21.01.2022 йилдаги ПФ-53-сон
Ҳужжат 21.01.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
в) бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан мазкур Фармоннинг 4-банди 4-хатбоши бўйича белгиланадиган депозит ставкасига банкнинг 1 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган миқдорда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан экспортолди молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратилади;
Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мазкур банднинг «г» кичик банди иккинчи хатбошисидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.
биринчи хатбошидаги «2022 йил» сўзлари «2024 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбошидаги «2022 йил» сўзлари «2024 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.