Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Ташувчи | Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган божхона назорати остидаги товарлар божхона омбори ҳудудига етказилади. Транспорт турига қараб бевосита божхона омборига етказиб бериш имкони бўлмаганда, товар автотранспорт воситасига қайта юкланган ҳолда божхона омбори ҳудудига етказилади. | Товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжатида кўрсатилган муддатда | |||
2-босқич | Ташувчи, божхона органи, ваколатли шахс | Божхона назорати зонасига етказилган ва транспорт воситасига ортилган товарлар йигирма тўрт соат ичида товарларни чиқариб юбориш билан боғлиқ божхона режимига расмийлаштирилганда, шунингдек, божхона омбори ҳисобланмайдиган жойда тургани ҳолда божхона омбори божхона режимига жойлаштиришга рухсат берилганда уларни божхона омбори ҳудудига етказиш талаб этилмайди. | Товарлар божхона назорати зонасида доимий божхона назорати остида бўлганда ҳамда божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга жойлаштиришга рухсат берилганда | |||
3-босқич | Божхона омбори (юридик шахс) | Товарлар етказиб берилгач божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси транспорт воситасининг товарлар ортилган юк бўлимлари ва унга қўйилган божхона идентификация воситаларини товарнинг кузатув ҳужжатлари ҳамда товарни етказиб бериш назорат ҳужжати маълумотлари асосида кўздан кечиради. | Етиб келгач, божхона омборига кириши билан | |||
4-босқич | Божхона омбори (юридик шахс) | Транспорт воситаси транспорт воситасининг рақамини аниқлаш тизимидан ўтгандан кейин божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси транспорт воситаси божхона омборига етиб келганлигини ахборот тизимига белги қўйиш орқали тасдиқлайди. | 30 дақиқа ичида | |||
5-босқич | Божхона пости | Товарларни етказиб беришнинг назорат ҳужжати транспорт воситасининг етиб келганлиги тасдиқлангандан сўнг, агар транспорт воситаси божхона органининг иш вақтидан ташқари пайтда етиб келса, иш вақти бошланганидан кейин бириктирилган божхона пости томонидан назоратдан ечилади. | 1 соат ичида | |||
6-босқич | Божхона омбори (юридик шахс) | Товарларни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилгандан сўнг божхона омбори томонидан белгиланган тартибда товарлар бўйича юк операцияларини амалга ошириш мумкин. | Товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилгач | |||
7-босқич | Божхона пости | Юк операцияларини амалга ошириш учун божхона идентификациялаш воситалари божхона органлари томонидан ўзгартирилади, алмаштирилади, олиб ташланади. | Товарлар билан юк операциялари амалга оширилганда | |||
8-босқич | Божхона омбори (юридик шахс), божхона органи | Божхона омборларида: товарлар ҳаракати бўйича барча жараёнларни вақт кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш (қанча миқдордаги товарлар қандай мақомга эга); божхона омбори томонидан назоратнинг барча босқичларида реал вақт режимида омборларга товарларнинг кирими ва чиқимини юритиш; товарлар ҳаракати ҳисобининг назорати йўқолишининг олдини олиш; маълумотлар базаси билан фақат жараён учун бевосита масъул бўлганлар ишлаши ва товарларнинг мақомига ўзгартириш киритиши; товарлар мақомининг доимий жараёни кузатиб бориладиган товарлар ҳаракати тизими юритилади. | Товарларнинг божхона омборига қабул қилинганлиги тасдиқлангандан чиқариб юборилгунига кадар |
Т/р | Товарлар мақоми | Товарлар мақоми тавсифи | Коди |
1. | Кутилаётган | Омборга келиб тушиши кутилаётган товарлар туркуми, миқдори ва уларнинг тахминий келиб тушиш вақтини кўрсатади | 00 |
2. | Божхона омборига қабул қилинган | Божхона омборига етиб келганлиги тасдиқланган ва қабул қилинган товарлар, бунда товарларни сақлаш жавобгарлиги божхона омбори эгасига ўтади, транспорт воситасидан туширилмасдан вақтинча божхона назорати зонасида турган товарлар | 10 |
3. | Туширилиб, юк операцияси амалга оширилган | Транспорт воситасидан туширилиб, юк операцияси ўтказилган товарлар | 20 |
4. | Режимга олинган ҳолда назоратда сақланаётган | Маълум божхона режимига жойлаштирилган ҳолда божхона омборида сақланаётган товарлар | 30 |
5. | Омбордан чиқарилиши кутилаётган | Божхона расмийлаштируви якунланган (божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилган) юкланаётган ва (ёки) юкланиши кутилаётган товарлар | 40 |
6. | Омбордан чиқариладиган | Божхона расмийлаштируви якунланган (божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилган) уч иш куни ичида амалда омбордан олиб чиқилмаган товарлар | 50 |
7. | Омбордан чиқарилган | Божхона расмийлаштируви якунланган (божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда, товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилган) ва юкланиб, омбордан чиқарилган ҳолда ваколатли шахсга топширилган товарлар | 60 |
Босқичлар | Иштирокчилар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Ваколатли органлар | 1. Рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни идоралараро ҳамкорлик даражасида божхона ахборот тизимига киритилишини таъминлайди ёки юборади. | Мурожаат қилувчиларга ҳужжатларни беришдан аввал ёки уларни бериш билан бир вақтда | |||
2. Мурожаат қилувчиларга рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади. | Қонунчиликда белгиланган муддатларда | |||||
2-босқич | Декларацияловчи шахс | Товарларнинг электрон декларацияси ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатларни тайёрлайди, электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона органларига юборади. | Тайёр бўлишига кўра | |||
3-босқич | Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими | 1. Товарларнинг электрон декларацияси божхона ахборот тизимининг дастлабки формат-мантиқий назоратидан ўтказилади ва текширувларнинг ижобий натижасида, унга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами берилиб, рўйхатдан ўтказилади. 2. Формат-мантиқий назоратидан ижобий ўтмаган товарларнинг электрон декларацияси, хабарномада сабаблари кўрсатилган холда декларацияловчи шахсга қайтариб юборилади. 3. Рўйхатдан ўтган товарларнинг электрон декларацияси божхона ахборот тизими орқали божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона органларининг ходимлари ўртасида автоматлаштирилган тарзда тақсимланади ёки божхона органлари ходими иштирокисиз, махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда расмийлаштирилиши мумкин. | Реал вақт режимида | |||
4-босқич | Божхона органлари ходими | 1. Товарларнинг электрон декларациясини келиб тушган вақтидан бошлаб 3 соат ичида қабул қилади. Ушбу муддатда қабул қилинмаган товарларнинг электрон декларацияси ахборот тизими томонидан автоматик тарзда қабул қилинади. 2. Божхона органлари ходими товарларни электрон декларациясини қабул қилган вақтдан бошлаб унинг расмийлаштирувини амалга оширади. 3. Товарларнинг электрон декларациясининг божхона расмийлаштируви якунланганлиги расмийлаштирувни ўтказган божхона органлари ходими томонидан ўзининг электрон рақамли имзоси билан белги қуйиш орқали тасдиқланади ва бу ҳақда божхона ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда декларацияловчи шахснинг ТИФ иштирокчиси кабинетига хабарнома юборилади. | Товарларнинг электрон декларацияси божхона органларига келиб тушганда. Низомнинг 15-бандидаги «а», «б» ва «в» — кичик бандларида белгиланган муддатларда. (хавф даражаси паст ва хавф даражаси ўрта кўрсаткичларда божхона органларининг иш вақтидан ташқари пайтда декларация тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно). Божхона расмийлаштируви якунланганида. | |||
». |
« | 9. | «Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларида олиб кирилаётган, белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларини чегара божхона постлари томонидан вақтинча сақлаганлик учун ҳар 100 кг.гача оғирликка (брутто) тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар бир календарь кун учун:» | ||
дастлабки беш кунда; | БҲМнинг 5 фоизи | |||
кейинги ўн кунда; | БҲМнинг 7 фоизи | |||
қолган кунларда; | БҲМнинг 10 фоизи | |||
тез бузиладиган товарларни вақтинча сақлаганлик учун; | БҲМнинг 15 фоизи | ». |