05.11.2021 йилдаги ПҚ-5282-сон
Ҳужжат 05.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламаларини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонига мувофиқ республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда — юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Workоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари (кейинги ўринларда — спортнинг устувор турлари) этиб белгиланганлиги;
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон Қонуни билан тасдиқланган 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларига асосан Туризм ва спорт вазирлигига спортнинг устувор турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун 104 миллиард сўм ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини бошқариш тизимини такомиллаштириш

1.

Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини такомиллаштириш.

«Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларидаги спорт турлари рўйхатига стритбол ва «Workоut» спорт турларини киритиш.

2022 йил январь-февраль

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

2.

Стритбол спорт турини спорт турлари реестрига киритиш.

1. Спорт турини эътироф этиш тўғрисида киритилган тақдимномани муҳокама қилиш.

2021 йил ноябрь

-

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

2. Спорт турини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишва унинг кўчирмасини Ўзбекистон баскетбол федерациясига юбориш.

Қарор қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда

3.

«Workоut» спорт турини спорт турлари реестрига киритиш.

1. Спорт турини эътироф этиш тўғрисида киритилган тақдимномани муҳокама қилиш.

2021 йил ноябрь

-

Туризм ва спорт вазирлиги

2. Спорт турини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва унинг кўчирмасини тегишли спорт федерацияси (ассоциация)га юбориш.

Қарор қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда

II. Аҳоли ўртасида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларининг оммавийлигини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаш (селекция)

4.

Аҳоли ўртасида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларининг оммавийлигини ошириш, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олиш.

1. Тизимида очиқ спорт иншоотлари (стадион, футбол ва бошқа спорт майдонлари) мавжуд бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан аҳолининг барча қатламлари учун жисмоний тарбия (югуриш, юриш ва бадантарбия) билан бепул шуғулланиш учун шароит яратиш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Мавжуд маданият ва истироҳат боғларида аҳоли жисмоний тарбия билан бепул шуғулланиши учун «скандинавча юриш», юриш, югуриш ва «Workоut»га шароит яратиш.

2021-2022 йиллар давомида

3. Спорт-таълим муассасаларида, таълим ташкилотларининг спорт иншоотларида ҳамда спорт марказлари ва клубларида «очиқ эшиклар» кунларини ташкил этиш.

Ҳар чоракда бир марта

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

5.

Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини ривожлантириш учун зарур маблағлар ажратиш.

1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари учун 2021 йилда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасида ажратилган маблағлар улушини келгуси йилларда ошириб бориш.

2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили

Давлат бюджети ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

2. Ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

6.

Иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция) ишларини ташкил этиш ва «оммавийликдан — профессионалликка» ўтиш тизимини жорий этиш.

1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича спортчининг босқичма-босқич тайёргарлик тизимини қуйидаги тартибда амалга ошириш:

мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларидаги спорт тўгараклари;

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари;

республика олий спорт маҳорати мактаблари;

юқорида белгиланган ҳар бир спорт муассасасида тарбияланган спортчилардан миллий терма жамоалар таркибига номзодлар етиштириб бериш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасида ажратилган маблағлар, ҳомийлик маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон баскетбол федерацияси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича бошланғич тайёргарликдан профессионал даражагача бўлган босқичлар учун ўқув-услубий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг жойларга етказилишини таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

7.

Мактабгача таълим ташкилотларида, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасаларида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини ривожлантириш.

1. Кичик ёшдан болаларда спорт билан шуғулланишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш ҳамда уларнинг муайян кўрсаткичлари асосида қайси спорт билан шуғулланишини аниқлаш, мустақил режалаштириш қобилиятини ривожлантириш.

2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили

-

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Таълим муассасаларида қуйидаги оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш:

«Муассаса спорти» фестивали;

мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича «Муассаса биринчилиги».

Ҳар йили декабрь

3. Мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича электрон таълим ресурсларида турли тилларда машқ жараёнларини ўтказиш юзасидан методик тавсияларнинг республика очиқ маълумотлар базасини яратиш.

2022 йил февраль-март

Ижрочилар маблағлари

III. Мини-футбол билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, уни оммалаштириш, ушбу йўналишда муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш

8.

Аҳолини, айниқса ёшларни бошланғич ва ҳаваскор мини-футбол билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Ҳудудларда (қишлоқ, маҳалла, туман, шаҳар, вилоят) мини-футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги

2. Мини-футбол бўйича ташкил этилган секциялар, тренерлар, мини-футбол ўйнаш мумкин бўлган майдонлар ҳақидаги маълумотларни аҳолига маҳаллий оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш.

