[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.04.00 Сув транспорти]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
буйруғи
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг 5-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2967-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 25 октябрдаги 302-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги
буйруғига
(рўйхат рақами 3331, 04.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига
мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2017 йил 27 декабрдаги 529-сон буйруғи (рўйхат рақами 2967, 2018 йил 6 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/2967/0659-сон) билан тасдиқланган Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг
5-иловаси
матнидаги «Паспорт» деган сўз «биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ХУДАЙБЕРГАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 март,
86-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 10/21/2967-2/0304-сон)