[
ОКОЗ:
1.
19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.04.00 Фуқароликка оид бошқа масалалар]
[
ТСЗ:
1.
Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фуқаролар (жисмоний шахслар)]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 7 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 513-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисида»ги
Фармонига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 1998 йил 15 октябрдаги 210/1236-сон «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи
(рўйхат рақами 513, 1998 йил 27 октябрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 август,
40ққ-сон
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 август,
67-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2021 й., 10/21/513-1/0849-сон)