12.05.2021 йилдаги ЎРҚ-690-сон
Ҳужжат 13.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Руҳий ҳолати бузилган шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, қонунларида назарда тутилган фуқароларнинг барча ҳуқуқлари ва эркинликларига эгадир.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 12-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
Вояга етмаган шахсга нисбатан маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розиликни ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар шундай розиликни берадиган шахсга маълум қилинганидан кейин ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили беради, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга нисбатан эса унинг қонуний вакили розилик беради.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан руҳий ҳолат бузилишларини даволаш учун асл ҳолига қайтариб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқарадиган жарроҳлик усулларини ҳамда бошқа усулларни қўллашга, шунингдек уларда профилактика, ташхис қўйиш, даволаш ва тиббий реабилитация қилиш усуллари, тиббиёт учун мўлжалланган дори воситалари ва буюмлари, махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари синовларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларида назарда тутилган асослар бўйича ҳамда тартибда суднинг қарорига кўра қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XVII боби, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 33 боби.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий хизматчиси сифатида шахснинг, шу жумладан ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, хизмат фаолияти ҳақиқий ҳарбий хизматга тенглаштириладиган бошқа вазирликлар ва идораларнинг бошлиқлар ҳамда оддий аскарлар таркибидан бўлган шахсларнинг ўз руҳий соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш чоғида амбулатор ва стационар шароитларда психиатрия текширувидан ўтказиш асослари ҳамда тартиби ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати.
Агар текширилаётган шахс ушбу Қонун 28-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича диспансер кузатувида турган бўлса, уни психиатрия текширувидан ўтказиш унинг маълумотларни билган ҳолдаги ихтиёрий розилигисиз ёки қонуний вакилининг маълумотларни билган ҳолдаги ихтиёрий розилигисиз амалга оширилиши мумкин.
Ушбу Қонун 24-моддасининг еттинчи қисми иккинчи хатбошисида ва саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда шахсни психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шифокор-психиатр томонидан ушбу шахснинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз мустақил равишда, ушбу Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Ушбу Қонун 24-моддаси еттинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор суд томонидан чиқарилади.
Шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шундай текширув ўтказиш учун ушбу Қонун 24-моддасининг еттинчи қисмида санаб ўтилган асослар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ёзма аризага биноан шифокор-психиатр томонидан қабул қилинади, бундан ушбу Қонун 24-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ушбу Қонун 24-моддаси еттинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда ариза оғзаки шаклда ҳам берилиши мумкин. Шахсни психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шифокор-психиатр томонидан дарҳол қабул қилинади ва тиббий ҳужжатларга ёзиб қўйиш орқали расмийлаштирилади.
Диспансер кузатуви шахс соғайиб кетганда ёки унинг руҳий ҳолати сезиларли ва турғун яхшиланганда тугатилади. Диспансер кузатуви тугатилганидан кейин амбулатория шароитларидаги психиатрия ёрдами ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда мазкур шахснинг илтимосига кўра ёки розилиги билан ёхуд унинг қонуний вакилининг илтимосига кўра ёки розилиги билан кўрсатилади.
Руҳий ҳолати бузилган шахснинг руҳий ҳолати ўзгарган тақдирда, у ушбу Қонуннинг 24 ва 25-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича ҳамда тартибда ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз текширувдан ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолларда диспансер кузатуви шифокор-психиатрлар комиссиясининг қарорига биноан қайтадан ўрнатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 172-моддасига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни фан, техника, санъат ёки касб соҳаси бўйича билими бўлган шахс ўтказадиган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади. Экспертиза тайинлаш ва ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 22 боби (172 — 187-моддалар) билан тартибга солинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 183-моддасига мувофиқ, ҳибсда ушлаб турилган шахсларнинг суд-психиатрия экспертизаси суриштирув, тергов, прокуратура органининг қарори ёки суднинг ажрими, қамоқ жазосига ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан эса — қамоқ уйи ёки жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг қарори асосида тайинланади.

 LexUZ шарҳи
Ўз қонуний вакилларининг илтимосига биноан ёки розилиги билан психиатрия стационарига ётқизилган вояга етмаган шахс ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс ушбу Қонун 34-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим. Дастлабки олти ой ичида бу шахслар стационарда ётишни узайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан ҳар ойда камида бир марта текширувдан ўтказилиши лозим.
Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган асослар бўйича психиатрия стационарига ётқизилган руҳий ҳолати бузилган шахс шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан қирқ саккиз соатдан ошмаган муддатда мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим, комиссия стационарга ётқизилганликнинг асосланганлиги тўғрисида қарор қабул қилади. Стационарга ётқизиш асоссиз деб топилган ва стационарга ётқизилган шахс психиатрия стационарида қолиш истагини билдирмаган ҳолларда, у дарҳол стационардан чиқарилиши лозим.
Психиатрия стационарига ихтиёрий равишда ётқизилган руҳий ҳолати бузилган шахсни чиқариш, агар ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш учун ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган асослар шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан аниқланадиган бўлса, рад этилиши мумкин. Бундай ҳолда психиатрия стационарида бўлиш, ётишни узайтириш ва стационардан чиқариш масалалари ушбу Қонуннинг 34 — 36-моддаларида, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган тартибда ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
1) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги 123-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 215-модда);