қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар — зеб-зийнат, маиший ҳамда диний ашёлар сифатида қўлланиладиган, қимматбаҳо металлардан ва уларнинг қотишмаларидан ясалган ҳамда ушбу Қонунда белгиланган энг паст асиллик даражаларидан кам бўлмаган асиллик даражаларига эга бўлган, шу жумладан безакли ишлов беришнинг ҳар хил турларидан фойдаланилган, қимматбаҳо тошлар ва бошқа материаллар ўрнатилган ёки ўрнатилмаган ҳолда ясалган буюмлар ёхуд табиий ёки сунъий материаллардан ясалган, безакли ишлов беришнинг ҳар хил турларидан фойдаланилган, қимматбаҳо тошлар ўрнатилган ҳолда ясалган буюмлар. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари, стандарт ва ўлчовли қуймалар, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган давлат мукофотлари, мукофот белгилари ва спорт мукофотлари қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга кирмайди;
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги устидан давлат назоратини амалга оширади;
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, уларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалашни амалга оширади;
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида»ги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳудудида ер қаъри участкалари жойлашган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ушбу ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ўрнини қоплаб беради. Ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби қонунчиликда белгиланади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилмаган, шунингдек Давлат фонди таркибига кирмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шунингдек улардан ясалган маҳсулот (буюмлар) уларни кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар якунланганидан кейин қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 8 апрелдаги 124-сон «Қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сақланиши таъминланмаганлиги ва улардан тўғри фойдаланилмаганлиги учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида» қарори, Таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган парчалар ва чиқиндиларни тайёрлаш, қадоқлаш, етказиб бериш тартиби, қабул қилиш топшириш шартлари, шунингдек истеъмолчилар билан улардан қимматбаҳо металларни парчалар ва чиқиндилар кўринишида қабул қилганлик учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 107, 12.10.1994 й.), Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қабул қилиш, ишлатиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 160, 20.06.1995 й.).
ушбу Қонун 36-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганидан паст асиллик даражасига эга бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;
ушбу Қонун 57-моддасининг талабларига мувофиқ бўлмаган кавшарга (заргарлик буюми қисмларининг ажралмайдиган бирикмасини яратиш учун қўлланиладиган қимматбаҳо металлар қотишмасига) эга бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таркибидаги асосий қимматбаҳо металл ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражасига мувофиқ бўлса, бу буюмлар билдирилган асиллик даражасига мувофиқ деб ҳисобланади.
Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган, Асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун тақдим этилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда билдирилган асиллик даражасига мувофиқ келмайдиган асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжуд бўлса, ушбу буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахснинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, буюмлардаги асиллик даражаларининг тамға излари йўқ қилинади. Бунда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши лозим. Ариза берувчининг розилиги бўлмаган тақдирда, буюмлар тамғаланмаган ҳолда қайтарилади.
Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган, бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмлар билан қимматбаҳо металлардан тайёрланган қисмларнинг бирикмасидан иборат бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларга тушириладиган махсус из («мет», «нерж», «steel» ва бошқалар) ёки қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи белги бўлган тақдирда амалга оширилади, бундан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно. Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларда қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи махсус из бўлмаган тақдирда, буюмлар давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185, 197-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60, 70, 71-моддалари.
1. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 219-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 268-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: