Кўмир ишлаб чиқаришни барқарор равишда кўпайтиришни таъминлаш ва унинг энергия манбалари таркибидаги улушини ошириш, кўмир саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, акциялаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, кўмир тармоғи корхоналарини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 мартдаги 112-ф-сон фармойиши билан тузилган махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2002—2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатини ривожлантириш Дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Кўмир саноатини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилишга доир тадбирлар 2-иловага* мувофиқ;
2002—2010 йилларда Янги Ангрен ИЭСини ва Ангрен ИЭСини реконструкция қилишга доир тадбирлар 3-иловага* мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 288-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 288-модда)
4. «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси ва унинг корхоналари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш учун 7-иловага* мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.
Комиссия бир ой муддатда «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси ва унинг корхоналари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказсин ва у тугаллангач Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
5. Воситачилар сонини қисқартириш, тармоқни бошқариш механизмини такомиллаштириш мақсадида «Ўзбеккўмир» сотиш фирмаси тугатилсин ва унинг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 288-модда)
7. «Кўмир» акциядорлик бирлашмасига корхоналарни хусусийлаштиришдан тушган маблағларни, акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендларни, улардан тармоқни реконструкция қилишда ва техника билан қайта жиҳозлашда мақсадли фойдаланилган ҳолда, махсус ҳисоб рақамида жамлашга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. «Крупп Фердертехник Гмбх» компанияси (Германия) томонидан «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси билан биргаликда «Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилгани, унда Германиянинг «МАН Такраф» фирмаси билан консорциумда замонавий импорт технологик асбоб-ускуналар етказиб берилиши назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Мазкур лойиҳани маблағ билан таъминлаш «Гермес» жамияти (Германия)нинг суғурта қопламаси остида Германия банклари кредитлари ҳисобига, шу жумладан кўмир тармоғини техника билан қайта жиҳозлашнинг биринчи босқичи бўйича (42 млн. Германия марксаси миқдорида) — «Банк Гезельшафт Берлин АГ» (Германия) кредитлари ҳисобига амалга оширилади.
Янги Ангрен ИЭСининг бешта энергоблоки 11-иловага* мувофиқ 2010 йилгача кўмирдан йил давомида фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилишини;
ишлаб чиқариладиган иссиқлик энергияси ҳажмини сақлаб қолган ва 2010 йилда электр энергияси ишлаб чиқаришни йилига 1,37 млрд кВт. соатгача кўпайтирган ҳолда Ангрен ИЭСи тўлиқ таъмирланишини;
Янги Ангрен ИЭСи учун қўшимча кул-шлак ташлаш жойлари қуришнинг дастлабки босқичини, уларнинг 8,3 млн тонна сиғимли биринчи навбатини 2004 йилда тугаллаган ҳолда 2002 йилда бошланишини;
кўмир саноати корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар ўз вақтида амалга оширилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурида 2002—2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатини ривожлантириш Дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини ҳар йили назарда тутсинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
11. «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсин, унда:
уларга кўмирни йил мобайнида, тўлов вақтида амалда бўлган нарх бўйича (кўмирни келишилган жойдаги истеъмолчигача етказиб бериш қийматини ҳисобга олган ҳолда) тузилган шартномаларга мувофиқ «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси корхоналари томонидан кўмирни етказиб бериш муддатлари ва сифати бўйича ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан масъулияти билан етказиб бериш имкониятини назарда тутсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 20 октябрдаги 516-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В. Ю. Атаев ва Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Тармоқнинг мавжуд салоҳиятидан энг самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш ва шарт-шароитларни шакллантириш 2002—2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатини ривожлантириш дастурининг мақсади ҳисобланади. У қуйидагиларни назарда тутади:
республиканинг ёқилғи мустақиллигини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг сифатли ёнилғига бўлган ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш;
электр энергияси ишлаб чиқаришда ёқилғи ресурслари таркибида кўмирнинг улушини 2010 йилда 15 фоизгача етказган ҳолда Ангрен конини қазишнинг очиқ усулини ривожлантириш ҳисобига кўмир қазиб олишни босқичма-босқич кўпайтириш;
кўмир қазиб олувчи корхоналарнинг ишончли ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминловчи устувор йўналишларни танлаш;
юқори унумли асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда замонавий технологияни жорий этиш асосида кон очиш ишларида кон ишларини ва технологик транспортни такомиллаштириш.
1. Замонавий технологияни ва юқори унумли асбоб-ускуналарни жорий этган ҳолда «Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлаш.
2. «Ангрен» конидан бўшайдиган кон-транспорт асбоб-ускуналаридан фойдаланган ҳолда «Апартак» конини реконструкция қилиш.
3. 2010 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқаришда энергия ресурслари истеъмоли таркибида кўмирнинг улушини 15 фоизгача кўпайтириш.
7. Импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, машина ва асбоб-ускуналарнинг мавжуд паркини таъмирлаш ва тиклаш.
«Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлашни 2002—2010 йилларда олти босқичда (1-жадвал)* амалга ошириш мўлжалланмоқда ва қуйидагиларни жорий этиш назарда тутилмоқда:
кўмир қатламлари ва бевосита кўмир қатламлари устида ётган кон юзасини очишда (иккиламчи каолинлар) ротор экскаватор, қайта юклагич, конвейер, тоғ жинслари ҳосил қилувчини ўз ичига олувчи узлуксиз технология;
кон жинсларини кўчма майдалагичлар ёки автоюкағдаргичларга юклаган, бир чўмичли экскаваторлардан фойдаланган ҳолда циклли-узлуксиз технология. Майдалагичлар ёки автоюкағдаргичлар кон жинсини майдалаш қурилмаларигача етказиб беради, сўнгра кон жинслари конвейерлар билан уюмларгача ташилади, у ерда қаттиқ жинсли кон юзасини очиш ишларида тоғ жинслари ҳосил қилиш қўлланилган ҳолда жойлаштирилади.
ишларни 2003 йил 1 декабргача тугаллаган ҳолда 2002 йилнинг иккинчи ярим йиллигида иккинчи босқичга киришиш;
конда кон юзасини очиш ишлари ҳажмини 2001 йилдаги 11,2 млн куб метрдан 2010 йилда 62,7 млн куб метргача кўпайтириш;
замонавий технологияни ва юқори унумли асбоб-ускуналарни (қўллаш ҳисобига ўтган йилларда йўл қўйилган 54 млн куб метр ҳажмдаги кон юзасини очишдаги қолоқликнинг ўрнини 2007 йилда тўлдириш. 2010 йилда кон юзасини очиш ишлари умумий ҳажмининг 64 фоизини конвейер транспорти билан бажариш мўлжалланган;
кон бортларини талаб этиладиган параметрларга (16 градусдан 12 градусгача) тўғрилаш туфайли кондаги ишлаб чиқариш вазиятини барқарорлаштириш, бу амалда маҳаллий кўчки ҳодисаларини бартараф этади;
2004 йилдан бошлаб ўсишга эришган ҳолда кўмир қазиб олишни 2001 йилдаги 2,1 млн тоннадан 2010 йилда 7,8 млн тоннагача кўпайтириш;
бир тонна кўмир таннархини 2001 йилдаги 10,38 АҚШ доллардан 2010 йилда 7,85 АҚШ долларигача пасайтириш.
Тармоқ бўйича кўмир қазиб олиш ҳажмлари йиллик ўсишини таъминлаш учун «Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлаш даврида Дастурда «Апартак» конини реконструкция қилиш назарда тутилган. Бу 2010 йилга бориб кўмир қазиб олишнинг 1,5 млн тонна ҳажмида ўсишини таъминлайди (2-жадвал*).
«Ангрен» конидан бўшаган кон-транспорт асбоб-ускуналаридан таъмирлангандан ва тиклангандан кейин фойдаланишни;
2004 йилда Ангрен шаҳрида ишлаб турган 6,9 км узунликдаги оралиғи кенг бирлаштирувчи шохобча қурган ҳолда темир йўл транспортини ривожлантиришни;
кўмирни забойлардан кўмир омборигача автомобилда ташиш ўрнига конвейерда ва темир йўл транспортида ташишга ўтишни;
кон юзасини очишни 2001 йилдаги 1,9 млн куб метрдан 2010 йилда 15,0 млн куб метргача ёки 7,9 баравар, шу жумладан темир йўл транспорти билан 0,4 млн куб метрдан 11,5 млн куб метргача ёки 28,7 баравар кўпайтиришни;
кўмир қазиб олиш таннархининг 2001 йилдаги 10,47 АҚШ долларидан йилда 6,66 АҚШ долларигача пасайтирилишини таъминлайди.