2021-2022 йиллар давомида

9.

Ҳаваскор ва профессионал мини-футболни оммалаштириш бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш.

Республикамизнинг барча ҳудудларида, айниқса чекка қишлоқларда ёш иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида:

Ҳар йили

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасида ажратилган маблағлар доирасида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

1. Спорт мусобақаларини 3 та босқичда ўтказишни жорий этиш:

I босқич — туман (шаҳар);

II босқич — вилоят;

III босқич — республика (финал).

Ҳар йили

2. Ҳар бир давлат органи ва ташкилотида мини-футбол жамоаларини тузиш.

3. Қуйидаги профессионал ва оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш:

U-17 ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини;

U-16 ва ундан кичик ёш тоифаларида расмий спорт мусобақаларини.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режаси асосида

4. Мини-футбол бўйича «Янги Ўзбекистон ёшларимиз» спорт мусобақаларини (республика ҳудудларида) ўтказиш.

Ҳар йили февраль-март

Ижрочилар маблағлари

5. Оилавий жамоалар ўртасида «Соғлом оила — Янги Ўзбекистон таянчи» мусобақаларини ўтказиш:

I босқич — туман (шаҳар);

II босқич — вилоят;

III босқич — республика (финал).

Ҳар йили апрель

6. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида «Раҳбар кубоги» мусобақаларини ўтказиш:

I босқич — туман (шаҳар);

II босқич — вилоят;

III босқич — республика (финал).

Ҳар йили октябрь (2022 йилдан бошлаб)

10.

Спорт захирасини тайёрлаш сифатини ошириш.

1. Мини-футбол бўйича умумтаълим мактабларида тўгараклар, спорт мактабларида секциялар, олий таълим муассасаларида клублар сонини 1,5 бараварга кўпайтириш чораларини кўриш.

2022 йилдан бошлаб

-

Халқ таълими вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мини-футбол бўйича шуғулланувчилар, тренерлар учун намунавий спорт ўқув дастурлари ва қўлланмаларини ишлаб чиқиш ва етказиб бериш.

2021 йил декабрь

IV. Юриш ва югуриш билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш

11.

Жойларда юриш ва югуриш билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Ҳудудлардаги мавжуд енгил атлетика майдонларини хатловдан ўтказиш.

2. Енгил атлетика майдонларини замонавий талаблар асосида таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш бўйича яқин муддатга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2021 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

12.

Республиканинг барча йирик шаҳарларида пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари» ташкил этиш ва замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

Замонавий лойиҳалар асосида «Саломатлик йўлаклари»ни ташкил этиш:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

1) Нукус, Бухоро, Шаҳрисабз, Самарқанд, Термиз, Нурафшон, Қўқон ва Хива шаҳарларида;

2022 йил 1 июлдан бошлаб

2) Республиканинг барча йирик шаҳарларида;

2022 йил 1 декабрдан бошлаб

3) Фойдаланишга топширилган «Саломатлик йўлаклари»дан самарали фойдаланишни таъминлаш.

Доимий

Ижрочилар маблағлари

13.

Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида юриш, югуриш майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Навоий вилояти Хатирчи туманидаги «Ёшлик» ўйингоҳининг югуриш йўлакчаларини мукаммал таъмирлаш.

2022 йил март

Республика бюджети маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

2. Сурхондарё вилояти Денов тумани марказидаги ўйингоҳнинг югуриш йўлакларини резина қопламаларга ўзгартириш.

2022 йил апрель

14.

Ҳудудларда спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш.

Спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

Ҳар йили

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, вазирлик, идора ва ташкилотларга ажратилган маблағлар доирасида

Туризм ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

1) аҳолининг кенг қатлами ўртасида оммавий равишда 5 минг, 10 минг қадам, «Скандинавча юриш» бўйича «Барча рекордлар бизники!» мусобақаларини (республика ҳудудларида);

Ҳар йили январь — декабрь

2) енгил атлетика марафонларини;

Умумхалқ байрамлари кунларида

3) турли масофаларга югуриш бўйича «Янги рекордлар сари!» спорт мусобақаларини ўтказиш (республика ҳудудларида).

Ҳар йили октябрь-ноябрь

V. Бадминтон билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш

15.

Бадминтон билан шуғулланиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш.

1. Ҳудудлардаги мавжуд барча очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш.

Ҳар йили декабрь

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Фаолият юритмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган спорт иншоотларининг майдончаларида бадминтон билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича яқин муддатга мўлжалланган манзилли рўйхат (дастур)ни шакллантириш ва амалга ошириш.

