LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1994 йилда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва уларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 1995 йил 14 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида ногиронларни реабилитация қилишнинг 1996—2000 йилларга мўлжалланган Давлат дастури маъқуллансин (илова* қилинмоқда).
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари:
Ўзбекистон Республикасида ногиронларни реабилитация қилишнинг 1996—2000 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг бажарилишини таъминласинлар;
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган маблағларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланиши, ушбу маблағлардан ногиронлар орасидан кадрлар тайёрлашда ва улар учун ишчи ўринлари ташкил этишда фойдаланиш устидан назоратни таъминласинлар;
ҳар йили 1 январь ва 1 июлда Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг қандай бажарилаётгани тўғрисида ахборотлар тақдим этсинлар.
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси халқ хўжалигини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳар йилги прогнозларида реабилитация мажмуилари қурилишига капитал маблағлар лимитлари ажратилишини назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган объектлар қурилишини белгиланган тартибда маблағ билан таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда корхона ва ташкилотлардан ногиронлар учун мўлжалланган товарлар (хизматлар) бўйича имтиёзли солиқ олиш тўғрисида таклифлар тайёрласинлар.