31.07.2021 йилдаги 475-сон
Ҳужжат 31.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони, «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига мувофиқ ҳамда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва ушбу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
қўшма лабораторияга Вазирлар Маҳкамасининг «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 19 июлдаги 603-сон қарори билан жорий этилган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти умумий раҳбарлик қилади ва ишини мувофиқлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

Илмий кенгаш

Директорнинг илм-фан бўйича маслаҳатчиси — Илмий кенгаш раиси

Директор

Ёш олимлар кенгаши

Директорнинг илм-фан бўйича ўринбосари

Ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий котиб

«Алгоритмик тизимлар» лабораторияси

2

Техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш сектори

2

Бош иқтисодчи

1

Бухгалтерия

2

Патентлаш ва шартномалар сектори

2

Бош юрисконсульт

1

«Интеллектуал дастурий тизимлар» қўшма лабораторияси*

2

«Индустриал интеллектуал тизимлар» лабораторияси

2

Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Халқаро алоқалар сектори

2

«Механик жараёнларни рақамлаштириш» лабораторияси

2

«Тимсолларни аниқлаш» лабораторияси

2

Девонхона

1

Махсус бўлим

1

«Рақамли энергетика» лабораторияси

2

«Нутқ ва матнларга ишлов бериш» лабораторияси

2

Дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўлими

8

Бизнес-инкубатор ва акселератор сектори

2

«Рақамли тиббиёт» лабораторияси

2

«Мураккаб тизимларни моделлаштириш» лабораторияси

2

Дастурий маҳсулотларни синовдан ўтказиш сектори

2

Илмий журналлар таҳририятлари**

«Big Data» лабораторияси

2

Техник тизимларда жараёнларни рақамли лойиҳалаш ва бошқариш лабораторияси

2

«Биометрик тизимлар» лабораторияси

2

«Интеллектуал бошқариш тизимлари» лабораторияси

2

«Масофавий зондлаш» лабораторияси

2

«Ақлли тизимлар» лабораторияси

2

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддат

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича фундаментал, амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш

1.

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда илмий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш.

1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳаларида дунёда эришилган илмий натижаларни таҳлил қилиш.

2021 йил август

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Сунъий интеллект соҳасининг ривожланишидаги тенденциялари бўйича таҳлилий материал тайёрлаш.

2021 йил сентябрь

3. Тайёрланган таҳлилий материал асосида институтнинг илмий дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил октябрь

2.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик йўналишлари бўйича, шунингдек мамлакатимизда юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп дастурий маҳсулотлар ва қурилмаларни ишлаб чиқиш юзасидан фундаментал ва амалий тадқиқот лойиҳаларини тайёрлаш ва танловга тақдим этишни таъминлаш.

1. Соҳалар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиш.

2. Эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш.

3. Лойиҳаларни бажариш.

2021 йил августдан бошлаб доимий

Илмий фаолиятга оид дастурлар доирасида бажариладиган лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар,

лойиҳалар буюртмачилари маблағлари

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (Институт)

3.

Қўшма альянс доирасида сунъий интеллект технологиялари соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишларини амалга ошириш ва унинг натижаларини амалиётга жорий этилишини ташкил этиш.

1. Фундаментал ва амалий йўналишларда долзарб мавзулардаги лойиҳаларни Қўшма альянс иштирокчилари билан ҳамкорликда шакллантириш.

ҳар йили ноябрь ойида

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг сунъий интеллект учун мўлжалланган ҳисоб рақами маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қўшма альянс иштирокчилари,

Институт

2. Шакллантирилган лойиҳалар мавзуларини Қўшма альянсда таҳлил қилиш ва танлаш.

ҳар йили декабрь ойида

3. Аниқланган лойиҳалар мавзуларини тасдиқлаш учун Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш.

ҳар йили январь ойида

4. Лойиҳалардан устуворларини аниқлаш ва молиялаштириш учун тегишли хулосаларни тайёрлаш ва молиялаштириш.

белгиланган муддатларда

Мувофиқлаштириш комиссияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

4.

Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги, банк, молия, солиқ, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, электрон ҳукумат соҳаларида амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш.

1. Тажриба-синов лойиҳаларида сунъий интеллект соҳасида устувор илмий йўналишларни аниқлаш.

2. Амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар тайёрлаш.

3. Илмий тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.

2021-2022 йиллар

Буюртмачилар маблағлари

Институт, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясин ишлаб чиқиш.

1. Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.

икки ҳафта муддатда

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Институт,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Таҳлил натижалари асосида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш муаммолари ва истиқболларини аниқлаган ҳолда стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

3. Стратегия лойиҳасини хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда такомиллаштириш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2021 йил сентябрь

4. Стратегия лойиҳасини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш.

2021 йил ноябрь

6.

Дастурий маҳсулот ва ахборот технологиялари технологик парки билан биргаликда электрон ҳукумат, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал соҳа, ақлли шаҳар, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ахборот технологиялари ва сунъий интеллект технологиялари бўйича қўшма лабораториясини очиш.

1. Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш.

2. Ҳамкорликда олиб бориладиган тадқиқот йўналишларни белгилаш.

2021-2022 йиллар

-

Институт,
Дастурий маҳсулот ва ахборот технологиялари технологик парки

II. Рақамли технологияларни ривожлантиришнинг илмий экотизимини шакллантириш

7.

Институт илмий салоҳиятини ошириш мақсадида Олий малакали кадрлар тайёрлаш бўйича амалий чоралар кўриш.

1. Институт ходимларининг илмий салоҳиятини аниқлаб олиш ва илмий даражасиз ходимлар рўйхатини шакллантириш.

икки ҳафта муддатда

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Институт

2. Илмий даражасиз ходимларга раҳбар ва мавзу бириктириш.

бир ой муддатда

3. PhD/DSc илмий даражаларини олиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

8.

Институтда сунъий интеллект соҳасида олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш.

1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича ихтисослик очиш.

2021-2022 йиллар

Илмий фаолиятга оид дастурлар доирасида бажариладиган лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар

Олий аттестация комиссияси

2. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича ихтисослик учун квоталарни шакллантириш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Институт

3. Сунъий интеллект соҳасида илмий кадрлар тайёрлаш жараёнини амалга ошириш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Институт

9.

Институт қошида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Dsc) илмий даражаларини берувчи илмий даражалар берувчи Илмий кенгашни ташкил этиш.

1. Илмий Кенгаш таркибини шакллантириш.

2021 йил август

-

Олий аттестация комиссияси,

Институт,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Шакллантирилган Илмий Кенгашни таркибини тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

3. Илмий Кенгаш фаолиятини ташкил этиш.

2021 йил октябрь

10.

Хорижий мутахассисларнинг иштирокида сунъий интеллект йўналишига доир илмий-техникавий анжуман ташкил этиш.

1. Ахборот хатини юбориш ва иштирокчиларни жалб қилиш.

2. Конференцияга материал тўплаш ва илмий экспертизадан ўтказиш.

3. Конференция материалларининг тўпламини тайёрлаш.

4. Конференцияни ташкиллаштириш ва ўтказиш.

2021 йил сентябрь-ноябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар

Институт

11.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳузурида Рақамли технологиялар илмий-инновацион марказини ташкил қилиш.

1. Рақамли технологиялар илмий-инновацион маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

2021 йил август

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Институт

2. Рақамли технологиялар илмий-инновацион маркази тузилмаси, уставини тасдиқлаш ҳамда малакали ходимларни жалб қилиш.

2021 йил сентябрь

3. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалининг ёш олимлари ҳамда талабаларини Рақамли технологиялар илмий-инновацион марказига кенг жалб қилиб бориш.

2021 йил октябрдан бошлаб доимий

III. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва замонавий лабораторияларни ташкил этиш

12.