Етакчи мамлакатларнинг кўмир тармоғини устувор ривожлантиришга асосланган энергетика ва хом ашё стратегиясига мувофиқ Дастурда ёқилғи-энергетика балансида электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирнинг улушини 2001 йилдаги 4,7 фоиздан 2010 йилда 15 фоизгача кўпайтириш назарда тутилмоқда.
Ушбу вазифани бажариш учун кўмир қазиб олишни 2001 йилдаги 2,7 млн тоннадан 2010 йилда 9,4 млн тоннагача кўпайтириш назарда тутилмоқда (3 ва 3а-жадваллар*). Бунда:
Янги Ангрен иссиқлик электр станциясининг бешта энергия блоки кўмирдан йил давомида фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилади (4-жадвал*);
Ангрен иссиқлик электр станциясида кўмирни узатиш ва ёқиш учун ишлаб турган асбоб-ускуналар замонавийлаштирилади.
Олиб борилган тадқиқотлар, саноат синовлари натижасида кон юзасини очишда қўшимча ишлов бериладиган фойдали қазилмаларни қўллашнинг кенг кўлами тасдиқланди. Қазиш ишлари ҳажми кон юзасини очиш ишлари кўпайгани сари ўсиб боради (5-жадвал*).
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси билан биргаликда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўшимча хом ашё материалларини кенг қўллаш имконияти ишлаб чиқилди. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
Оҳангарон ва Бекобод заводларида цемент ишлаб чиқаришда «Ангрен» кони оҳактошидан фойдаланиш (йилига 1 млн тоннагача);
юқори сортли цемент ва ўрта чидамли материаллар ишлаб чиқаришда ранг-баранг ва иккиламчи каолинлардан фойдаланиш (йилига 900 минг тоннагача).
Бундан ташқари коннинг майдалаш-сортларга ажратиш қурилмаларида ўз эҳтиёжлари учун, шунингдек қурилиш ва пул ташкилотларига сотиш учун шағал ишлаб чиқариш учун тошқотишмани қайта ишлаш назарда тутилмоқда (йилига 3 млн куб метргача).
Конлардаги электр энергияси узатиш линияларининг узунлиги ва уларнинг катта қувват билан ишлаши ва «Ангрен» конида унинг техника билан қайта жиҳозланиши, кўмир қазиб олиш ва кон юзасини очишнинг кўпайиши муносабати билан электр энергиясига эҳтиёжнинг ортишини ҳисобга олиб Дастурда 2002—2010 йилларда конларнинг электр энергияси таъминотини ривожлантириш бўйича 6-жадвалга* мувофиқ тадбирлар назарда тутилмоқда.
Кон юзасини очиш ишлари ҳажмининг ортиши туфайли темир йўл транспортида ташишларни ривожлантириш учун 7-жадвалга* мувофиқ юклаш станциялари, станция ва йўлларнинг ўтказиш қувватини ошириш бўйича тадбирларни бажариш назарда тутилмоқда.
Ангрен Кўмир конида кон-геология шароитларига кўра 1852 млн тонна саноат захираларидан 795 млн тоннаси ер ости усулида қазиб олинади.
9-шахтада Ангрен конидаги Кўмир қатламлари ҳам худди «Ангрен» ва «Апартак» конларидаги каби техника билан қазиб олишга яроқсиз қатламлар очиқ усулда қазиб олинади.
2002 йил 1 январдаги ҳолатига кўра шахта балансидаги мавжуд 49,5 млн тонна саноат кўмир захираларидан 6,0 млн тоннаси қазиб олишга тайёрланган.
