Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида

1-ИЛОВА
Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ДАСТУРИ

2-ИЛОВА
Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021-2022 йиллардаги фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари

3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгаш ТАРКИБИ

«Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси ТАРКИБИ

«2018 — 2022 йилларда Дастурни амалга ошириш молиявий харажатларининг ҳисоб-китоб ҳажмлари ПАРАМЕТРЛАРИ

Ҳужжат 02.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Жамғарма мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги ташкилотларнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Вазирлик (И.Ю. Абдурахмонов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда бир ой муддатда 3-иловада кўрсатилган туманларни инновацион ҳудудларга айлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Биотехнологияларни ривожлантириш соҳасида

1.

Биотехнологик йўл билан Ўзбекистон шароитида коронавирус инфекциясига қарши маҳаллий вакцина яратиш.

1. Биотехнологик йўл билан коронавирус инфекциясига қарши янги авлод вакциналарини яратишга йўналтирилган технологияларни ишлаб чиқиш учун илмий изланишларни олиб бориш.

2021 йил 1 июль

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар, ижрочилар маблағлари, давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Геномика ва биоинформатика маркази,

Ўсимлик моддалари кимёси институти,

Микробиология институти,

Биоорганик кимё институти,

Иммунология ва инсон геномикаси институти,

Вирусология илмий-тадқиқот институти,

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

2. Вакциналарнинг лаборатория шароитида тажриба намуналарини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, вакцина самарадорлиги ва хавфсизлигини аниқлаш бўйича илмий-тадқиқотларни амалга ошириш.

2021 йил 15 сентябрь

3. Яратилган вакциналарнинг тажриба намуналарини ишлаб чиқиш ва илмий-техникавий ҳужжатларни шакллантириш.

2021 йил 1 декабрь

4. Яратилган вакциналарнинг клиник синовларини ўтказиш.

2022 йил 1 декабрь

5. Биотехнологик йўл билан яратилган маҳаллий вакциналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ва оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2022 йил 1 март

2.

Юқумли касалликларни аниқлаш учун янги ташхислаш тест-тизимлари — гепатит В вируси ДНКсини аниқлаш учун сезувчанлиги 99 фоиздан кам бўлмаган ПЗР диагностикум ишлаб чиқиш.

1. Гепатит В вируси геномининг генетик структурасини таҳлил қилиш, ПЗР таҳлилини ўтказиш учун зарур бўлган синтезланган ва тозаланган праймер ҳамда флуоресент зондларнинг эритмаларини тайёрлаш.

2021 йил 1 сентябрь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ўсимлик моддалари кимёси институти

2. Гепатит В вирусининг ДНКси ПЗР таҳлилини лаборатория текширувидан ўтказиш ва натижаларига кўра гепатит В вирусининг ДНКга нисбатан юқори аниқлик ва сезувчанликка эга бўлган праймерлар ва флуоресент зондларини танлаб олиш.

2022 йил 1 март

3. Ишлаб чиқилган диагностикумни тиббиёт муассасаларида клиник синовлардан ўтказиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун техник ҳужжатларни тайёрлаш.

2022 йил 10 август

4. Сезувчанлиги 99 фоиздан кам бўлмаган ва 100 фоиз ўзига хосликка эга ПЗР диагностикумини ишлаб чиқиш, уни ПЗР таҳлиллари ёрдамида клиник намуналарда гепатит В вируси ДНКсини аниқлаш учун қўллаш.

2022 йил 15 сентябрь

5. Диагностикумни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 15 ноябрь

3.

Замонавий пост-геномик технологиялар асосида ўсимликларнинг янги генотиплари — маккажўхорининг қурғоқчиликка, шўрхокликка ва совуққа бардошлиги янги навларини яратиш.

1. Қишлоқ хўжалиги экинларида қурғоқчиликка алоқадор номзод генлар рўйхатини тузиш. NCBI, Еnsеmblе Plants датабазаларидан номзод геннинг маккажўхоридаги ортологини излаб топиш. Вектор конструкция тайёрлашда фойдаланиладиган оралиқ векторларни кўпайтириб олиш.

2021 йил 1 декабрь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Геномика ва биоинформатика маркази

2. Тўқима культураси ва соматик эмбриогенез усулларини қўллаган ҳолда генетик конструкцияни маккажўхори ҳужайрасига киритиш.

2022 йил 1 ноябрь

3. Геномида CRISPR/CAS9 вектор конструкция ўтирган Т0 ўсимликлардан Т1 авлод олиш ва фитотрон шароитида дастлабки морфологик белгиларни аниқлаш.

2022 йил 15 декабрь

4. Замонавий генларни таҳрирловчи технологиялардан фойдаланган ҳолда қурғоқчилик, шўрхоклик ва совуққа бардошли янги маккажўхори навларини яратиш, кўпгина ресурсларни, хусусан, сув, минерал ўғитлар ва кўплаб ишчи кучини тежаб, кўпроқ ҳосил олишга эришиш.

2022 йил 21 декабрь

4.

«Gеnе pyramiding» технологиялари асосида тола сифати юқори бўлган, қурғоқчилик ва шўрхокликка чидамли, юқори ҳосилдор пахта навини яратиш.

