LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, аҳолининг фаровонлигини ошириш йўлига мувофиқ республикада уй-жой-коммунал хўжалигининг моддий базасини ривожлантириш, аҳолини унинг хизматлари билан ўз вақтида ва сифатли таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш бўйича муайян ишлар қилинган.
Шу билан бирга, ушбу соҳадаги иқтисодий ислоҳотлар суст суръатлар билан бормоқда, бозор иқтисодиёти шароитларида унинг фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратилмаган, муқобил коммунал корхоналар ташкил этилмаган, кўрсатилаётган хизматларга нарх белгилаш тизимини такомиллаштиришга муҳтож, хизматлар сифати эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ масалалар мутлақо ҳал этилмаган.
Самарали ижтимоий сиёсат изчил амалга оширилишини таъминлаш, бозор иқтисодиёти шароитларида уй-жой-коммунал тармоғи фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг уй-жой-коммунал тармоғида бозор муносабатларини шакллантиришга доир ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитаси жойлардаги органларининг турар-жойлар ва ижтимоий-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни ичимлик сувни, газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган ҳолда фойдаланишга қабул қилиш борасидаги иши қониқарсиз эканлиги қайд этилсин ҳамда белгиланган тартиб бузилганлиги учун раҳбарлар шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 1997 йил давомида уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширсинлар, бунда уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари таркибида уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш ҳамда аҳолига тегишли хизматлар кўрсатиш бўйича тузатиш-фойдаланиш бўлинмалари ташкил этилган ҳолда ушбу ташкилотларни хўжалик ҳисобига ўтказишни назарда тутсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда уй-жой-коммунал хўжалигига хизмат кўрсатиш бўйича нормативларни, жорий йилнинг охиригача тармоқни ушбу нормативлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга босқичма-босқич ўтказишни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда коммунал хизмат кўрсатиш айрим хизматлари ходимларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклидан ишбай шаклига ўтказишни назарда тутсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир нечта уйларга хизмат кўрсатишнинг оилавий, бригада пудратини эксперимент тариқасида жорий этсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй-жой-коммунал хизматларига тарифларни тасдиқлашда харажатлар таркиби бўйича мавжуд норматив-услубий ҳужжатларга қатъий амал қилсинлар, бунда харажатларни изчил қисқартиришни назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тармоқнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда коммунал хизматларга тарифлар белгилашнинг асосланганлигини мунтазам назорат қилсин. Тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда айбдорларга нисбатан монополияга қарши қонунчиликда назарда тутилган жазо чораларини қўлласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1997 йилда Тошкент шаҳрида иккита уйни автоном равишда иссиқлик билан таъминлаш юзасидан эксперимент ўтказсинлар. Эксперимент натижаларини таҳлил қилиш асосида уйлар (хонадонлар)ни иссиқлик билан таъминлашнинг амалдаги тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Тошкент шаҳрининг фаолият кўрсатаётган корхоналари негизида чет эл фирмаларини жалб этган ҳолда сув, газ, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини тайёрлаш, пластмасса трубалар ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ташкил этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)