15.06.2021 йилдаги 373-сон
Ҳужжат 16.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Расмий статистик ва таҳлилий маълумотлар ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш схемасига асосан ташкилотлар ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар NIS.UZ-ахборот тизимига киритадилар.
9. Ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган масъул давлат органлари ташкилотлар томонидан NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида рейтинг баҳолашни амалга ошириб, натижаларини ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар умумлаштириш учун Ахборот технологиялари вазирлигига киритадилар.
20. Расмий статистик ва таҳлилий маълумотлар ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган Ҳудудларнинг рақамли ривожланиш даражасини рейтинг баҳолашни амалга ошириш схемасига асосан масъул давлат органлари томонидан ҳар ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар NIS.UZ-ахборот тизимига киритилади.

Босқичлар

Тадбирлар

Муддатлар

Масъул органлар

1-босқич

Ахборот технологияларига масъул таркибий бўлинмалар расмий статистик ва таҳлилий маълумотларни тўплаш ва NIS.UZ-ахборот тизимига киритиш

Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2-босқич

NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилиш ва рейтинг баҳолашни амалга ошириш ҳамда умумлаштириш учун Ахборот технологиялари вазирлигига киритиш

Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Давлат хизматлари агентлиги,

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

3-босқич

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтинг баҳолаш якунларини умумлаштириш, рейтингни шакллантириш

Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 30 санасига қадар

Ахборот технологиялари вазирлиги

4-босқич

Рейтинг натижаларини ва таҳлилий натижаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 30 санасига қадар

Ахборот технологиялари вазирлиги

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Рейтинг баҳолаш ахборот тизимини амалиётга жорий этиш

1.

Рейтинг баҳолаш ахборот тизимини электрон ҳукумат ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар тизимлари, шунингдек, «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг Ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизими билан интеграция қилиш.

1. Ахборот тизимини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномалар ишлаб чиқиш.

2021 йил 15 июль

Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК

2. Технологик йўриқномалар асосида тизимларни интеграция қилиш.

2021 йил 20 июль

2.

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рейтинг баҳолаш ахборот тизимига маълумотларни киритишга масъул ходимларини белгилаш ва уларни босқичма-босқич тизимга улаш.

1. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тизимига маълумотларни киритишга масъул ходимларни белгилаш.

2021 йил 10 июль

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув семинарлар ташкил этиш.

алоҳида режа-жадвал асосида

Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

3. Масъул ходимларни тизимга улаш ва маълумотлар киритилишининг ташкил этиш.

ҳар йили 15 январга,

15 июлга қадар

3.

Рейтинг баҳолаш ахборот тизимида баҳолаш натижаларини эълон қилиш.

1. Ўтказилган рейтинг баҳолаш натижаларини умумлаштириш ҳамда таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва ахборот тизимида эълон қилиш.

ҳар йили 30 январга ва 30 июлга қадар

Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК

2. Рейтинг баҳолаш натижаларини «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиш.

белгиланган муддатларда

Мувофиқлаштириш комиссияси

4.

Рейтинг баҳолаш ахборот тизимида эълон қилинган натижаларга асосан кўрсаткичларни кўтариш бўйича зарур чораларни кўриш.

1. Рейтинг баҳолаш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, кўрсатилган камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда уларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар чоракда заруратга мувофиқ

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Камчиликларни бартараф этишга қаратилган тармоқ жадвали ижросини таъминлаш.

белгиланган муддатларда

5.

Рейтинг баҳолаш ахборот тизими ахборот тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш.

Тизимни техник қўллаб-қувватлаш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш.

мунтазам
равишда

Ахборот технологиялари вазирлиги

II. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни тўплаш ва шакллантириш ва баҳолашни самарали ташкил этиш

6.

Халқаро тажриба асосида Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати, шу жумладан электрон тижорат соҳаси тўғрисидаги миллий статистика амалиётини такомиллаштириш.

1. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни инвентаризация қилиш.

2021 йил июль

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати, шу жумладан электрон тижорат соҳаси тўғрисида етишмайдиган статистик кўрсаткич давлат статистика ҳисоботи, идоравий ҳисобот ва кузатувларга киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

3. Таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда давлат статистика ҳисоботи ва кузатувларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2021 йил ноябрь

7.

Рақамли иқтисодиётни баҳолаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

1. Қуйидаги халқаро ташкилотлар давлатлар тажрибасини ўрганиш:

БМТнинг Статистика бўлими стандартлари;

Евростат (Reference Metadata in Euro SDMX Metadata Structure (ESMS), ICT sector. Compiling agency: Eurostat) стандартлари;

Жанубий Корея ва Малайзия давлатлари тажрибаси.

2021 йил давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзкомназорат» инспекцияси

2. Халқаро ташкилотлар билан видеоконференцалоқа шаклида семинарлар ташкил этиш.

2021-2022 йиллар

8.

Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларнинг ҳолати бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва уни миллий статистика амалиётига жорий этиш бўйича идоралараро норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

1. Рақамли иқтисодиёти ва электрон тижорат соҳасида статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича халқаро тажриба ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2021 йил июль

Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларнинг ҳисоби юритилишини таъминлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи идоралараро норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ахборот-коммуникациялари технологиялари хизматларини иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) асосида қайта кўриб чиқиш;

мазкур хизматларнинг фаолият турлари бўйича ҳажмларини аниқлаш;

рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича миллий статистикани шакллантириш тартибини белгилаш.

