2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-215-сон қарорига асосан 2022 йил 1 июндан бошлаб қон билан бевосита ишлаётган давлат тиббиёт муассасалари ходимларини гепатит «В» касаллигига қарши бепул эмлаш амалиёти жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2022 йил 1 сентябрдан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга уларни ўз ҳисобидан гепатитнинг «В» ва «С» турларига скрининг текширувларидан ўтказиш тартиби жорий этилади.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Маблағ миқдори

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Вирусли гепатитларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш

1.

Аҳоли орасида вирусли гепатитларнинг «В» ва «С» турларини эрта ташхислаш.

1. Республикада 2 млн нафар аҳолини вирусли гепатитларнинг «В» ва «С» турларига скрининг текширувидан ўтказиш.

2022 — 2025 йиллар

22,4 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

2. Скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг «С» тури аниқланган 60 минг нафар фуқарони вирусни тасдиқловчи ПЗР текширувидан ўтказиш.

6,72 млрд сўм

2.

Вирусли гепатитнинг «С» тури билан касалланган беморларни даволаш.

1. Скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг «С» тури тасдиқланган 10,5 минг нафар беморларни даволаш.

2. Дори воситаларига чидамли бўлган вирус штаммлари устида илмий тадқиқотлар олиб бориш ишларини жадаллаштириш.

2022 — 2025 йиллар

47,0 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

3.

Эмлаш орқали вирусли гепатитлар билан касалланишнинг олдини олиш.

1. Вирусли гепатит «В» инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган жами 119 013 минг нафар тиббиёт ходимини ушбу инфекцияга қарши тўлиқ (3 маротаба) эмлаш ишларини ташкил этиш.

2. Эмланганлар тўғрисида маълумотларни шакллантириш.

2022-2023 йиллар

1,28 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш ва уни юритишни ташкил этиш

4.

Қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлайдиган ходимларга эга бўлган даволаш-профилактика муассасалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри (кейинги ўринларда — Реестр) юритилишини жорий қилиш.

1. Реестрни ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 ноябрь

-

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов)

2. Реестрини тегишли тиббиёт ташкилотларида жорий қилиш.

2023 йил 1 январь

3. Келгусида Реестрни техник ва дастурий қўллаб-қувватлаш.

Доимий

4. Реестр юритилишини мониторинг қилиш.

Доимий

5.

Реестрни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали тегишли маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

1. Маълумотлар базалари ва ахборот тизимларидан қуйидаги маълумотларни тақдим этиш:

а) Давлат персоналлаштириш маркази томонидан — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

б) Ички ишлар вазирлиги томонидан:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ID-карталари тўғрисида маълумот;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳужжатлари тўғрисида маълумот;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида маълумот;

в) Адлия вазирлиги томонидан:

рўйхатдан ўтган фуқаролик ҳолати далолатнома (туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, ўлим) ёзувлари ва уларнинг таркиби тўғрисида маълумот;

шахснинг оила аъзолари тўғрисида маълумот.

2. Ахборот хавфсизлиги ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш.

2023 йил 1 январдан бошлаб доимий

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов),

Давлат персоналлаштириш маркази

(Ташходжаев),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Реестрни юритиш тартибини белгилаш.

1. Реестрни юритиш тартибини белгилаш.

2. Реестрнинг тартибга мувофиқ юритилишини ташкил этиш.

2022 йил 1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов),

манфаатдор вазирлик идора ва ташкилотлар

7.

Реестрни юритиш бўйича тегишли ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириб бориш.

1. Тегишли ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириб бориш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни тузиш.

2. Жойларда ва онлайн семинарлар ўтказиш.

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб режага мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Ахборот технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Давлат персоналлаштириш маркази

(Ташходжаев),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш бўйича моддий-техника таъминотини яхшилаш

8.

Вирусли гепатитлардан сўнг жигар фибрози ва гепатоцеллюляр карцинома ривожланишини эрта ташхислаш бўйича янги технологияларни татбиқ қи?иш.

1. Вирусология илмий-тадқиқот институти ва 14 та ҳудудий гепатология марказларига жигар фибрози ва гепатоцеллюляр карциномани эрта ташхислаш учун жами 90 мингта АПФ-III ва PIVKA тўпламини харид қилиш.

2022 — 2025 йиллар

11,7 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

2. Вирусли гепатитнинг «В» тури аниқланган беморларда HBsAg(вирус антигени)ни миқдорий аниқлаш мақсадида жами 46 минг тест тўпламини харид қилиш.

1,5 млрд сўм

9.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва ҳудудий юқумли касалликлар шифохоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

1. Вертикал яхлит тизимнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш.

2. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан ҳудудий юқумли касалликлар шифохоналарига тизимли равишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослашган марказлари профессор ва олимлари, етакчи мутахассислари томонидан гепатит «С» ва бошқа вирусли инфекциялар диагностикаси, профилактикаси ва самарали даволаш усуллари бўйича жойлардаги мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатишнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2022 йил 1 июндан бошлаб режага мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

(Юсупалиев)

10.

Бир маротаба ишлатиладиган тиббий буюм ва асбоблар билан таъминлашнинг энг кам миқдорини белгилаш тартибини тасдиқлаш.

Давлат даволаш-профилактика муассасаларини бир марталик тиббий буюм ва асбоблар билан таъминлаш.

1. Даволаш-профилактика муассасалари ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида бир маротаба ишлатиладиган тиббий буюм ва асбобларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, улар билан таъминлашнинг энг кам миқдорини белгилаш тартибини тасдиқлаш.

2022 йил 1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

(Юсупалиев),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(Кариев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

2. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда давлат даволаш-профилактика муассасаларида бир маротаба ишлатиладиган тиббий буюм ва асбобларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ўрганиш.

2022 йил 1 июлдан бошлаб режага мувофиқ

3. Ўрганиш давомида аниқланган эҳтиёждан келиб чиқиб, давлат даволаш-профилактика муассасаларини бир марталик тиббий буюм ва асбоблар билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил 1 март

IV. Вирусли гепатит ва бошқа вирусли инфекцияларни аниқлаш бўйича лаборатория хизматининг сифат назорати тизимини такомиллаштириш

11.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, республикада фаолият кўрсатаётган барча вирусологик лабораторияларнинг хизмат сифатини ошириш.

Вирусология илмий-тадқиқот институти базасида вирусли касалликларни аниқлаш бўйича миллий референс зардоб панелларини яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар

2 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(Кариев)

12.

Республикага хориждан олиб кирилаётган ва маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган биологик препаратлар (вакцина, тест тўпламлари ва бошқалар) самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш.

1. Биологик препаратлар (вакцина, тест тўпламлари ва бошқалар) самарадорлигини ўрганиш бўйича стандартни тасдиқлаш.

2022 йил 1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдурахмонов),

Фанлар академияси

(Юлдашев)

2. Стандарт асосида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш ва биологик препаратларнинг клиник-эпидемиологик самарадорлигини баҳолаш.

2022 йил 1 ноябрдан режага мувофиқ

V. Табиий ўчоқли, янги ва қайталанадиган вирусли инфекциялар бўйича чораларни амалга ошириш

13.

Тегишли муассасаларда «Қрим-Конго» геморрагик иситмаси (кейинги ўринларда — ҚКГИ) билан касалланиб тузалганларнинг (донорлар) қон плазмаси банкини яратиш.

1. Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда ҚКГИ билан касалланиб тузалганларнинг (донорлар) қон плазмаси банкини яратиш.

2. ҚКГИ билан касалланган беморларни даволаш учун ушбу касалликдан тузалган беморлар орасидан донорларни аниқлаш.

3. Донорларда ҚКГИга қарши антитаначалар титрини аниқлаш ва антитаначаларнинг титри юқори бўлган донорлар плазмасидан донор қони захирасини шакллантириш.

2022 — 2025 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан

Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

(Юсупалиев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

14.

Арбовируслар, янги ва қайталанадиган вирусли инфекцияларни ўз вақтида ташхислаш, уларнинг профилактикаси бўйича лаборатория хизматининг сифатини яхшилаш.

1. Арбовируслар, янги ва қайталанадиган вирусли инфекцияларни аниқлаш мақсадида Вирусология илмий-тадқиқот институти лабораторияларини диагностик тўпламлар (ИФА, ПЗР) ва сарфловчи материаллар билан таъминлаш.

2. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини мутахассисларига уларнинг арбовируслар, янги ва қайталанадиган вирусли инфекцияларни ўз вақтида ташхислаш ва профилактикаси бўйича тайёргарлигини ҳамда ҳушёрлигини ошириш учун семинарлар ва анжуманлар ташкил этиш орқали ташкилий ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш.

2022 — 2025 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан

Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

(Юсупалиев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

15.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга уларни ўз ҳисобидан гепатитнинг «В» ва «С» турларига скрининг текширувлардан ўтказиш тартибини жорий этиш.

1. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил июнь

-

-

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Бош прокуратураси

(Йўлдошев),

Олий суди

(Комилов)

2. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишиш.

2022 йил июнь

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июль

VI. Республикада юқумли касалликларга қарши курашда кадрлар салоҳиятини ошириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа хорижий илмий-амалий марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш

16.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари, юқумли касалликлар шифохоналари (бўлимлари)да фаолият кўрсатаётган ҳар бир мутахассиснинг республика марказлари базасида стажировкасини ташкил этиш, ўқув курсларида тажриба ва малакасини ошириш.

2. Вируслар, янги пайдо бўлган юқумли касалликлар мавзусида халқаро ва республика илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш.

3. Эпидемиологик мониторинг бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш мақсадида ёш олимларни хорижий давлатларга қисқа муддатли илмий стажировкага юбориш дастурини ишлаб чиқиш.

2022 — 2025 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдурахмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Ўзбекистонда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вирусли гепатитларнинг «В» ва «С» турларини элиминация қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичларига эришиш чораларини кўриш.

1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вирусли гепатитлар «В» ва «С» турларини элиминация қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичлари юзасидан Ўзбекистондаги амалдаги ҳолатни таҳлил қилиш.

Бунда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақсадли кўрсаткичлари асосида 2030 йилга қадар:

скрининг даражасини — 90 фоизга етказиш;

даволаш билан қамраб олиш ишларини — 90 фоизга етказиш;

болаларни эмлаш даражасини — 90 фоизга етказиш;

янги касалланиш ҳолатлари қайд қилинишини — 90 фоизга камайтириш;

ўлим ҳолати кўрсаткичларини — 65 фоизга камайтириш каби устувор йўналишлар белгиланганлигини инобатга олиш.

2. Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақсадли кўрсаткичлари бўйича ҳар икки йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини Ҳукумат қарори билан тасдиқлаш.

2024 йил 1 январь, келгусида ҳар икки йилда

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

18.

Юқумли касалликларни ташхислаш, даволаш ва профилактика қилиш соҳасидаги халқаро тажрибани ва самарали янги усулларни амалиётга жорий қилиш.

1. Хорижий етакчи клиникалар ва илмий-амалий марказлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан келишувлар ва меморандумлар тузиш.

2. Халқаро илмий анжуманларда иштирок этиш, илмий ташкилотларнинг салоҳиятини ўрганиш ва соҳада эришилган ютуқлар бўйича тажриба алмашиш.

3. Мутахассисларнинг хорижий илмий-амалий муассасаларда малакасини оширишини, янги ташхислаш, даволаш ва профилактика усулларини ўзлаштиришини таъминлаш.

4. Юқумли касалликлар, шу жумладан вирусли инфекцияларни ташхислаш, даволаш ва профилактика қилиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга тезкор жорий қилиш тизимини яратиш.

5. Юқумли касалликлар диагностикаси ва профилактикаси бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш.

2022 — 2025 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамғармаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдурахмонов)

19.

Инвестиция лойиҳаларини жалб этиш, эпидемиологик баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

1. Қўшма илмий тадқиқотлар, лойиҳаларни амалга ошириш.

2. Вирусли инфекциялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, касалликларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, ушбу мақсадларга инвестициялар ва грантларни жалб этиш.

3. Республика аҳолиси орасида парентерал вирусли гепатитнинг тарқалиши ва уларнинг узоқ муддатли оқибатларини баҳолаш учун эпидемиологик тадқиқот ўтказиш.

2022 — 2025 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдурахмонов),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

(Юсупалиев)

VII. Аҳолининг юқумли касалликлар бўйича хабардорлигини ошириш

20.

Юқумли касалликлардан сақланиш борасида доимий равишда аҳолининг хабардорлигини ошириб бориш.

1. Оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига юқумли касалликлар тўғрисида маълумотлар етказиш бўйича аниқ манзилли медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Медиа-режа асосида тадбирларни амалга ошириш.

3. Вирусли инфекциялар мавзусида ижтимоий роликлар тайёрлаш, уларни мунтазам равишда теле- ва радио каналларда эфирга бериш ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштириб бориш.

Медиа-режага мувофиқ

Ажратилган маблағлар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

ЎзМТРК

(А. Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Кудратходжа)

21.

28 июль — Халқаро гепатитга қарши кураш кунини кенг нишонлаш.

1. 28 июль — Халқаро гепатитга қарши кураш кунини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

2. Ушбу сана муносабати билан аҳоли орасида мазкур касалликка бағишланган тарғибот ишларини олиб бориш.

Ҳар йили июль ойида

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

ЎзМТРК

(Хаджаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Вирусли гепатитлар масалаларига бағишланган веб-сайт ишлаб чиқиш.

1. Вирусология илмий-тадқиқот институтининг веб-сайтини такомиллаштириш.

2. Веб-сайтни доимий равишда маълумотлар билан янгилаб бориш.

2022 йил сентябрь

Грант лойиҳалари маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)