14.04.2021 йилдаги 210-сон
Ҳужжат 14.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорининг 5-банди ва қарорга 1-илованинг 8-банди иккинчи хатбошисидаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 3-банддаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг учинчи ҳатбошисидаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банддаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банддаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова)нинг 4-банди учинчи хатбошисидаги «Хотин-қизлар ва оилани қўллаб қувватлаш жамоат фондига ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг 20 фоизи» сўзлари «ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан асосланган ҳисоб-китобларга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида машғулотларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом (илова)нинг 18-бандидаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин.