05.08.2021 йилдаги ПҚ-5212-сон
Ҳужжат 06.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6260-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантириш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида:
Чавандозлар мактабларининг туман (шаҳар) секциялари мазкур қарорнинг 8-бандида кўрсатилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинади. Бунда, битта туман (шаҳар)да бир нечта секцияларни ташкил қилишга рухсат берилади;
Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5024-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинаётган от спортини ривожлантириш, наслли ва зотдор отларни кўпайтириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий туристларнинг дам олишини ташкил қилиш учун зарур инфратузилма объектларидан иборат кўп тармоқли спорт мажмуаларининг мазкур бандда кўрсатилган давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 2022 йил 1 мартга қадар барпо этилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддат

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида от спорти турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (Чавандозлар мактаблари) ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари фаолиятини ташкил этиш.

1. Чавандозлар мактаблари уставини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Аҳолига пуллик (шу жумладан, бепул ёки имтиёзли шартларда) хизмат кўрсатиш тартибини белгиловчи ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чавандозлар мактаблари фаолиятининг самарадорлигини аниқлаш бўйича рейтинг тизимини ишлаб чиқиш:

Чавандозлар мактаблари томонидан давлат буюртмасига асосан тайёрланган разрядли ва унвонли спортчилар сони;

республика ва халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар сони;

олимпия захиралари коллежлари ва от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига қабул қилинган ўқувчилар сони.

2021 йил декабрь

-

Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

2.

Чавандозлар мактаблари фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида доимий ҳамкорлик қилувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ишлаш бўйича ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш.

1. Чавандозлар мактаблари ва от спорти турлари бўйича фаолият кўрсатувчи федерациялар ўртасида ҳамкорлик битимларини тузиш ва амалга ошириш.

2. Туризм ва спорт вазирлиги билан ҳамкорлик битимини тузиш.

3. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорлик битимини тузиш.

2021 йил сентябрь

-

Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

3.

Чавандозлар мактаблари имкониятларидан туризмни ривожлантириш йўналишида унумли фойдаланиш.

1. Чавандозлар мактаблари очилиши маросимини тантанали тарзда ўтказиш.

2022 йил март

-

Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

2. Чавандозлар мактабларини туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш.

2022 йил мартдан бошлаб

3. Сайёҳлик йўналиши бўйича от спорти турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш, туристлар кўп ташриф буюрадиган ҳудудларда махсус клублар очиш.

4. Чавандозлар мактабларининг отларини паспортлаштириш ва электрон маълумотлар базасини юритиш.

4.

Чавандозлар мактабларида жаҳон стандартларига жавоб берадиган от спорти базаларини ташкил этиш.

1. Чавандозлар мактабларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича «ТошуйжойЛИТИ» АЖга мурожаат қилиш.

2021 йил 10 август

-

Миллий гвардия

2. Чавандозлар мактабларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

Инвестиция дастури доирасида ажратилган (ажратиладиган) маблағлар

«ТошуйжойЛИТИ» АЖ, Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

3. Чавандозлар мактабларида қурилиш, реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида бош пудратчи ташкилотини аниқлаш учун белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари ташкиллаштириш.

2021 йил сентябрь

-

Миллий гвардия

4. Чавандозлар мактабларини замонавий спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш.

2022 йил февраль

Бюджет маблағлари

Миллий гвардия, Молия вазирлиги

5.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда улоқ-кўпкари ва бошқа миллий от спорти ўйинларини ўтказиш учун мўлжалланган алоҳида ер майдонларини белгиланган тартибда ажратиш.

1. Ҳудудларда улоқ-кўпкари ва бошқа миллий от спорти ўйинларини ўтказиш учун алоҳида ер майдонларини ажратиш.

2. Ажратилган майдонларда Мустақиллик куни, Наврўз ва бошқа умумхалқ байрамларида улоқ-кўпкари ва миллий от спорти ўйинларини ўтказиш.

2021 йил сентябрь

Инвесторлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

6.

Чавандозлар мактаблари учун тренер, йўриқчи-услубчи ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда, шу жумладан хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини ошириш.

1. Тренер, йўриқчи-услубчи ва бошқа мутахассисларни шартнома асосида қисқа муддатли ўқув курсларда қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш.

Режа асосида

Республика бюджети маблағлари, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Германия, АҚШ, Россия ва бошқа давлатларда Чавандозлар мактаблари тренер, йўриқчи-услубчи ва бошқа мутахассисларининг малакасини ошириш.

2021 йил октябрдан бошлаб

7.

Чавандозлар мактаблари учун давлат ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналарини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

1. Чавандозлар мактаблари учун спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналари ишлаб чиқариш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2021 йил сентябрь

Тижорат банклари кредитлари, инвесторлар маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

2. Хорижий тажриба асосида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш орқали Чавандозлар мактаблари учун зарур спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб

8.

Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида Чавандозлар мактаблари фаолиятини тарғиб қилиш ва оммалаштириш.

1. Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида Чавандозлар мактаблари фаолиятини 2021-2022 йилларда тарғиб қилиш ва оммалаштириш бўйича медиа-режа лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Тасдиқлаш — 2021 йил сентябрь

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

алоҳида кўрсатувлар намойиш этиш, реклама кампанияларини ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш этиш;

телекўрсатувлар тайёрлаш, радио эшиттиришлар ташкил этиш;

ташкиллаштириладиган тадбирлар (семинар-тренинг, мастер-класс)ни, халқаро ва республика миқёсдаги мусобақаларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет орқали мунтазам ва кенг ёритиш;

спортчилар, тажрибали тренерлар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш.

Амалга ошириш — режага асосан

2. Чавандозлар мактабларини ўқув қўлланма, дарслик, китоб ва бошқа илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш.

2022 йил февраль

3. Чавандозлар мактабларининг ягона веб-сайтини ишлаб чиқиш.

1. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Қарорнинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.