Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармон жорий этиладиган театр-концерт ташкилотлари ва ўқув юртлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармон жорий этиладиган театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларининг, театр ва мусиқа санъати ижодий кадрларини тайёрловчи ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларининг лавозимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда фармоннинг 1-иловасига мувофиқ лавозим маошига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш Тартибини ҳамда ишдан бўшаган тақдирда фармоннинг 2-иловасига мувофиқ асосий пенсияга қўшиладиган ҳар ойлик устамалар тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Маданият ишлари вазирлиги театр-концерт ташкилотларининг ҳамда ўқув юртларининг пенсияга чиққан ходимлари таркибини аниқласинлар ва 1995 йил 1 ноябрдан бошлаб уларнинг пенсиялари миқдорларини қайта ҳисоб-китоб қилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсияларга устамалар Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлансин.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Маданият ишлари вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1996 йилдан бошлаб, 1-бандда кўрсатилган театр-концерт ташкилотлари ва ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3-иловага* мувофиқ зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
уни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича буюртмачи этиб — Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги консерватория қурилишини инвестиция дастурига киритсинлар ҳамда 1996 йилдан бошлаб унинг лойиҳалаштирилиши ва қурилиши учун Маданият ишлари вазирлигига марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари ажратишни назарда тутсинлар.
7. Репертуар сиёсатини тубдан яхшилаш ва янги асарларни саҳналаштириш сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги янги опера, драма, мусиқа, бадиий ҳамда бошқа санъат асарларини яратганлик учун тўланадиган муаллифлик саҳналаштириш ва ижрочилик ҳақи ставкалари ҳамда миқдорларини қайта кўриб чиқишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда минтақаларда гастроль-концерт фаолиятини жонлантиришга, театр-концерт ташкилотларининг ижодий ва ишлаб чиқариш фаолиятини ўз даромадлари манбалари ҳамда ҳомийларни жалб этиш ҳисобига яхшилашга йўналтирилган аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар.
9. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмалари. «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Маданият ишлари вазирлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига гастролга келувчи жамоалар ва алоҳида ижрочиларнинг транспортда юриши, яшаши, овқатланиши учун миллий валюта (сўм)да ҳақ олишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Республика театр-концерт ташкилотларига таклиф этилган артистларга ва саҳналаштирувчи гуруҳга шартнома асосида якка тартибдаги контрактлар бўйича гонорар тўлашга рухсат берилсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Саҳналаштирувчи режиссёр, саҳналаштирувчи балетмейстер, саҳналаштирувчи рассом, саҳналаштирувчи дирижёр, дирижёр, балетмейстер, рассом, хормейстер
5. Вокал концертмейстери, балет концертмейстери, аккомпаниатор, аккомпаниатор-концертмейстер, адабий қисм, мусиқий қисм, бадиий-саҳналаштириш қисми, труппа мудирлари, бадиий раҳбар ёрдамчиси, бош режиссёр ёрдамчиси
8. Безакчи рассом, рассом, декоратор-бутафор, пардозчи, костюмчи, реквизитор, тикувчи, бичувчи, режиссёр ёрдамчиси, ассистент, суфлёр, пойабзалчи, электр ёритувчи, овоз ёзиш оператори, монтажчи ва саҳна машинисти
9. Катта иқтисодчи, иқтисодчи, бош бухгалтер, бухгалтер, кассир, барча мутахассисликлар бўйича катта техниклар, овоз ёзиш оператори, катта инспектор, инспектор
М. Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваторияси М. Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти, А. Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти профессор-ўқитувчилари концертмейстерлари; Тошкент хореография билим юрти раҳбарлари, ўқитувчилари, концертмейстерлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.