LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 170, 2, 39-сонли «Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1292-4 30.11.2017 й.) асосан 2018 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 август 2003 йил 350-сонли қарорини бажариш мақсадида қарор қиламиз:
1. Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
2003 йил 6 ноябрдаги
125, 02-1212, 01/22-142-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги «Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 350-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, балиқ ва бошқа сув жониворларини овлаш ёки уларни кўпайтириш учун фойдаланилаётган ёки фойдаланиш мумкин бўлган барча табиий сув ҳавзаларидан (денгиз, дарёлар, сув омборлари, кўллар ва уларга ёндош сув ҳавзалари — кўл хўжаликлари ва балиқ питомникларидан ташқари) олинадиган ижара ҳақларининг миқдори ва уни ундириш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низомга асосан табиий сув ҳавзалари камида 10 йил муддатга ижарага берилиб, ижарага олган балиқ овлаш корхоналари сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи тўлайдилар.
табиий сув ҳавзаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ижара шартномасини жорий йилда тўланадиган ижара ҳақи миқдорини белгилаб, танлов ғолиби бўлган балиқ овлаш корхонаси билан тузади;
хар йили февраль ойининг 15-санасигача ижара ҳақини қайта аниқлаб, шартноманинг ижара ҳақи бандига тегишли ўзгартириш киритади.
б) ижарачи томонидан ўтган йилда бир гектар сув ҳавзасидан тутиб олинган (сотилган) маҳсулотнинг ўртача миқдори;
в) мутасадди ташкилотлар (давлат статистика органлари, монополияга қарши курашиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш органлари ва бошқалар) маълумотларига асосан ҳудуд (вилоят)да балиқнинг ўтган йилдаги истеъмол бозоридаги ўртача нархи аниқланади.
(2—5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 4 февралдаги 9, 1 ва 1/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1292-1, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 57-модда)
5-1. Ижарага берилган сув ҳавзасининг бир гектарида ўтган йили тутилган балиқ ва сув жониворларининг ҳосилдорлиги 4,2 килограммдан кам бўлса, ижара ҳақини ҳисоблашда бу кўрсаткич 4,2 килограмм миқдорида олинади.
5-2. Жорий йил учун ҳисобланган ижара ҳақининг суммаси ўтган йили учун ушбу Низомдаги тартибда ҳисобланган ижара суммасини 1,05 коэффициентга кўпайтирилган миқдоридан кам бўлса, ижара ҳақи ўтган йилги ижара суммасини 5 фоизга кўпайтириб аниқланади.
(5-1 ва 5-2 бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 4 февралдаги 9, 1 ва 1/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1292-1, 15.02.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 57-модда)
6. Ижара ҳақи балиқ овлаш корхоналари томонидан йил давомида 2 қисмга бўлиб тўланади. Бир қисми (ижара ҳақининг 40 фоизидан кам бўлмаган) йилнинг 1 апрелигача, қолган қисми 1 октябргача тўлаб берилади.
7. Сув ҳавзаси ижарага берилган биринчи йилда жорий йил учун ижара ҳақи ушбу йилда фаолият кўрсатадиган ойлар миқдорига тенг улушларда қуйидаги тартибда белгиланади:
а) 68 фоизини тегишли маҳаллий бюджетларга, шу жумладан балиқчилик тармоғини ривожлантириш тадбирларига;
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 25 майдаги 46, 3 ва 6/2-сон қарори (рўйхат рақами 1292-2, 09.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 191-модда)
б) 20 фоизини «Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси»га;
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 7 июлдаги 61, 8 ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1292-3, 09.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 27-сон, 362-модда)
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 25 майдаги 46, 3 ва 6/2-сон қарори (рўйхат рақами 1292-2, 09.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 191-модда)
9. Ижарачи томонидан ижара ҳақининг ўз вақтида тўлаб борилиши тегишли идоралар томонидан назорат қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ижарачи ижара ҳақини белгиланган муддатларда тўлаб бермаса, тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида, лекин ижара ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ундирилади. Пеня ижара ҳақи суммасини тўлашдан озод қилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 4 февралдаги 9, 1 ва 1/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1292-1, 15.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 57-модда)
Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳосилдорлик кг/га | Ижара ҳақини ҳисоблаш ставкаси (фоизда) |
15 гача | 10 |
15 — 20 гача | 9 |
20 — 25 гача | 8 |
25 — 30 гача | 7 |
30 — 35 гача | 6 |
35 — 40 гача | 5 |
40 ва ундан юқориси | 4 |
(илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 4 февралдаги 9, 1 ва 1/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1292-1, 15.02.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 57-модда)