Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, хотин-қизларга қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий таълим муассасаларига танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартибини такомиллаштириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида» 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарори ҳамда «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилганлиги, шунингдек, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарорига мувофиқ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома беришда «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
а) номидаги «хотин-қизларга» сўзи «эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 1-бандга «хотин-қизларга» сўзларидан олдин «эҳтиёжманд оилалардаги» сўзлари қўшилсин;
в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
г) 3-банддаги «Хотин-қизларнинг» сўзлари «Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
е) 6-бандга «доирасида» сўзидан кейин «эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг» сўзлари қўшилсин;
ж) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
з) 8-бандга «тавсияномага эга» сўзларидан кейин «эҳтиёжманд оилалардаги» сўзлари қўшилсин;
и) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
к) 15-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
л) 16-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
м) 17 — 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
н) 22 — 27-бандларга «хотин-қизлар» сўзларидан олдин «эҳтиёжманд оилалардаги» сўзлари қўшилсин;
о) 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

ТАВСИЯНОМА

№ AA 000000

Ушбу тавсиянома фуқаро

______________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(___________________)

(паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 20___ йил «___»___________даги «_____»-сон буйруғига асосан берилди.

М.Ў.

__________________________________ ____________________________

(мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзо)

20___ йил «___»___________

ТАВСИЯНОМА

№ AA 000000

Ушбу тавсиянома фуқаро _____________________ ___________________ __________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________________ (паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»_________________даги «_____»-сон қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун берилди.

Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 20___ йил «___»___________даги «_____»-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

____________________________________

____________________________________

(Ф.И.О.)

QR — код (матрик штрихли код)

20___ йил «___»__________

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Ишчи гуруҳлари

1. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида тегишли мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Ўқиш истагини билдирган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг мурожаатларини электрон шаклда қабул қилиш.

Ҳар йили

30 майдан

8 июнга қадар

2-босқич

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Мурожаатларни кўриб чиқиш ва тавсиянома олишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириш ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этиш.

Ҳар йили

10 июнга қадар

3-босқич

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

1. Тақдим этилган рўйхатлар асосида тавсияномаларни электрон шаклда тасдиқлаш ва базада шакллантириш.

2. Тасдиқланган тавсияномаларни барча туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юбориш.

Ҳар йили

10 июнга қадар

Ҳар йили

14 июнга қадар

4-босқич

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар рўйхатларини Давлат тест марказига юбориш.

Ҳар йили

14 июнга қадар

5-босқич

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Тавсияномаларнинг талабгорларга етказилишини таъминлаш.

Ҳар йили

15 июнга қадар

».