07.06.2022 йилдаги ЎРҚ-776-сон
Ҳужжат 09.09.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
реклама берувчидан ушбу Қонун 12-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда тегишли лицензияни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни ва мувофиқлик сертификатини талаб қилиши;
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортида кўрсатилган, давлат мулки бўлган ер участкасидан, бинодан ёки иншоотдан вақтинчалик фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда (ер участкасида қурилиш ишлари олиб борилиши, бинолар ҳамда иншоотлар реконструкция қилиниши ҳамда таъмирланиши ва бошқалар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорига кўра реклама жойи паспортининг эгасига ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) монтаж қилганлик (ўрнатганлик), демонтаж қилганлик ҳамда кўчириб ўтказганлик учун компенсация тўланган ҳолда тенг қимматли жой берилади, ер участкаси, бино ёки иншоот берилмаган тақдирда эса ташқи реклама ҳамда ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва демонтаж қилиш, электрон аукцион орқали ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ҳуқуқини олиш, конструкциянинг баҳолаш қиймати билан боғлиқ харажатлар компенсация қилинади.
Чет эл телеканаллари ретрансляция қилинаётганда тарқатиладиган реклама ахборотининг ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда, бундай каналларнинг дастурлари рекламадан фойдаланувчиларга реклама ахборотисиз тақдим этилади.
Чет эл радиоканаллари ретрансляция қилинаётганда тарқатиладиган реклама ахборотининг ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда, бундай каналларнинг дастурлари рекламадан фойдаланувчиларга реклама ахборотисиз тақдим этилади.
Интернет жаҳон ахборот тармоғи воситасида тарқатиладиган реклама ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган рекламага қўйиладиган асосий талабларга, шу жумладан реклама берувчи ва реклама тарқатувчи бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган тақдирда рекламани тарқатишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабга мувофиқ бўлиши керак.
1) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги 723-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда);