11.04.2022 йилдаги ПФ-102-сон
Ҳужжат 12.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2863-сон қарорида назарда тутилган, юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилсин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу банддан келиб чиқиб, Солиқ кодексига 2025 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзларни назарда тутувчи ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
а) иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
б) учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.