1. Тола сифати ва вилт касаллигига чидамли бўлган бир нечта QTL (Quantitativе trait locus-миқдорий белгилар локуслари) локусларини генларни пирамидалаш усули билан бир генотипга жамланган авлод дурагайларини олиш учун илмий тадқиқотларни амалга ошириш.

2021 йил 10 декабрь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Геномика ва биоинформатика маркази

2. Қурғоқчилик ва шўрхокликка чидамли бўлган ғўза линиялари асосида янги авлод дурагай намуналарини олиш.

2022 йил 15 ноябрь

3. Олинган янги авлод дурагайларида лаборатория таҳлилларини ўтказиш ҳамда уруғларини тайёрлаш.

2022 йил 1 декабрь

4. Янги авлод дурагайлари лаборатория таҳлилларини давом эттириш ҳамда уруғларини тайёрлаб дала шароитида кўчатзорлар ташкил этиш учун экиш.

2022 йил 1 декабрь

5. Қурғоқчилик, шўрланишга чидамлиликни таъминловчи ва тола сифати белгиларига генетик бириккан янги ғўза навини белгиланган тартибда синовдан ўтказиш. Тақдим этилган янги ғўза навига патент олиш чораларини кўриш.

2022 йил 15 декабрь

II. Тупроқ унумдорлигини ошириш соҳасида

5.

Наманган ва Тошкент вилоятларида мобил лабораториялар тармоғини ташкил этиб, тупроқдаги мавжуд фойдали ва зарарли моддаларни аниқлаш асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг агрокимёвий хариталарини ишлаб чиқиш.

1. Наманган ва Тошкент вилоятларида мобил лабораториялар тармоғини ташкил этиш.

2021 йил 1 декабрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

2. Мобил лабораториялар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамкорлигида экин ерлари тупроғида мавжуд фойдали ва зарарли моддалар даражасини баҳолаш ишларини ташкил этиш.

2022 йил 1 февраль

3. Мобил лабораторияларда агрокимёвий хариталарни ишлаб чиқиш ва улар асосида тавсиялар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2022 йил 1 март

6.

Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида тупроқларнинг соғломлик даражасини баҳоловчи тупроқ-экологик хариталарини ишлаб чиқиш.

1. Тупроқнинг соғломлик даражасини баҳоловчи индексларни ва услубий кўрсатмани ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 сентябрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳокимликлари

2. Тупроқнинг соғломлик даражасини баҳоловчи индекслар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида дала тадқиқотларини ўтказиш ва тупроқ-экологик хариталарини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 декабрь

7.

Ишлаб чиқилган агрокимёвий ва тупроқ-экологик хариталари асосида танлаб олинган пилот ер майдонларида асосий қишлоқ хўжалиги экинларини синовдан ўтказиш.

1. Асосий қишлоқ хўжалиги экин турларини аниқлаб олиш ва экилишини таъминлаш.

2022 йил 1 апрель

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

2. Вегетация даврида ҳар бир экин тури бўйича фенологик кузатувларни олиб бориш, тупроқ таркибидаги заҳарли элементларни ўсимлик вегетатив органларига ва ҳосилига таъсирини ўрганиш.

2022 йил 1 октябрь

3. Олинган якуний маълумотлар асосида заҳарли элементларнинг тупроққа, асосий қишлоқ хўжалиги экинларига ва ҳосилига салбий таъсирлари ва тупроқни соғломлаштириш тадбирлари юзасидан услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 декабрь

8.

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани тупроқларида агрокимёвий хариталар асосида тупроқ ресурсларини комплекс мониторинг қилиш ва бошқариш тизимининг информацион таъминотини ишлаб чиқиш.

1. Сунъий интеллект ва катта маълумотлар технологиялари асосида таҳлил қилишнинг мавжуд услубларини ўрганиш ва янги мос услублар ишлаб чиқиш ҳамда рақамли тупроқшунослик асосларини шакллантириш.

2021 йил 1 декабрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. Мирзаобод тумани тупроқларини комплекс таҳлил қилиш асосида тупроқ ҳолати маълумотлари базасини шакллантириш.

2022 йил 1 июль

3. Сунъий интеллект технологияларида катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш услубларидан фойдаланган ҳолда тупроқ ҳолати, унинг унумдорлик кўрсаткичлари ҳамда мазкур кўрсаткичларнинг ўзаро функционал боғланиши асосида интеллектуал моделлар ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 сентябрь

4. Ишлаб чиқилган моделлар асосида тупроқ ресурсларини тезкор, аниқ ва самарали таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ҳамда бошқариш юзасидан илмий асосланган тавсиялар берувчи интерактив тизимни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2022 йил 1 декабрь

9.

Бухоро вилояти Бухоро туманида геоахборот тизими технологиялари ёрдамида тупроқлар деградациясини баҳолаш ва хариталаш.

1. Тупроқлар деградациясини баҳолаш учун зарур индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 май

FAO грант маблағлари, Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Бухоро тумани мисолида тупроқлар деградацияси ҳолатини таҳлил қилиш ва танлаб олинган деградация индикаторлари асосида баҳолаш.

2021 йил 1 октябрь

3. Геоахборот тизими технологияларидан фойдаланган ҳолда пилот ер майдони деградацияси ҳолатининг 3D агрокимёвий ва тупроқ экологик хариталарини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 декабрь

10.

ФарғонавилоятиФурқат туманидаги пилот ер майдонлар мисолида суғориладиган шўрланган қишлоқ хўжалиги ерларининг тезкор маълумотлари ва уларни қайта ишлашга йўналтирилган «Шўрланган тупроқ» мобиль илова яратиш

1. «Шўрланган тупроқ» мобиль иловасини яратиш мақсадида Фарғона вилояти Фурқат туманидан ер майдони танлаш ҳамда дала тупроқ тадқиқотларини бажариш.

2022 йил 1 апрель

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти,

Фарғона вилояти ҳокимлиги

2. Лаборатория ва камерал шароитда танланган ер майдони тупроқларининг умумий ҳолати бўйича маълумотларни олиш.

2022 йил 1 август

3. Пилот ер майдони тупроқларининг механик таркиби, шўрланиш даражаси ва типлари, умумий ва заҳарли тузлар миқдори, тупроқ муҳитининг маълумотлари базасини яратиш.

2022 йил 1 ноябрь

4. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари шўрланган майдонларининг геосервер харитасидан фойдаланган ҳолда мобиль иловасини яратиш.

2022 йил 1 декабрь

5. Мобиль иловага ердан фойдаланувчиларнинг жойлашган ўрнини аниқлаш имконини берувчи «геолокация» функциясини киритиш.

2022 йил 1 декабрь

6. Ердан фойдаланувчилар учун шўрланган ерлардан самарали фойдаланиш тадбирларини кенг татбиқ қилиш мавзуларида илмий-амалий роликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

2022 йил 1 декабрь

III. «Сунъий интеллект»ни жорий этиш соҳасида

11.

Тошкент шаҳри Нурафшон кўчасида «ақлли светофор»лар орқали йўл ҳаракатини тартибга солиш тизимини жорий қилиш.

1. Нурафшон кўчасида 12 та «ақлли светофор» ўрнатилиши учун мавжуд чорраҳалар таҳлилини қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

2021 йил
апрель

Маҳаллий бюджет ва шу мақсадлар учун жалб қилинган бошқа маблағлар ҳисобидан

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. «Ақлли светофор» объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил
май

3. Нурафшон кўчасида 12 та «ақлли светофор» ўрнатиш ва 3 ой синов муддати давомида мониторинг ишларини олиб бориш.

2021 йил август

12.

Ўзбек тили нутқини таниб олиш ва синтез қилиш технологиясини яратиш.

1. Нутқни таниб олиш, синтез қилиш ва таҳрирлашнинг рақамли технологиясини яратиш мавзусида танлов эълон қилиш.

2021 йил 1 май

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Инновацион ривожлантириш вазирлиги

2. Келиб тушган лойиҳаларни илмий-техник экспертизадан ўтказиш.

2021 йил 1 июнь

3. Танловда ғолиб бўлган лойиҳа ижрочиси билан шартнома тузиш.

2021 йил 1 июль

4. Илмий-тадқиқот лойиҳасини молиялаштириш.

2021 йил 1 сентябрь

13.

Таълим жараёнида кенг фойдаланиладиган «ақлли дисплей» технологияларини жорий этиш.

1. «Ақлли дисплей» прототипларини яратиш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 июнь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, маҳаллий ва хорижий инвестициялар, бюджетдан ташқари маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

лойиҳа ташаббускорлари

2. «Ақлли дисплей»ларни маҳаллийлаштириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 июль

3. Илмий лойиҳа танловини эълон қилиш ва танлов натижасига кўра ғолибларни аниқлаш, лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш.

2021 йил 1 сентябрь

4. «Ақлли дисплей»нинг дастурий таъминоти ва контентини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 ноябрь

5. «Ақлли дисплей» қурилмаларини форсайт, форум ва innowееk тадбирлари доирасида жорий этилишини таъминлаш.

2022 йил 1 апрель

6. Тайёр маҳсулотни электротехника ва электроника саноатига шартнома асосида етказиб бериш.

2022 йил 1 май

14.

«I-SUD» интеллектуал тизимини жорий қилиш.

1. Нутқ ва матнни таниб олиш ҳамда матнларни таснифлаш учун маълумотлар базасини шакллантириш.

2021 йил 1 июль

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Олий суд,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Суд ҳужжатларини автоматик равишда тайёрлашда интеллектуал дастурий таъминотни яратиш.

2021 йил 1 октябрь

3. Дастурий таъминотни синовдан ўтказиш.

2021 йил 1 декабрь

4. «I-SUD» интеллектуал тизимини жорий қилиш.

2022 йил 1 февраль

IV. Қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида

15.

Водород олиш учун мўлжалланган қуёш энергияси асосида ишлайдиган қурилманинг тажриба намунасини яратиш.

1. Қуёш электр модуллари асосида электролизер ишлаб чиқиш методикасини яратиш.

2021 йил 1 май

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Материалшунослик институти

2. Қуввати 10 кВтга тенг электролизер тажриба нусхасини яратиш ва синовдан ўтказиш.