2021 йил сентябрь-октябрь

3. Идоралараро норматив ҳужжат лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш.

2021 йил декабрь

9.

Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистика ҳисобини юритиш ва унинг қамровини кенгайтириш чораларини кўриш.

1. Давлат статистика ҳисоби ва бошқа расмий ахборот ресурслардан фойдаланган ҳолда Рақамли иқтисодиёт соҳасида фаолият юритаётган корхоналарни аниқлаш, уларнинг рўйхатини тузиш.

2021 йил июль

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги статистик ҳисоботларнинг тўғри ва тўлиқ кўрсатилишини рағбатлантириш мақсадида мавжуд имтиёзлар ва преференцияларни ўрганиб чиқиб, уларни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил август

10.

Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний шахслар кузатувини йўлга қўйиш.

1. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний шахслар кузатувини йўлга қўйиш мақсадида:

жисмоний шахслар танланма кузатувини 2021 йил учун давлат статистика ишлари дастурига киритиш;

ҳар йили камида бир маротаба танланма кузатув, шу жумладан, интернет тармоғи орқали сўровномалар шаклида кузатув ўтказиш.

2021 йил давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

2. Танланма кузатув ўтказиш учун зарур бўлган респондентлар рўйхатини шакллантириш, бунда қуйидагиларни амалга ошириш:

ахборот-коммуникация технологиялари хизматларини тақдим этиш бўйича ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар рўйхатини шакллантириш, уларнинг ҳисобини юритиш;

Бир миллион дастурчи лойиҳасига аъзо бўлганлар орасида танланма кузатув ўтказиш.

2021 йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

11.

Давлат идоралари ва ташкилотларида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини амалиётга жорий этиш ва мунтазам фойдаланиш орқали идорада эришиладиган иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш чораларини кўриш.

1. Тизимларни жорий этиш ва мунтазам фойдаланиш орқали идорада эришиладиган иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2021 йил сентябрь

Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

2. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш орқали эришиладиган иқтисодий кўрсаткичлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил январь

3. Рўйхат асосида самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

4. Тартибни амалиётда жорий этилаётган тизимларда синовдан ўтказиш ва унинг натижаси бўйича уни такомиллаштириш чораларини кўриш.

2022 йил ноябрь

12.

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт соҳасида йиғма кўрсаткичларни оммалаштириш.

1. Мавжуд статистик ва таҳлилий маълумотлар асосида «Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштирилган жамият ривожланишининг асосий кўрсаткичлари» номли статистик тўпламни тузиш ва уни таълим, илмий муассасалар ва тадбиркорлар орасида оммалаштириш.

2021-2022 йиллар, доимий равишда

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2. Расмий веб-сайтларда ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид оммавий ахборот воситаларида «Рақамли иқтисодиёт» рукнини жорий этиш ҳамда уларни статистик ва таҳлилий маълумотлар билан доимий бойитиб бориш.

2021 йил июлдан бошлаб ҳар ойнинг 5 санасига қадар

Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

13.

2021 — 2023 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида рақамли иқтисодиёт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

«Рақамли Ўзбекистон — 2030» дастурини самарали амалга ошириш вазифалари асосида рақамли иқтисодиёт ривожланишини баҳолаш кўрсаткичлари тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш.

1. Ахборот технологиялари вазирлиги ҳузуридаги Рақамли тадқиқотлар маркази базасида иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари йўналиши доирасида рақамли иқтисодиёт, жумладан ахборот-коммуникация технологиялари сектори кўрсаткичлари, уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ҳиссасини аниқлаш, статистика тизимида АКТни қўллаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2021 йилдан бошлаб мунтазам равишда

Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси

2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инха университети ва Тошкент шаҳридаги Амити университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва бошқа иқтисодий таълиммуассасаларида ўқув дастурлардаги фанларга «Рақамли иқтисодиёт» мавзусини киритиш.

2021-2022 йиллар

Ахборот технологиялари вазирлиги

14.

Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни тўплаш ва шакллантиришни самарали ташкил этиш бўйича ҳаракатлар режаси ижросини тизимли назорат қилиб бориш.

1. Ҳаракатлар режаси бандлари ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказиб бориш.

алоҳида режа асосида

Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзкомназорат» инспекцияси

2. Ҳаракатлар режасининг бажарилиши юзасидан маълумотларни умумлаштириш ва таҳлилини олиб бориш ҳамда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб бориш.

ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар

15.

Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни шакллантириш ва баҳолаш жараёнида масъул идоралар ўртасида самарали маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

1. Рақамли иқтисодиёт, шу жумладан электрон тижорат билан боғлиқ давлат ва идоравий статистика ҳисоби ва бошқа ахборот ресурсларидаги маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.

2021 йил июлдан мунтазам

Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2. Идоралар томонидан маълумотларни ўрганиб чиқиш ва илғор халқаро тажрибага таянган ҳолда Республикада ягона рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичлар базасини шакллантириб бориш.

2021-2022 йиллар

3. Шакллантирилган статистик кўрсаткичлар тўпламини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, келгусида прогнозлаштириш имконини берувчи «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимига киритилишини таъминлаш.

2022-2023 йиллар