Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 10 февралдаги ПҚ–3-сон қарори ва «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги ПҚ–5-сон қарорига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига замонавий ҳисобга олиш приборларини ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш дастури тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 61-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарорида:
б) 1-банднинг олтинчи хатбоши ҳамда 5-илова 2005 йил 1 июлидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидан «вилоят ҳудудий-коммунал-уй-жойдан фойдаланиш бирлашмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий-коммунал-уй-жойдан фойдаланиш бирлашмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 февралдаги 54-сон қарори билан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ–2832-сон Фармони билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в) балансида уй-жой фондига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, аҳолига иссиқлик энергиясини белгилаб қўйилган тарифлар бўйича беришдан тушадиган даромадларини асосий фаолият натижаларига киритадилар»;
8-банднинг биринчи хатбошидаги «ва коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари» чиқариб ташлансин, «ва квартира эгалари ҳамда квартира ижарачилари уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва сақлаш харажатлари улушларини (ҳисоб-китоб шакллари илова қилинади)» сўзлари «(ҳисоб-китоб шакли илова қилинади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банддан «уй-жой ташкилотларида», «ҳамда квартира эгалари ва квартира ижарачиларининг турар жойга хизмат кўрсатиш ва сақлаш харажатлари улушини» сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банднинг биринчи хатбошидан «вилоят ҳудудий-коммунал хизмат кўрсатиш бирлашмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш харажатларини бюджетдан қоплаш ҳисоб-китоби ва Фуқароларнинг алоҳида тоифаларига имтиёзлар берилиши муносабати билан турар жой ташкилотларининг камаядиган даромадларини қоплаш ҳисоб-китоби ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 январдаги 16-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 4-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги вақтинчалик низомда:
биринчи хатбошидаги «уй-жой фондидан фойдаланиш бўйича ваколатли органларнинг» сўзлари «уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «бюджет маблағлари» сўзларидан кейин «уй-жой мулкдорлари ширкатлари маблағлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 8-банднинг бешинчи бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига 5-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида низом»га мувофиқ» сўзлари «белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 16-банднинг биринчи хатбошидаги «Алоҳида турган уй мулкдорлари билан бошқарувчи ташкилот ўртасидаги техникавий хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган шартнома (контракт) бекор қилинган тақдирда» сўзлари «Алоҳида турган уй (уйлар) мулкдорлари-ширкат аъзоларининг бир қисми ширкатдан чиққан тақдирда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кўп квартирали уйда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар эгалари, уйнинг умумий мулк ҳисобланган жойини сақлаш ва таъмирлаш ишларида мажбурий иштирок этадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисида вақтинчалик низом 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Тўлов муддати белгиланган муддатлардан кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ тўловнинг кечиктирилган суммасидан 50 фоиздан ортиқ бўлмаган пеня ҳисобланади.
Турар жой ва коммунал хизматлар учун тўловлар тижорат банки муассасалари ёки тўлов қабул қилиш кассалари орқали амалга оширилади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий-коммунал фойдаланиш бирлашмасининг, шунингдек туман (шаҳар) коммунал фойдаланиш бошқармасининг намунавий ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати тузилмаси 3, 4 ва 5-иловаларга мувофиқ» сўзлари «Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасининг, туман (шаҳар) коммунал фойдаланиш бошқармасининг намунавий ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати тузилмаси 4 ва 5-иловаларга мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотларига ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасига раҳбарлик қилиш, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун масъул бўлган ўринбосарлари зиммасига юклансин»;
г) 7-банддаги «ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари» сўзлари «Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарори 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон 23-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Маблағлар йиғилишини такомиллаштириш мақсадида фуқароларнинг аризалари бўйича уларнинг иш жойидаги иш ҳақидан тегишлича ушлаб қолиш йўли билан уй-жой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўланишини ташкил этиш амалиётини кенг қўлласинлар.
Аҳоли томонидан коммунал хизматлар учун тўловлар ҳар бир тижорат банки муассасаси ва тўлов қабул қилиш кассалари орқали тўланади».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «2002—2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 18-модда):
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «2002—2004 йилларда қуйидагилар» сўзлари «2002 йил — 2005 йил 1 сентябрда қуйидагилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «газлаштирилган уй-жой фондини (кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларни) газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш жадвали» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳудудий газ таъминоти корхоналари бўйича уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш дастури» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд «г» кичик бандининг учинчи—бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли қарори билан чиқарилган. — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
18-банддаги «Газтаъминот» шуъба корхоналари» сўзлари «ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш учун ҳисоб-китобларнинг контракт (шартнома) тизимига ўтиш тўғрисида» 1993 йил 17 июлдаги 363-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига сотиладиган электр энергияси тарифлари тўғрисида» 1994 йил 8 сентябрдаги 453-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 9-сон, 43-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ учун шартномавий (эркин) нархларга ўтиш тўғрисида» 1994 йил 8 сентябрдаги 454-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 9-сон, 44-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон қарорининг 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 4 ноябрдаги 462-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» 1999 йил 11 февралдаги 65-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, уларни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 1 июндаги 280-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 30-модда) ва мазкур қарорга 1-илова.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1999 йил 25 июндаги 315-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 34-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги низомни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 10-модда), кўрсатилган қарорга 2-илова ва 3-илованинг 14-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарорига илованинг 13-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 15-илова.