23.07.2021 йилдаги 454-сон
Ҳужжат 23.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошидаги «ўзаро ҳамкорликни таъминлаш» сўзлари «ўзаро ҳамкорликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилига яқиндан кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик бандининг ўн тўртинчи хатбошисидаги «ялпи мажлисларининг» сўзлари «ялпи мажлислари ҳамда Қонунчилик палатаси мажлисларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидан «, тегишли қонун лойиҳалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари фаолиятини мувофиқлаштиради» сўзлари чиқариб ташлансин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
в) 9-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомининг таъминланиши учун жавоб беради»;
г) 10-банднинг бешинчи хатбошисидаги ҳамда 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «инспектор» сўзи «инспекторлар» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
е) 29 — 31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ж) 32-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги» сўзлари «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидаги (regulation.gov.uz)» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
и) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
к) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш

I босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолаш (кейинги ўринларда — ТТБ) бўйича ҳисоботни тайёрлаш.

Заруратга кўра

II босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти

Лойиҳа ва ҳисоботни Портал ва ягона электрон тизимга жойлаштириш орқали жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда идоралараро келишиш.

Камида 15 кун муддатда

III босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти

Жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва идоралараро келишиш натижаларига кўра лойиҳа ва ҳисоботни қайта ишлаш, Порталга жойлаштириш ҳамда хулоса берувчи органлар билан келишишга юбориш.

5 кун

IV босқич

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Лойиҳа ва ТТБ бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш ва тегишлилиги бўйича хулосаларни тақдим этиш.

10 кун

V босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти

Лойиҳани, ТТБ бўйича ҳисобот, зарур материалларни илова қилган ҳолда Адлия вазирлигига киритиш.

Хулосалар олингандан сўнг

VI босқич

Адлия вазирлиги

1. ТТБ бўйича ҳисоботни тайёрлашда қонунчиликка риоя этилганлигини ўрганиш, камчилик аниқланганда ишлаб чиқувчига қайтариш.

2. ТТБ сифатини ўрганиш, натижаларига кўра хулоса тақдим этиш.

Ҳуқуқий экспертиза муддатида

VII босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти

Лойиҳани, ТТБ бўйича ҳисобот, зарур материалларни Вазирлар Маҳкамаси ёки қабул қилувчи органга киритиш.

Адлия вазирлигининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда

II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш

I босқич

Тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти

ТТБдан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш ва Адлия вазирлигига тақдим этиш

Ҳар йили 1 февралга қадар

II босқич

Адлия вазирлиги

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТТБдан ўтказиш режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик муҳокамаси учун Порталга жойлаштириш.

Ҳар йили 10 февралга қадар

2. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларининг таклифлари асосида қайта ишланган режа лойиҳасини Порталга жойлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳар йили 1 мартга қадар

III босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Режа лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилган ҳолда тасдиқлаш.

Ҳар йили 20 мартга қадар

IV босқич

Тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти

1. ТТБ бўйича ҳисоботни тайёрлаш.

2. ТТБ бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун Порталга жойлаштириш.

Режага мувофиқ 15 кун

3. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларининг таклифлари асосида қайта ишланган ҳисоботни Порталга жойлаштириш ва хулоса берувчи органларга тақдим этиш.

5 кун

V босқич

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

ТТБ бўйича ҳисоботни ТТБдан ўтказиш ва натижаларига кўра хулосаларни тақдим этиш

10 кун

VI босқич

Тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти

1. Хулосаларда билдирилган таклифлар ва эътирозлар асосида ТТБ бўйича ҳисоботни қайта ишлаш.

2. ТТБ бўйича ҳисоботни Адлия вазирлигига киритиш.

Хулосалар олингандан сўнг

VII босқич

Адлия вазирлиги

1. ТТБ бўйича ҳисоботни тайёрлашда қонунчиликка риоя этилганлигини ўрганиш, камчилик аниқланганда ишлаб чиқувчига қайтариш.

2. ТТБ сифатини ўрганиш, натижаларига кўра хулоса тақдим этиш.

10 кун

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ТТБдан ўтказилиши ҳолатини таҳлил қилиш, натижалари бўйича ахборот-таҳлилий маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Ҳар чоракда

(қоида тариқасида)

VIII босқич

Вазирлар Маҳкамаси

1. Ахборот-таҳлилий маълумотни кўриб чиқиш.

2. ТТБдан ўтказиш натижаларини амалга оширишга қаратилган «йўл харитаси»ни тасдиқлаш ёки қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури ёки қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режаларига киритиш чораларини кўриш.

Ахборот-таҳлилий маълумот тақдим этилгандан сўнг

».