2021 йил 1 ноябрь

3. Яратилган технология асосида водороднинг тажриба партиясини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2022 йил 1 июль

16.

Ўзбекистондаги «Катта қуёш печи»да қуёш термокимёвий цикли ёрдамида водород ишлаб чиқариш.

1. Термокимёвий цикл асосида водород олиш тизимини моделлаштириш.

2021 йил 1 октябрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлар

Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Физика-техника институти

2. Қуввати 10 кВтга тенг реакторнинг тажриба нусхасини яратиш ва синовдан ўтказиш.

2021 йил 31 декабрь

3. Яратилган технология асосида водороднинг тажриба партиясини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2022 йил 31 декабрь

17.

Республикада карбон толаларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш.

1. Илмий лойиҳа танловини эълон қилиш.

2021 йил 1 июнь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси,

Материалшунослик институти

2. Ғолиб лойиҳани молиялаштириш.

2021 йил 1 сентябрь

3. Технологиянинг тажриба-пилот қурилмасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.

2023 йил 1 май

4. Яратилган технология асосида маҳсулотнинг тажриба партиясини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2023 йил 1 июль

18.

Импорт ўрнини босувчи нефть-газ конларидан керн намуналари олиш снарядларини яратиш.

1. Илмий лойиҳа танловини эълон қилиш.

2021 йил 1 июнь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, ижрочилар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлат геология қўмитаси,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

2. Ғолиб лойиҳани молиялаштириш.

2021 йил 1 сентябрь

3. Технологиянинг тажриба-пилот қурилмасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.

2022 йил 1 май

4. Яратилган технология асосида маҳсулотнинг тажриба партиясини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб бериш.

2022 йил 1 июль

V. Чорвачиликни ривожлантириш соҳасида

19.

Жайдари «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг сермаҳсул генотипларини яратиш, гўштдор ва жундор қўйларнинг генофондини сақлаш ва кўпайтириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материаллар, шу жумладан, селекция ва генетика амаллари учун зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш.

2021 йил 1 октябрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети, Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

2. Тошкент вилояти Оҳангарон туманида гўштдор ва жундор қўйларнинг генофондини таҳлил қилиш асосида жайдари зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг сермаҳсул генотипларини яратишнинг селекция усулларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 апрель

3. Репродуктив функция ва ҳаётийлик даражасининг пасайиши, аномалиялар тарқалишининг сабабларини таҳлил қилиш орқали уларнинг олдини олишнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 август

4. Гўштдор ва жундор («меринос») қўйларнинг сонини 25 минг бошга, иқтисодий самарадорлигини 32 фоизга, соф жун миқдорини 65тонна/йил, гўшт ва сут маҳсулдорлигини 30 — 32 фоизга ошириш.

2022 йил 1 октябрь

5. Жайдари зотли қўй ва «ангор» зотли эчкининг молекуляр генетикаси лабораториясини яратиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида молекуляр генетик ва цитогенетик тадқиқотлар бошлаш ва шу асосда ҳайвонларнинг генетик мониторингини йўлга қўйиш.

2022 йил 1 июль

20.

Сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда инновацион яшил гидропоника озуқасини етиштиришни ташкил қилиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материалларни харид қилиш.

2021 йил 1 сентябрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

лойиҳа ташаббускори

2. Қурилиш-монтаж ишларини ташкиллаштириш.

2021 йил 1 сентябрь

3. Инновацион яшил гидропоника ускунасини сертификациядан ўтказиш.

2022 йил 1 февраль

4. Инновацион яшил гидропоника озуқасини етиштириш.

2022 йил 1 май

21.

Юқори оқсилли ва компакт кўринишдаги силос тайёрлаш технологиясини жорий қилиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материаллар, шу жумладан озуқа-ем тайёрлаш учун зарур ускуналар ҳамда материаллар харид қилиш.

2021 йил 1 ноябрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

лойиҳа ташаббускорлари

2. Озуқа экини етиштириладиган ер майдонларини тайёрлаш.

2021 йил 1 ноябрь

3. Амарант, маккажўхори ва вигна ўсимликлари экишни ташкиллаштириш.

2022 йил 1 апрель

4. Амарант, маккажўхори ва вигна ўсимликлари бирлашмасидан гранулаланган ем-озуқа тайёрлашни йўлга қўйиш. Бунда янги силоснинг анъанавий силосга нисбатан озуқа миқдори камида 8 марта ва ҳажми 3 марта юқори бўлишига эришиш.

2022 йил 1 ноябрь

5. Янги ишлаб чиқарилган озуқани белгиланган тартибда сертификациядан ўтказиш.

2022 йил 1 декабрь

22.

Турли тупроқ-иқлим шароитларида касалликлар ва зараркунандаларга чидамли озуқабоп лавлагининг «Ўзбекистон-85» нави бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материаллар ва зарур ускуналарни харид қилиш.

2021 йил 1 октябрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

лойиҳа ташаббускорлари

2. Озуқабоп лавлагининг «Ўзбекистон-85» нави экиладиган ер майдонларини тайёрлаш.

