[
ОКОЗ:
1.
11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг);
2.
16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.01.00 Умумий қоидалар]
[
ТСЗ:
1.
Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Қарори
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2690-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 613-сон «Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисида»ги
қарорига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 2690, 2015 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й, 25-сон, 336-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-банди
иккинчи хатбошиси
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
ионлаштирувчи нурланиш манбаи (ИНМ)
— ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда;».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 ноябрь,
03/ЮБ-12-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/2690-3/1120-сон)