22.12.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3076-1
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи, 22.12.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3076-1
Кучга кириш санаси
22.12.2021
Ҳужжат 22.12.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон «Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Буйруқнинг муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги «ҳарбий олий» деган сўзлар «олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 2-илова 17-позициясининг «Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш» устунидаги «илмий-техник» деган сўзлар «илмий» деган сўз билан алмаштирилсин.