Институт бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва замонавий лабораторияларни ташкил этиш чораларини кўриш.

1. Институт олдига қўйилган вазифаларни самарали бажариш учун мавжуд моддий-техник базани ҳамда бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиб чиқиш.

2021 йил август

Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Институт

2. Ўрганиш натижасида капитал таъмирлаш ва зарур моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш ва таклиф киритиш.

2021 йил сентябрь

3. Капитал таъмирлаш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш.

2022 йил давомида

13.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий марказининг мавжуд моддий-техника воситаларини Институт балансига ўтказиш.

1. Мавжуд моддий-техник қурилмалар ва жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.

2. Моддий-техника воситаларининг топширилиши ва қабул қилинишини таъминлаш.

2021 йил август-сентябрь

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Институт

14.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Институтнинг «Интеллектуал дастурий тизимлар» қўшма лабораториясини ташкил этиш.

1. «Интеллектуал дастурий тизимлар» қўшма лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш.

2. «Интеллектуал дастурий тизимлар» қўшма лабораторияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.

2021 йил август-сентябрь

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Институт

IV. Хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш

15.

Сунъий интеллект йўналиши бўйича замонавий усул ва алгоритмларни жорий этиш бўйича илғор хорижий инновацион ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Институт олимларининг чет эл институтларида стажировкаларини ташкил этиш.

2. Илғор чет эл институтлари мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.

3. Институт ходимлари учун маъруза ва семинарлар, маҳорат дарслари ўтказиб бориш

2021-2022 йиллар мобайнида

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Институт,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
«Эл-юрт умиди» жамғармаси

16.

Сунъий интеллект йўналиши бўйича замонавий усул ва алгоритмларни жорий этиш бўйича Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети билан ҳамкорлик қилиш.

1. Лаборатория олимларининг Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университетида стажировкалари.

2. Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.

3. Лаборатория ходимлари учун маъруза ва семинарлар, маҳорат дарслари ўтказиш.

2021 йил якунига қадар

Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Институт

17.

Хорижий нуфузли илмий марказ ва олий таълим муассасаларига мақсадли докторантурада таълим олишини йўлга қўйиш.

1. Докторантурага қабул қилишга тайёр бўлган хорижий илмий муассасаларини аниқлаш.

2. «Эл-юрт умиди» жамғармасининг докторантура таълим дастурлари очиқ стипендия танловларида иштирок этиш.

3. Очиқ стипендия танловларида ғолиб бўлган ходимларни ўрнатилган тартибда докторантурада ўқишни ташкил этиш.

2021 йил августдан бошлаб доимий

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари,

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Институт,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
«Эл-юрт умиди» жамғармаси

18.

Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект бўйича дунёнинг етакчи компаниялари ва ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги, банк, молия, солиқ, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, ижтимоий ва бошқа зарур соҳаларда ҳамкорлик қилиш.

1. Хорижий етакчи компаниялар ва ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.

2. Етакчи халқаро компаниялар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

3. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

2021-2022 йиллар мобайнида

Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Институт

а) 4-банднинг «а» кичик бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 11-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши қўшилсин:
йигирма биринчи хатбоши йигирма иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 12-банднинг 4-кичик бандидаги «ўсишини рағбатлантиришни» сўзларидан кейин «сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш» сўзлари қўшилсин;
г) 13-банднинг 4-кичик бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
б) 2-илова (Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»)нинг 14-бандидаги «Интернет буюмларни» сўзлари «Буюмлар интернетини» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «телефон рақамлари» сўзларидан кейин «, масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID ва бошқалар) учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда бошқа маълумотлар асосида рўйхатга олиш» сўзлари қўшилсин;
а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 9-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «интернет буюмлари» сўзлари «буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги «интернет буюмларини» сўзлари «буюмлар интернетини» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 23-банддаги «интернет буюмлари» сўзлари «буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин.