07.09.2021 йилдаги ПФ-6306-сон
Ҳужжат 08.09.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6091-сон Фармони ва 2021 йил 13 июлдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-5184-сон қарорига асосан экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 200 миллион АҚШ доллари ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 1-банддаги «Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг номидаги «Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6091-сон Фармони 5-бандининг учинчи хатбошиси «1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда» сўзларидан кейин «(йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентда)» сўзлари билан тўлдирилсин.