14.01.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2675-3
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 14.01.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2675-3
Кучга кириш санаси
14.01.2022
Ҳужжат 14.01.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон «Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. 6-банддаги «фармонларига» деган сўз «фармонлари ва қарорларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 17-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. 18-банддаги «Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар «Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.