2021 йил 1 ноябрь

3. Озуқабоп лавлагининг «Ўзбекистон-85» навини Оҳангарон туманида экишни ташкиллаштириш. Бунда илдизмева ҳосилдорлигини 900 ц/га (амалда 500 ц/га), ундаги қанд миқдорининг 9 фоизга ҳамда сут маҳсулдорлигини 15 фоизга оширишни таъминлаш.

2022 йил 1 апрель

4. Оналик кўчатзорларда 25 тонна илдизмевалар ва уруғлик кўчатзорларидан 2 тонна уруғлик тайёрланишини йўлга қўйиш.

2022 йил 1 ноябрь

5. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини элита уруғлик материаллари билан таъминлашни йўлга қўйиш.

2022 йил 1 декабрь

23.

Қашқарбедани бошоқли экинлар билан аралаш ҳолда етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материаллар ва зарур ускуналарни харид қилиш.

2021 йил 1 октябрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

лойиҳа ташаббускорлари

2. Қашқарбеда озуқа экинини «Оқжўхори-8» билан «қўш экин» технологияси асосида экиладиган ер майдонларини тайёрлаш.

2021 йил 1 ноябрь

3. Қашқарбеда ва «Оқжўхори-8» озуқа ўсимликларини экишни ташкиллаштириш. Бунда ҳосилдорликни 430 ц/га (амалда 200 ц/га) етказиш.

2022 йил 1 апрель

4. Қашқарбеда ўсимлиги ҳосилидан 62 тонна элита уруғ тайёрлаш.

2022 йил 1 ноябрь

5. Янги ишлаб чиқарилган озуқани белгиланган тартибда сертификациядан ўтказиш.

2022 йил 1 декабрь

24.

Озуқабоп ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш асосида ем-озуқа ишлаб чиқариш технологиясини яратиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материаллар ва зарур ускуналарни, шу жумладан гранулалаштирадиган ускуналарни харид қилиш.

2021 йил 1 октябрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

лойиҳа ташаббускорлари

2. 25 турдаги озуқабоп экинлар етиштириладиган ер майдонларини ҳар бир ўсимлик хусусияти асосида тайёрлаш.

2021 йил 1 ноябрь

3. Ер тупроқ-иқлим шароитини инобатга олиб, озуқа экинларини экишни ташкиллаштириш. Бунда ҳосилдорликни 30 тонна/га (амалда 15 тонна/га) етказиш агротехник чораларини кўриш.

2022 йил 1 апрель

4. 25 турдаги озуқабоп экинлар ҳосилидан чорвачилик учун оқсилга бой гранулаланган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2022 йил 1 ноябрь

5. Янги ишлаб чиқарилган озуқа маҳсулотларини белгиланган тартибда сертификациядан ўтказиш.

2022 йил 1 декабрь

25.

Ўзбекистоннинг ягона миллий қорамол зоти — «Бушуев» зотли қорамолларнинг генетик паспортини яратиш, унинг маҳсулдорлик ва пуштдорлик кўрсаткичларини яхшилаш.

1. Турли генотипдаги «Бушуев» зотли қорамоллардан қон намуналарини олиш ва илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш.

2021 йил 1 август

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. «Бушуев» зотли қорамолларнинг қон оқсил полиморф тизимларини ўрганиш ва таҳлил этиш орқали зотнинг молекуляр панелини ишлаб чиқиш ҳамда генетик паспортини яратиш.

2022 йил 10 август

3. Турли генотипдаги «Бушуев» зотли қорамолларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари улар қон, оқсил, полиморф тизимларига боғлиқ равишда ўрганиш орқали генетик маркерлар асосида зотнинг маҳсулдорлик ва пуштдорлик кўрсаткичларини аниқлаш.

2022 йил 15 сентябрь

4. Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида «Бушуев» зотли қорамолларни аҳоли хонадонларида кўпайтириш, унинг маҳсулдорлик ва пуштдорлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

2022 йил 1 декабрь

VI. Қишлоқ хўжалиги соҳасида

26.

Чуст тумани фермер хўжаликлари учун майда уруғли сабзавот экинларини экиш машинасининг саноат намунасини яратиш.

1. Лойиҳани илмий-техник экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш.

2021 йил 1 апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АЖ «Ўзавтосаноат» Наманган муҳандислик қурилиш институти

2. Ускунанинг тажриба нусхасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.

2021 йил 1 ноябрь

3. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2021 йил 1 декабрь

4. Ишлаб чиқилган маҳсулотни фермер хўжаликларига шартнома асосида етказиб бериш.

2022 йилдан бошлаб

27.

Чуст тумани фермер хўжаликлари учун картошка ковлагичнинг саноат намунасини яратиш.

1. Лойиҳани илмий-техник экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш.

2021 йил
1 апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АЖ «Ўзавтосаноат»,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти

2. Ускунанинг тажриба нусхасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.

2021 йил 1 октябрь

3. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2021 йил 1 ноябрь

4. Ишлаб чиқилган маҳсулотни фермер хўжаликларига шартнома асосида етказиб бериш.

2022 йилдан бошлаб

28.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун кенг қамровли чизель-культиваторнинг саноат намунасини яратиш.

1. Лойиҳани илмий-техник экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш.

