09.02.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3349
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 09.02.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3349
Кучга кириш санаси
09.02.2022
Ҳужжат 09.02.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 522-сон «Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 522-сон «Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, Давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва Давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминотини кўрсатишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
1. Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, Давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва Давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантларига (бундан буён матнда бириктирилган таркиб деб юритилади) ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари, шунингдек фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи бошқа даволаш-профилактика муассасалари томонидан бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот берилади ҳамда тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган шахсларнинг оила аъзолари ички ишлар органларининг тегишли даволаш-профилактика муассасалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.
21. Мазкур Низом 17-бандида назарда тутилган шахсларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсиясини расмийлаштирган оила аъзолари ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.