06.01.1993 йилдаги 3-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 17.12.1998 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорида назарда тутилган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш, қайта ташкил этилаётган жамоалар манфаатларини янада тўлароқ ҳисобга олиш, шунингдек, мулкчилик шаклларини ўзгартириш механизмини тартибга солувчи зарур меъёрий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси иштирокида, тажриба тариқасида, маҳаллий саноат корхоналари 2-иловага мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилиб, бу объектларни сотиб олиш суммасини сўнгги 3 йилдаги йиллик ўртача ҳисоб балансига қараб, 1992 йил 1 декабргача бўлган қийматини икки баравар кўпайтирилган нархларда белгилашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ меҳнат жамоасига корхона томонидан соф фойда, шунингдек, шу фойда ҳисобидан қопланган заём маблағлари ҳисобига сотиб олинган қурилган давлат мулкининг бир қисми ҳақ олмасдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.