Хатлов натижаларига асосан

3. Маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида, аҳоли яшаш жойларида бадминтон спорт турлари бўйича майдончаларни ташкил этиш.

2021-2022 йиллар давомида

Инвесторлар ва ҳомийлик маблағлари

16.

Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида бадминтон майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Поп туманидаги 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Чодак филиали учун «Олтинкон» маҳалласида 2 та бадминтон майдони қуриш.

2022 йил май

Республика бюджети маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Наманган, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

2. Бандихон туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида бадминтон учун мўлжалланган спорт залини қуриш.

2022 йил ноябрь

17.

Давлат-хусусий шериклик асосида спорт иншоотларини қуриш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ва замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Олмалиқ шаҳридаги 1, 3, 7, 11, 14, 15, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23-сон, Ангрен шаҳридаги 6, 7, 8, 13, 14, 18, 25, 34, 37, 42-сон умумтаълим мактабларининг ташқи спорт майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида бадминтон бўйича сунъий қопламали спорт майдончаларини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар давомида

Инвесторлар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Янгиҳаёт туманидаги барча маҳаллаларда 30 та бадминтон майдонларини қуриш.

2022 йил июнь

Давлат-хусусий шериклик асосида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

18.

Бадминтон спорт турини оммалаштириш.

1. Ҳар бир умумтаълим мактаби ва олий таълим муассасасида бадминтон клубларини ташкил этиш.

2022 йил январдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон бадминтон федерацияси бўлинмаларини очиш чораларини кўриш.

2021-2022 йиллар давомида

3. Акциялар, викториналар, флеш-моблар, мунозаралар ва бошқалар орқали ўқувчи ва талабалар ўртасида бадминтонни тарғиб қилиш.

2021-2022 йиллар давомида

19.

Бадминтон спорт тури бўйича тренерлар ва ҳакамларнинг билим даражасини замон талаблари асосида ошириш.

1. Бадминтон спорт тури бўйича етакчи хорижий мутахассислар иштирокида тажриба алмашинуви, семинарлар, маҳорат дарслари, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш.

2. Бадминтон спорт тури бўйича ҳакамларнинг малакасини хорижий ўқув муассасаларида оширишни таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

20.

Бадминтон спорт тури бўйича тренерлар ва ҳакамларни илмий-услубий таъминлаш.

1. Бадминтон спорт тури бўйича юқори тоифадаги спортчиларни тайёрлашни илмий-услубий, тиббий ва биологик қўллаб-қувватлашни ташкил этиш учун илмий гуруҳ ташкил этиш.

2021 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Бадминтон билан шуғулланадиган спортчиларнинг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлиги бўйича мониторинг олиб бориш.

Ҳар чоракда бир марта

3. Мактабгача, умумтаълим, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, спорт-таълим муассасалари учун ўқув дастурларини, мусобақалар қоидаларини ишлаб чиқиш, услубий мажмуаларни нашр этиш.

21.

Ҳудудларда бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш.

Спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

Ҳар йили

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, вазирлик, идора ва ташкилотларга ажратилган маблағлар доирасида

Туризм ва спорт вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1) «Баҳор маликалари» спорт мусобақаларини (республика ҳудудларида);

Ҳар йили март

2) ҳар бир туман ва шаҳарда умумтаълим ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида «Бадминтон лигаси» мусобақаларини;

Ҳар йили апрель

3) давлат органлари, ташкилотлари ва нодавлат ташкилотларнинг ишчи ходимлари ўртасида «Раҳбар кубоги» мусобақаларини (республика ҳудудларида);

Ҳар йили май

4) аҳолининг кенг қатламлари ўртасида «Имкониятингиздан кўпроғини бажаринг!» мусобақаларини ўтказиш (республика ҳудудларида).

2021-2022 йиллар давомида

VI. Стритбол ва «Workоut» билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш

22.

Стритбол ва «Workоut» билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш.

Маҳаллардаги мавжуд фойдаланилмай турган ер майдонларида белгиланган тартибда стритбол ва «Workоut» майдончаларини барпо этиш.

2021-2022 йиллар давомида

Давлат бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

23.

Аҳоли, айниқса, ёшлар орасида стритбол ва «Workоut» билан шуғулланишни оммалаштириш.

1. Умумтаълим, профессионал ва олий таълим муассасаларида стритбол клублари фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил март

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

2. Маҳалла, қишлоқ, корхона, ташкилотларнинг стритбол ва «Workоut» бўйича жамоаларини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар давомида

24.

Стритбол ва «Workоut» бўйича мусобақалар ўтказиш.

