Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Рсспубликаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан буюраман:
5.3.1. Олтин қуймаларининг кимёвий таркиби 2-жадвалда кўрсатилган Au-1 маркали олтиннинг кимёвий таркибига мувофиқ бўлиши керак.
5 g дан 100 g гача мазкур давлат стандартининг 3-иловасида келтирилган штампланган бажарилишдаги диапазондаги қуймаларнинг тескари томонига (реверс) қуйидагилар туширилади:
100 g дан 1000 g гача оралиқдаги ҳар битта қуйма (қуйиб бажарилган) 4-иловада кўрсатилган шакл бўйича ишлаб чиқарувчининг сертификати билан юборилади ва у билан бирга ГОСТ 10354 бўйича полиэтилен пленкага қадоқланади.
6.2. Юзаси сифати мазкур давлат стандартининг 5.3.2-бандига, массаси 5.2.1-бандига, маркировкаланиши 5.4-бандига асосан мувофиқлиги бўйича ҳар битта қуйма назоратдан ўтказилади.
6.3. Қадоқ сифатини мазкур давлат стандартининг 5.5-бандига мувофиқлигини текшириш, шу билан бирга илова қилинадиган ҳужжатларни текшириш қуймаларнинг 100 % тўпида ўтказилади.
6.8. Кимёвий таркибдан қониқарсиз таҳлил натижалари олинганда (мазкур давлат стандартининг 5.3.1-банди) айнан ўша тўпдан олинган намуналарнинг икки баравари миқдорида такрорий синовлар ўтказилади. Такрорий синов натижалари якуний ҳисобланади ва бутун тўпга тааллуқли ҳисобланади.