18.

Ўзбекистон — Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий марказини ташкил этиш.

Ўзбекистон — Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий марказини ташкил этишга оид тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Унда хусусий секторни жалб этган ҳолда Ўзбекистонда мавжуд генофонддан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги ва дурагайларини яратиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш назарда тутилади.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

VI. Тармоқ статистикасининг шаффоф механизмини ишлаб чиқиш

19.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг геоахборот тизимини такомиллаштириш.

1. Геоахборот тизимига манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш.

2. Геоахборот тизимида барча туманлардан дала маълумотларининг онлайн тарзда реал вақт режимида йиғилишини ташкил этиш.

3. Қишлоқ хўжалиги ерларининг геоахборот тизимида қишлоқ хўжалиги ерларининг контурлар, массивлар, субъектлар кесимидаги базасини яратиш.

4. Вазирлик ва идоралар, шунингдек, фойдаланувчилар учун махсус геопорталларни яратиш, жумладан ер майдонлари ва экинлар таҳлилларини тегишли жойлашувга боғланган ҳолда визуал қулай тарзда тақдим этиш.

5. Йиллар, контурлар кесимида ер майдонлари ва экинлар ҳолати, ҳосилдорлигига оид маълумотлар базасини яратиш ва юритиш.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

2022 йил IV чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, Ўзгидромет, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Фермер хўжаликларига таъминот ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олган «agroplatforma.uz» ахборот тизимини ишга тушириш.

1. Лойиҳада тизим фойдаланувчилари сифатида иштирок этувчи давлат органлари ва идоралар фаолиятини аудитдан ўтказиш.

2. Иш жараёнига тааллуқли бўлган давлат органлари ва идораларнинг ахборот тизимлари билан лойиҳа ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш.

3. «Agroplatforma.uz» АТнинг асосий модулларини ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» ДМ, Агросаноат мажмуига кирувчи вазирлик ва идоралар

21.

«Агросубсидия» ахборот тизими орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

1. Аграр соҳада тақдим этиладиган субсидияларни хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов натижасида аниқланган субсидия турларини шакллантириш ҳамда уларни тақдим этиш жараёнларини электрон шаклга ўтказиш бўйича регламентлар ишлаб чиқиш.

3. Маҳсулот етиштирувчиларга ажратилаётган 26 турдаги субсидиялар бўйича ҳужжатларни тўплаш, кўриб чиқиш ва келишишни «Агросубсидия» ахборот тизими орқали амалга оширишни йўлга қўйиш.

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар

2022-2023 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» ДМ, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

22.

Сув баланси ва сарфи ҳисобини юритиш ҳамда ерларни тўғри суғоришни масофавий мониторинг қилишнинг электрон моделини ишлаб чиқиш.

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги томонидан «йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил июнь

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Ирригация тизимларининг рақамли харитасини яратиш.

2022 йил ноябрь

3. Фарғона ва Самарқанд вилоятлари мисолида ерни масофадан зондлаш технологиялари ёрдамида сув баланси ва сув сарфини юритиш намунавий (прототип) моделини ишга тушириш.

4. Пилот лойиҳа натижаларига кўра лойиҳани республиканинг барча ҳудудларида қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2022 йил декабрь

23.

«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашган платформасини амалиётга жорий этиш.

1. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформа ахборот тизимини ишлаб чиқиш юзасидан консалтинг компаниясини ёллаш учун шартнома имзолаш.

2. Агросаноат мажмуига кирувчи вазирлик ва идораларда бизнес жараёнларни аудитдан ўтказиш.

3. Платформани ишлаб чиқиш учун лойиҳа-техник ҳисоб-китоб ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш.

4. Платформани ишлаб чиқувчи компанияни аниқлаш бўйича танлов эълон қилиш ва шартнома имзолаш.

5. Платформанинг синов версиясини ишлаб чиқиш, ахборот тизимларини унга босқичма-босқич интеграция қилиш.

6. Платформани амалиётга жорий этиш.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Ўзгидромет, «Ўздонмаҳсулот» АК, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

Кейинги таҳрирга қаранг.