03.12.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3340
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 03.12.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3340
Кучга кириш санаси
03.12.2021
Ҳужжат 03.12.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) асосан буюраман:
Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддасига мувофиқ илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш белгиланганлиги;
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 111-бандига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган «ҳуқуқий бўшлиқлар» оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.
105. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2020 йил 16 октябрдаги 21-мҳ-сон, Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 12-сон, Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 12-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 89-03-3719-сон, Маданият вазирлигининг 2020 йил 14 октябрдаги 01-14-18-сон, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 9-мҳ-сон ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 392-сон «Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3182-2, 2020 йил 19 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.11.2020 й., 10/20/3182-2/1527-сон).