Таълим муассасалари, маҳалла, қишлоқ, корхона, ташкилотларнинг стритбол ва «Workоut» бўйича жамоалари ўртасида қуйидаги мусобақаларни ташкил этиш:

Ҳар йили

Ижрочилар маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1) таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида «Рекорддан — янги рекордга!», «Гиёҳванд моддаларга қарши!»;

Ҳар йили март-апрель

2) маҳалла жамоалари ўртасида «Муҳими ғалаба қозониш эмас, балки қатнашиш!»;

Ҳар йили май

3) қишлоқ жамоалари ўртасида «Қишлоғинг учун ғалаба қозон!»;

Ҳар йили декабрь

4) корхона ва ташкилотлар ўртасида «Соғлом танда — соғлом фикр!».

VII. Ҳудудларда спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш

25.

Мамлакатимизда халқаро оммавий спорт тадбирларини юқори савияда ташкил этиш.

Халқаро спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

Ҳар йили

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)ларига ажратилган маблағлар доирасида

Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари

1) «Tashkent Marathon» халқаро марафонини (Тошкент шаҳри);

2) «Samarkand Нalf Marathon» халқаро хайрия марафонини (Самарқанд вилояти).

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасига асосан

26.

Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» бўйича соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этиш, комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш.

1. Ёзги таътил даврида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз!» шиори остида мусобақа ўтказиш.

Ҳар йили июнь — август

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида умумхалқ ва халқаро байрамларга бағишланган спорт мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили декабрь

3. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талаба спорт жамоалари» мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили апрель-май

4. Оилавий спорт жамоалари ўртасида «Отам, онам ва мен — соғлом оиламиз» шиори остида спорт мусобақаларини ўтказиш.

2021-2022 йиллар давомида

5. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш чемпионлар», ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида «Олимпия умидлари», олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ўқувчилари ўртасида «Олимпия чўққилари» мусобақаларини ўтказиш.

27.

Таниқли спорт намояндалари иштирокида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш.

1. Таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллаларда таниқли спорт намояндалари иштирокида болалар ва барча хоҳловчилар учун етакчи профессионал тренерларни жалб этган ҳолда, маҳорат дарслари ва дастхат-сессияларни ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари

2. Таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллаларда таниқли спорт намояндалари иштирокида маҳорат дарслари ва дастхат-сессияларни ташкил этиш.

3. Тадбир иштирокчиларини моддий ва маънавий рағбатлантириш.

Тасдиқланган режага мувофиқ

VIII. Соғлом турмуш тарзининг энг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражали ахборотлаштиришни ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш

28.

Оммавий ахборот воситаларида спортни кенг ёритиш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ишларининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш.

1. Спорт мусобақаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, жумладан, мамлакатимизда ўтказиладиган миллий ва халқаро мусобақаларни тўғридан-тўғри трансляция қилиш.

2. Спорт турлари ривожланишини ифодаловчи роликларни эфирга узатиб бориш.

3. Кўргазмали материаллар, мультислайдлар, фильмлар орқали аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ўсмир-ёшларга қишки спорт турлари ҳақида тушунчалар бериш, уларнинг ушбу спорт турларига бўлган қизиқишини орттириш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Туризм ва спорт вазирлиги

29.

Интернет орқали жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш.

1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut»ни кенг тарғиб этиш мақсадида Интернет орқали туркум мақолалар эълон қилиш.

2. Спортда эришаётган ёрқин ғалабалари орқали Ватанимиз довруғини кўтариб келаётган спортчи ҳамда спорт фахрийлари (тренерлар)нинг ибратли ҳаёт йўлини ёшларга намуна қилиб кўрсатишга қаратилган роликлар тайёрлаш ва уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.

3. Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида турли давра суҳбатлари, шоулар, «онлайн» мулоқотлар, маҳорат дарслари ҳамда умумтаълим мактабларида давра суҳбатларини ўтказиш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш?ҳар ?окимликлари

30.

Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

1. Аҳолининг турли қатламлари ўртасида «Шахсий гигиенанинг соғлиқ учун аҳамияти», «Соғлом бўлишни ўрганинг!», «Ўсмирларда гиёҳвандлик», «Сигарета ичида нима бор?», «Алкоголь — бу замонавий наркотик», «Ота-оналар ичишади — болалар азоб чекишади», «Асабийлашиш ва соғлом турмуш тарзи», «Соғлом овқатланиш алифбоси» мавзуларида тиббиёт ходимлари томонидан маърузалар ташкил этиш.

2. Таниқли спортчилар иштирокида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» бўйича ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари

Кейинги таҳрирга қаранг.