26.11.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3335
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 26.11.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3335
Кучга кириш санаси
26.11.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:

Т/р

Янги бакалавриат йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун талаблар

Кўрсаткичлар

Моддий-техника базага қўйиладиган талаблар

1.

Бино ва иншоотлар бўйича

а)

таълим соҳаларига кўра олий таълим муассасасининг ҳудудидаги ҳар бир таълим олувчи учун ишчи майдон ўлчами

техника ва муҳандислик

11,2 — 19,4 м2

педагогика

8,7 — 14,5 м2

фармацевтика

11,2 — 19,4 м2

иқтисодиёт ва ҳуқуқ

7,9 — 13,1 м2

тиббиёт

12,3 — 22,0 м2

қишлоқ хўжалиги

11,2 — 19,4 м2

зооветеринария

11,4 — 20,5 м2

маданият

15,0 — 26,0 м2

санъат ва архитектура

20,0 — 33,8 м2

б)

ўқув хоналаридаги ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами

ўқув аудиторияларида

2,2 м2

компьютер залида (синфида)

4 м2

чет тили хонасида

2,4 м2

умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналарида

4 м2

техник ва махсус лабораторияларда

6 м2

алоҳида кабиналарга ажратилган фонозалларда

3 м2

ўқув-техник воситалар билан жиҳозланган ўқув аудиторияларида

2,4 м2

курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишлари бажариш залларида (архитектура-қурилиш ва бадиий йўналишларда)

3,6 м2 (6 м2)

ахборот-ресурс маркази

0,6 м2

2.

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича

а)

компьютер техникалари сони

ҳар 6 нафар талаба учун 1 донадан

б)

Интернет жаҳон ахборот тармоғи (WiFi тизими) мавжудлиги

20 мбит/сек тезликда

3.

Малака талабларида белгиланган амалий малака ва кўникмаларнинг шаклланиши учун зарур лаборатория асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентарлар, техникалар ва хом ашёлар

ўқув дастурига кўра машғулотлар сонига мутаносиб равишда

4.

Ёнғин хавфсизлиги бўйича

ёнғин хавфсизлиги назорати органининг ижобий хулосаси

5.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги бўйича

санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги органининг ижобий хулосаси

Профессор-ўқитувчилар таъминотига қўйиладиган талаблар

6.

Профессор-ўқитувчилар штат бирликлари сони

а)

кундузги ва кечки таълим шаклида

ҳар 16 нафар талабага 1 штат бирлиги*

б)

сиртқи таълим шаклида

ҳар 20 нафар талабага 1 штат бирлиги*

7.

Профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси бўйича

а)

асосий иш жойи бўйича ишлайдиганлар улуши

40 фоиз

б)

бакалавриат йўналишида илмий даражалилар улуши

35 фоиз

в)

магистратура мутахассислигида илмий даражалилар улуши

100 фоиз

8.

Профессор-ўқитувчи таянч маълумотининг (мутахассислиги ёки ихтисослигининг) мувофиқлиги бўйича

дарс берадиган фанига мос бўлиши зарур

Ўқув-методик таъминотига қўйиладиган талаблар

9.

Ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун малака талаблари мавжудлиги бўйича

давлат таълим стандарти, касб стандарти, меҳнат бозори ва кадрлар буюртмачиларининг талабларига мувофиқ бўлиши

10.

Ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун ўқув режа мавжудлиги бўйича

ўқув фанлари, кредитлар миқдори, машғулот турлари, муддатлари кўрсатилган ва фанларнинг узвийлиги таъминланган бўлиши

11.

Ўқув режадаги ҳар бир фаннинг ўқув дастурлари мавжудлиги бўйича

давлат таълим стандартлари ва малака талабларида белгиланган билим, малака, кўникма ва компетенцияларнинг талабаларда тўлиқ шакллантириш имконини яратадиган даражада бўлиши

12.

Ўқув режадаги кредитлар миқдори бўйича

а)

бакалавриат йўналишида

бир ўқув йилига 60 кредит**

б)

магистратура мутахассислигида

бир ўқув йилига 60 кредит**

13.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги бўйича

а)

бакалавриат йўналишида талабаларнинг дарсликлар билан таъминланганлиги

ҳар 6 нафар талабага 1 донадан

б)

магистратура мутахассислигида талабаларнинг дарсликлар билан таъминланганлиги

ҳар 2 нафар талабага 1 донадан

в)

лаборатория ишлари ва курс лойиҳалари учун ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланганлиги

ҳар бир талабага 1 донадан

г)

ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг электрон шакли билан таъминланганлиги

дарсликлар, ўқув ва ўқув услубий қўлланмаларнинг электрон шакли мавжуд бўлиши***

14.

Талабалар билимини баҳолаш мезонлари, амалиёт ва стажировкаларни ташкил этиш бўйича шартнома ва дастурларнинг мавжудлиги бўйича

уставга мувофиқ тасдиқланган бўлиши