2021 йил 1 апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АЖ «Ўзавтосаноат»,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти

2. Чизель-культиваторнинг саноат намунасини тайёрлаш учун техник ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқарувчига тақдим этиш.

2021 йил 25 март

3. Технологиянинг саноат намунасини яратиб, синовдан ўтказиш.

2021 йил 1 октябрь

4. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2021 йил 1 декабрь

5. Ишлаб чиқилган маҳсулотни фермер хўжаликларига шартнома асосида етказиб бериш.

2022 йилдан бошлаб

29.

Толанинг сифатини яхшилаш мақсадида пахта сепараторинингсаноат намунасини яратиш.

1. Лойиҳани илмий-техник экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш.

2021 йил 1 апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АЖ «Ўзавтосаноат»

2. Технологиянинг тажриба нусхасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.

2021 йил 1 октябрь

3. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2021 йил 1 ноябрь

4. Ишлаб чиқилган маҳсулотни пахта тозалаш заводларига шартнома асосида етказиб бериш.

2022 йилдан бошлаб

30.

Ерёнғоқ ҳосилини йиғиштириш машинасининг кўп функцияли (ковлаш, поясини донидан ажратиш, саралаш ва юклаш) мукаммаллаштирилган конструкциясини яратиш.

1. Лойиҳани илмий-техник экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш.

2021 йил
1 апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АЖ «Ўзавтосаноат»

2. Технологияни тажриба нусхасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.

2021 йил 1 октябрь

3. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2021 йил 1 октябрь

3. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2022 йилдан бошлаб

31.

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида ғўза ва сояни, соя ва маккажўхорини қўш экин усулида экиш технологиясини яратиш.

1. Сирдарё туманида қўш экин учун пилот ер майдонларини танлаш ва қишлоқ хўжалиги корхонаси билан ижара шартномасини расмийлаштириш.

2021 йил 1 апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,

лойиҳа ташаббускори

2. Соя ва маккажўхорининг қўш экин сифатида экишга мос келадиган навларини танлаш.

2021 йил 1 апрель

3. Соя ва маккажўхорининг уруғларини, ўғитлар ва бошқа моддий техника жиҳоз ва ускуналарини харид қилиш.

2021 йил 1 апрель

4. Ғўза ва сояни, ғўза ва маккажўхорини қўш экин усулида экишни ташкил қилиш.

2021 йил 1 апрель

5. Қўш экин усулида экилган соя донини йиғиштириб олиш. Ҳар бир гектар ер майдонидан қўшимча 12 — 14 центнер соя дони олиш. Тупроқ таркибидаги гумус, азотва фосфор миқдорини 15 фоизга оширишга эришиш.

2021 йил 1 август

6. Қўш экин усулида экилган маккажўхори ва соя кўк массасини (маҳсулотини) йиғиштириб олиш. Гектаридан 650 центнер кўк масса ва силос таркибидаги ҳазм бўладиган протеин миқдорини 35 фоизга (амалда 950 кг/га; қўш экинда 1 250 кг/га) оширишга, бир гектар ер майдонидан олинадиган озуқа бирлигини 26 фоизга (амалдаги 10,6 тонна/га дан 13,4 тонна/га) оширишга эришиш, тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш.

2021 йил 1 октябрь

32.

Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос узумнинг агробиологик хусусиятларини Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ўрганиш асосида экспортбоп хўраки ва истиқболли техник навларни яратиш.

1. Ташкилий техника ва узумнинг техник ва хўраки навларини қайта ишлаш ускуна ва жиҳозларини харид қилиш.

2021 йил 1 октябрь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти

2. Узумнинг техник ва хўраки навларини лаборатория шароитида механик таҳлилини ўтказиш. Таҳлил ва белгиланган тадбирларни амалга ошириш натижасида узумнинг техник навида шарбат миқдорини 700 литр/тоннага (амалда 600 литр/тонна) ва хўраки навларда қуруқ масса миқдорини 35 кг/ц (амалда 20 кг/ц) га етказиш.

2021 йил 1 ноябрь

3. Узумнинг қиш ва баҳорги совуқларга ва бошқа агрессив иқлим шароитларига чидамлигини дала шароитида ўрганиш. Йўқотиш даражасини 30 фоизгача камайтириш (ҳозирда 50 фоиз ва ундан юқори).

2022 йил 1 апрель

4. Узумни қайта ишлаш ва унинг якуний маҳсулот — винога нисбатан яроқлилиги даражасини таҳлил қилиш. Узум маҳсулотларининг импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган вино маҳсулотига нисбатан яроқлилиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 октябрь

33.

Тошкент (Бўстонлиқ ва Оҳангарон туманлари), Жиззах (Зомин, Бахмал ва Фориш) ҳамда Сурхондарё вилоятларида ковул доривор ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш технологиясини жорий этиш.

1. Ковул доривор ўсимлигини инновацион технология асосида етиштиришни йўлга қўйиш.

2021 йил 1 декабрь

Маҳаллий бюджет маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Тошкент, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

2. Яратилган технология асосида саноат корхоналарида маҳсулотни қайта ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2022 йил 1 апрель

34.

Наманган вилояти Чуст туманида Goji (дереза) доривор ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш технологиясини жорий этиш.

1. Чуст туманида Goji (дереза) доривор ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш те?нологиясини (уруғ маҳсулотини) тижоратлаштиришга тайёрлаш.

2021 йил 1 октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги

2. Маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ишлаб чиқилган маҳсулотни қайта ишлашни ташкил этиш.

2022 йилдан бошлаб

35.

Хоразм, Тошкент, Андижон вилоятлари ва Сурхондарё вилояти (Шўрчи тумани)да стевия доривор ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш технологиясини жорий этиш.

1. Яратилган технология асосида саноат корхоналарида маҳсулотни қайта ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2021 йил 1 октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси,

Хоразм, Тошкент, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

2. Маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ишлаб чиқилган маҳсулотни қайта ишлашни ташкил этиш.

2022 йил 1 январдан бошлаб

3. Стевия ўсимлигининг пояси ва баргларидан қанд-шакар ўрнини босадиган модда ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш.

2022 йил

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Амалдаги

2021 йил натижалари бўйича

2022 йил натижалари бўйича

1.

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан шуғулланаётган ходимлар сони (1 млн. аҳоли сонига нисбатан)

нафар

932

950

1 050

2.

Илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга хориждан жалб этилган маблағлар

млрд сўм

6,9

7,2

12,0

3.

Хорижга қисқа муддатли илмий стажировка ўташга юборилаётган ёш олимлар

нафар

180

242

450

4.

Халқаро қўшма илмий лойиҳалар сони

дона

21

49

79

5.

Стартап лойиҳалар акселерацияси дастурларидаги иштирокчилар сони

дона

50

60

210

6.

Тижоратлаштириладиган илмий ишланмалар жами сони

дона

-

102

200

7.

Тижоратлаштирилган илмий ишланмаларга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми

млрд сўм

-

35

70

8.

Ўзбекистон шароитида коронавирус инфекциясига қарши биотехнологик йўл билан яратиладиган маҳаллий вакцина сони

дона

-

2

2

9.

Пост-геномик технологиялар асосида яратиладиган маккажўхорининг қурғоқчиликка, шўрхокликка ва совуққа бардошли янги навининг ҳосилдорлик кўрсаткичи

ц/га

20 — 35

20 — 35

45 — 50

10.

SNP-микрочиплаштириш технологиясига асосланган GWAS усули ёрдамида олинган молекуляр маркерлар сони

дона

-

-

384

11.

Метаболомик муҳандислик технологияси асосида олинадиган ғўзанинг трансформант линиялари синовдан ўтказиладиган экспериментал-тажриба майдонлари

га

-

-

10

12.

Чорвачилик соҳаси учун озуқабоп лавлагининг «Ўзбекистон-85» навини Оҳангарон туманида етиштиришдан олинадиган ҳосилдорлик динамикаси

ц/га

500

500

900

13.

Қашқарбеда ва «Оқжўхори-8» озуқа ўсимликларини етиштиришдан олинадиган ҳосилдорлик динамикаси

ц/га

200

200

430

14.

Республика ҳудудларида ташкил этиладиган тупроқнинг агрокимёвий, микробиологик ва биокимёвий таҳлилини амалга оширувчи ва унинг таркибидаги зарарли моддаларни аниқловчи инновацион «тупроқ клиникалари» сони

дона

-

2

5

15.

Маккажўхори ва сояни қўш экин усулида етиштириш натижасида олинадиган

кўк массаси миқдори кўрсаткичи

ц/га

420

650

720

силос таркибидаги протеин миқдори

кг/га

950

1 250

1 420

озуқа бирлиги миқдори

тн/га

10,6

13,4

14,8

16.

Қорақалпоғистон Республикасида сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун инновацион яшил гидропоника усулида тайёрланадиган озуқа миқдори

кг

671 000

1 073 600

1 525 000

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси

2.

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Спичрайтери, Кенгаш раиси ўринбосари


Кенгашнинг адабиёт соҳаси бўйича шўъбаси:

4.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, шўъба мудири

5.

Н.М. Маҳмудов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор (тилшунос)

6.

Б. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт қўмитаси раиси

7.

Ш.Т. Ризаев

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди, доцент (адабиётшунос)

8.

Ш.С. Сирожиддинов

Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор (адабиётшунос)

9.

Э.А. Сидикова

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири

10.

Э.Ж. Шукуров

«Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

11.

К.А. Каримов

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон халқ шоири, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист


Кенгашнинг санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича шўъбаси:

12.

О.А. Назарбеков

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, шўъба мудири

13.

А.В. Нуриддинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми

14.

Лавозимига кўра

Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари — шаҳар бош архитектори

15.

Р. Абдуллаев

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси, Ўзбекистон санъат арбоби

16.

С.А. Абдуллаев

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон санъат арбоби (рассом)

17.

Н.Ғ. Каримова

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, санъатшунослик фанлари номзоди (кинотанқидчи)

18.

М.М. Азизов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистон халқ артисти

19.

М.Қ. Аҳмедов

Тошкент архитектура-қурилиш институти профессори, архитектура фанлари доктори

20.

И. Жабборов

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон санъат арбоби (ҳайкалтарош)

21.