9-шахтадаги кўмирни қазиб олиш очиқ усулдагига нисбатан иқтисодий жиҳатдан кам самарали эканлигининг юқори даражадаги хавфсизлик билан боғлиқлигини ҳисобга олиб ер ости шароитларида ишлайдиган шахтёрлар учун қуйидагилар назарда тутилмоқда:
2004 йилда 9-шахтани қазиб олишга тайёр кўмир захираларини қазиб чиқариш, асбоб-ускуналар ва материалларни белгиланган тартибда демонтаж қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини бажарган ҳолда махсус лойиҳа бўйича ёпиш.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 9-шахтадан бўшаб қоладиган ходимларни, кейинчалик уларни «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси корхоналарида ишга жойлаштириш учун, янги ихтисосларга қайта ўқитиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.
Сурхондарё вилоятидаги «Шарғун» ва «Бойсун» шахталарида иссиқлик ҳосил қилувчанлиги Ангрен қўнғир кўмирига нисбатан 3 баравар юқори бўлган тошкўмир қазиб олинади. Сурхондарё вилоятининг бюджет ташкилотлари, корхоналари ва аҳолиси тошкўмирнинг асосий истеъмолчилари ҳисобланади.
Кўрсатиб ўтилган шахталарнинг маҳсулотига фақат энергетика ёнилғиси сифатидагина эмас, балки коксобрикетлар, кальций карбиди, кўмир электродлари ва шу каби импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қимматли кимёвий хом ашё сифатида қараш лозим.
Чекланган имкониятли, эскирган машина ва асбоб-ускуналар паркини янгилаш, уларнинг аварияга учраши даражаси юқори бўлган шароитларда кон юзасини очиш ва кўмир қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш учун кон-техника асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланган ҳолда техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳаси қийматини арзонлаштириш мақсадида Дастурда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
Кон-техника асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи қуввати билан тикланадиган машина ва асбоб-ускуналар сонини кўпайтириш, улардан фойдаланишнинг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш;
кон-техника асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводида металл прокатидан «Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлаш бўйича асбоб-ускуналар ва металл конструкциялар тайёрлаш (8-жадвал*).
металл қуйиш асбоб-ускунаси сотиб олиш ва уни кон-техника асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводида мавжуд лойиҳа бўйича ўрнатиш;
кон-техника асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводини дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар билан қўшимча равишда жиҳозлаш;
таъмирланадиган ва тикланадиган машина ва асбоб-ускуналар сонини кўпайтириш имконини берадиган импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қисмлар, узеллар, деталлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш;
кўмир қазиб олиш корхоналарига ҳам завод шароитларида, ҳам корхоналарда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш.
узлуксиз технология учун техника билан қайта жиҳозлаш бўйича янги турдаги маҳсулотлар — деталлар, узеллар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
кўмир қазиб чиқарувчи корхоналарга ҳам завод шароитларида, ҳам корхоналарда асбоб-ускуналарни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтириш;
импорт бўйича эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар сотиб олишга сарфланадиган валюта маблағларини тежаш имконини беради.
«Ангрен» конида содир бўладиган ўнта кўчки корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, уларнинг коммуникациялар ва технологик линияларга кўрсатадиган таъсири оқибатларини тугатишга кўплаб моддий харажатларни талаб қилади. Шу нарса аниқланганки, кўчкилар тектоник бузилишлар зоналарида вужудга келади. Уларни аниқлаш ва прогноз қилиш учун геологик-геофизик ишларнинг махсус методлари билан, кўплаб маблағлар сарфлаган ҳолда пухта ўрганиш ишлари талаб қилинади.
Содир бўлиши мумкин бўлган кўчки ҳодисаларини прогноз қилиш, уларнинг олдини олиш ва барқарорлаштириш тадбирлари 9-жадвалда* назарда тутилган.
кон юзасини очиш ишларини кўпайтириш, кон юзасини очиш ишлари бўйича қолоқликнинг ўрнини тўлдириш ҳисобига корхоналарда ишлаб чиқаришнинг аҳволини барқарорлаштириш;
электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирнинг ёқилғи ресурслари таркибидаги улушини 2010 йилда 15 фоизгача етказиш имкониятини беради.