04.05.2021 йилдаги 274-сон
Ҳужжат 05.05.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг «Вазирликлар ва идораларнинг номи» устуни 25-позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 563-модда) 1-илованинг «Масъул бажарувчилар» устуни 9, 19, 20 ва 24-позицияларидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 479-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 656-модда) 2-илованинг «Масъул бажарувчилар» устуни 10 ва 12-позицияларидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 сентябрдаги 719-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1001-модда) 1-илованинг «Масъуллар» устуни 5.1-позициясидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2 ва 21-бандлардаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Низомга 1-илованинг «1, 2, 5, 6 ва 8-босқич» позицияларидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 январдаги 25-сон қарорига 4-илованинг 13-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги ҳамда 5-илованинг 6-позициясидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд вилоятида соя етиштириш соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги 506-сон қарорига 3-илованинг 3-позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази директорига» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг «Масъуллар» устуни 6 — 9, 14, 16, 19, 20 ва 23 — 26-позицияларидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илова номидаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг «Масъул ижрочилар» устуни 1 ва 2-позицияларидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошисига «биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш» сўзларидан кейин «ва соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» сўзлари қўшилсин;
биринчи хатбошисига «биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш» сўзларидан кейин «ва соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш,» сўзлари қўшилсин;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 735-сон қарори 2-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 53-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 6-сон, 150-модда) 7-илованинг «Масъул ижрочилар» устуни 11-позициясидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги 397-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг «Маълумот тақдим этувчи субъект» устуни II бўлимининг 9-позициясидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш ва уларнинг оригинал уруғчилигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги 504-сон қарорига илованинг «Масъул ижрочилар» устуни 6-позициясидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази (Б. Халиков)» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (А. Тураев)» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 15 декабрдаги 788-сон қарорига 1-илованинг 6-боби олтинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.