06.05.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3298
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 06.05.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3298
Кучга кириш санаси
10.08.2021
Ҳужжат 10.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) асосан буюраман:
Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;
Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддасига мувофиқ илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан вазирлик ва идоралар томонидан Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган норматив ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги тақдимномаси бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги ушбу ҳужжатларни давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги ва бу меъёрий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлиши;
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 111-бандига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган «ҳуқуқий бўшлиқлар» оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 5 ноябрда 19530/03-1-сон билан тасдиқланган Чет элда таълим олган ёш мутахассислар меҳнат фаолиятининг мониторинги тўғрисида низом (рўйхат рақами 836, 1999 йил 10 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 1999 й., 11-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат ер ресурслари қўмитаси томонидан 2000 йил 21 апрелда 29-сон билан тасдиқланган Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 926, 2000 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10-сон).