М.М. Муратов

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори

22.

М.А. Йўлчиева

Ю. Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти «Мақом хонандалиги» кафедраси профессори, Ўзбекистон халқ артисти

23.

А.М. Мансуров

Ўзбекистон давлат консерваторияси проректори, профессор

24.

Қ.Т. Мўминов

«Ўзбекистон» ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти

25.

О. Матякубов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти соҳиби, мусиқашунос

26.

М.Ж. Сапаева

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти, Ўзбекистон халқ артисти

27.

А.Ш. Шаҳобиддинов

«Ўзбекфильм» киностудияси режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

28.

О.А. Васильев

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

»;

3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4-банднинг бешинчи хатбошиси, 6-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «кенгаш» сўзи «кенгашлар» сўзи билан алмаштирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8-банддаги «кенгаш» сўзи «кенгашлар» сўзи билан алмаштирилсин.
а) 1-банддан «1-иловага мувофиқ қатнашувчилар таркиби билан» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошидаги «иқтисодиёт» сўзи «инновацион ривожланиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси

2.

О.М. Умаров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, комиссия раисининг ўринбосари

3.

Ш.М. Садиков

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

4.

Т.А. Ишметов

молия вазири

5.

Р.К. Давлетов

адлия вазири

6.

А.В. Шин

мактабгача таълим вазири

7.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

8.

А.Х. Тошқулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

9.

А.М. Хаджибаев

соғлиқни сақлаш вазири

10.

А.С. Султанов

энергетика вазири

11.

Ж.А. Ходжаев

қишлоқ хўжалиги вазири

12.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

13.

Н.Б. Хусанов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

14.

Б.Э. Закиров

қурилиш вазири

15.

И.Ю. Абдурахмонов

инновацион ривожланиш вазири

16.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

17.

Ш.Д. Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

18.

М.Б. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

19.

И.И. Норқулов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

20.

Б.Э. Захидов

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

21.

О.А. Пекось

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

22.

А.Ж. Ортиков

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

23.

Ғ.М. Зияев

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи

24.

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

25.

Ф.К. Умаров

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори

26.

У.И. Муҳаммадиев

Давлат хизматлари агентлиги директори

27.

Б.К. Зияев

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори в.б., комиссия котиби

».

а) 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «2018 — 2021 йилларда» сўзлари «2018 — 2022 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 1 — 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни» сўзлари «Ҳафталикни» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «инновациялар ярмаркасини» сўзлари «ҳафталикни» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «инновациялар ярмаркаларини» сўзлари «ҳафталикни» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «инновациялар ярмаркаларини ўтказишнинг» сўзлари «ҳафталикни ўтказиш жойи,» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
д) 5 ва 7-бандлардаги «инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни» сўзлари «ҳафталикни»сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларда» сўзлари «ҳафталикда» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларнинг» сўзлари «ҳафталикнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
ж) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги «инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларнинг» сўзлари «ҳафталикнинг» сўзи билан алмаштирилсин.
а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги «хулосасига асосан Инновацион ривожланиш вазирлигининг қарори бўйича» сўзлари «қарорига биноан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 4 — 6 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 7-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
д) 12-банддаги «Инновацион ривожланиш» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
биринчи хатбошидаги «давлат-хусусий шериклик шартларида» сўзлари «давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари инновацияларни ривожлантириш жамғармалари маблағларини, халқаро молия институтларининг грант ва/ёки кредитларини, хорижий инвесторларнинг маблағ ва сармояларини жалб қилган ҳолда ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «давлат-хусусий шерикликнинг» сўзлари «марказлар ташкил этишнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «давлат шериги» сўзлари «маҳаллий ҳокимиятлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 4-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
олтинчи хатбошидан «марказларни ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишувда белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидан «давлат-хусусий шериклик» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидаги «мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини» сўзлари «марказлар фаолиятини» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши «туман (шаҳар)ларда» сўзларидан кейин «хорижий инвесторлар ёки ҳомийлар иштирокида» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
е) 8-банддаги «давлат ва хусусий шерикларнинг» сўзлари «ташаббускорлар» сўзи билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбоши «лавозимга тайинлаш» сўзларидан кейин «ва лавозимидан озод этиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 6-банднинг биринчи хатбошисидан «ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
иккинчи хатбошидаги «ва илмий-техникавий фаолият натижаларидан фойдаланган» сўзлари «фаолият натижаларини қўллаган» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 7-банддаги ва 9-банднинг «в» кичик бандидаги «бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «ва ташқи савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ҳамда Қорақалпоғистон ва Навоий бўлимлари маъмурий-бошқарув ходимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ҳамда Қорақалпоғистон, Навоий бўлимлари маъмурий-бошқарув ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) бешинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 1-илованинг 4, 5, 6, 14-позициялари «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Давлат илмий-техник дастурларини» сўзлари «Илмий фаолиятга оид давлат дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «вазирининг биринчи» сўзлари «вазири томонидан унинг тегишли» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Иқтидорли ёшлар билан ишлаш» сўзлари «Ёшлар салоҳиятини ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 3-илованинг 13-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2020 йил 15 сентябрь» сўзлари «Тадбир доирасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси