27.04.2021 йилдаги 241-сон
Ҳужжат 01.09.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятга эга номзодларни саралаб олиш ҳамда қабул қилишнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ, номзодлар соғлиғининг ҳарбий хизматга яроқлилигини текшириш мақсадида ДХХнинг ҳудудий ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан қабул йилидан олдинги йилнинг декабрь ойида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва Академияга ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқароларга тест синови натижалари бўйича улар тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл кўринишида имтиёз берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ, асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1 — 3-ўринларни эгаллаган шахслар 3 йил муддат давомида амал қилувчи ихтисослик фани бўйича сертификат асосида Академияга тест синовларида, имтиёз сифатида, максимал балл тўплаган ҳисобланади.
44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарорига мувофиқ, Академияга курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун улар дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган тақдирда, қўшимча равишда бир фоизгача қабул квоталари ажратилади.
45. Номзод бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 39 — 44-бандларида кўрсатилган имтиёзларга эга бўлса, у томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.
46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1 — 3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификатга мувофиқ ихтисослик фани бўйича кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади, ҳамда Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолиблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган тақдирда Академия қабул комиссиясининг қарори билан Академиянинг белгиланган қабул квотаси доирасида тест синовларисиз қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат хавфсизлик хизмати академияси

(Академия)

1. Академияга ўқишга ёшларни жалб қилиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг расмий веб-сайтида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этиш.

Қабул йилидан олдинги йилнинг октябрь ойида

2. Академияга ўқишга номзодлар танлови бошланганлиги юзасидан оммавий ахборот воситаларида ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг расмий веб-сайтида эълон бериш.

Қабул йилидан олдинги йилнинг 10 октябрига қадар

2-босқич

Ўқишга номзодлар

Давлат хавфсизлик хизматининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган белгиланган намунадаги электрон анкета-сўровномаларни тўғри ва белгиланган талаблар асосида тўлдириш

Қабул йилидан олдинги йилнинг 10 ноябрига қадар

3-босқич

Академия

1. Давлат хавфсизлик хизматининг расмий веб-сайти орқали ўқишга номзодларнинг электрон шаклдаги анкета-сўровномаларини қабул қилиш ва бу ҳақида номзодларга электрон тарзда хабар юбориш.

Қабул йилидан олдинги йилнинг 10 ноябрига қадар

2. Ўқишга номзодларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда дастлабки саралаб олиш босқичини ўтказиш учун Давлат хавфсизлик хизмати бўлинма ва органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмаларига тақдим қилиш.

Қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябрига қадар


I. Дастлабки саралаб олиш

4-босқич

Давлат тест маркази

Дастлабки саралаб олиш тест синовларидан ўтказиш.

Қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача

Давлат хавфсизлик хизмати бўлинма ва органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тегишли органлари

Ҳужжатларни тўплаш ва дастлабки ўрганиш.

Қабул йилидан олдинги йилнинг 20 ноябридан 31 декабригача

Мутахассис — психологлар

Индивидуал психологик ҳамда психофизиологик ўрганиш.

Қабул йилидан олдинги йилнинг 15 — 31 декабрь

Ҳудудий ҳарбий-тиббий комиссия

Тиббий кўрикдан ўтказиш.

Қабул йилидан олдинги йилнинг декабрь ойида

Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссия

Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг дастлабки босқичи.

Қабул йилининг январь ойида


II. Махсус касбий танлаш

5-босқич

Давлат хавфсизлик хизмати бўлинма ва органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тегишли органлари

Ҳужжатларни якуний ўрганиш.

Қабул йилининг январь — апрель ойлари

Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссия

Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичи.

Қабул йилининг март-апрель ойлари

Давлат хавфсизлик хизмати бўлинма ва органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тегишли органлари

Якуний суҳбат ўтказиш.

Қабул йилининг апрель-май ойлари

Махсус ҳарбий-тиббий комиссия

Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш.

Қабул йилининг июнь ойда


III. Тест синовлари

6-босқич

Давлат тест маркази

Тест синови.

белгиланган муддатларда

7-босқич

Қабул комиссияси

1. Ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Тест синовлари натижалари тақдим этилганидан сўнг 5 кун муддатда

2. Академияга қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташ жойларига буйруқдан кўчирма юбориш.

Буйруқ чиққандан сўнг 10 кун муддатда