24.02.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3287
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 24.02.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3287
Кучга кириш санаси
24.02.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 01.11.2023
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
7. Коррупциявий омиллар ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Услубиёт (бундан буён матнда Услубиёт деб юритилади) асосида аниқланади, бунда коррупцияга қарши экспертиза ўтказилаётганда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки лойиҳанинг ҳар бир нормаси ёхуд қоидасининг таҳлили амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
(121-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
13. Лойиҳаларнинг коррупцияга қарши экспертизаси ишлаб чиқувчи томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги чеклистни Услубиёт асосида тўлдириш орқали ўтказилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
(201-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
(261 — 264-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
29. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари бўйича адлия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 12-банди 5-кичик бандига мувофиқ давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларига бажарилиши мажбурий бўлган тегишли тақдимномалар киритилиши мумкин.
(299-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ишлаб чиқувчи

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, унинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш, натижаси бўйича чеклист тўлдириш.

Заруратга кўра

2-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳа ва чеклистни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.

Жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш муддатида

3-босқич

Ишлаб чиқувчи

Жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш натижалари бўйича қайта ишланган лойиҳа, чеклист ва бошқа зарур материалларни ҳуқуқий экспертиза ўтказиш учун адлия органларига киритиш.

Жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва идоралараро келишишдан сўнг

4-босқич

Адлия органлари

Коррупцияга қарши экспертиза ўтказиш, натижаси бўйича хулоса тақдим этиш.

Ҳуқуқий экспертиза муддатида

5-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳа, чеклист ва бошқа зарур материалларни Вазирлар Маҳкамаси ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи давлат органига киритиш.

Ҳуқуқий экспертизадан сўнг

(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)

Йўналиш

Коррупциявий омил

Тушунчаси

Мисоли

Нормаларнинг барқарорлиги ва ҳуқуқий мувофиқлиги билан боғлиқ коррупциявий омиллар

Сўзларнинг нотўғри қўлланилиши

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг лойиҳасида (бундан буён матнда норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб юритилади) қўлланилаётган сўзлар, тушунчалар ва атамалар ҳар хил маъноларни англатиши ёки аниқ бўлмаган талқин қилишга имконият яратиши мумкин.

Тушунча ва атамалар нафақат бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида, балки бутун қонунчиликда бир хил қўлланилиши лозим. Агар турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тушунча ва атамаларни бир хил қўллаш имкони бўлмаса, уларни фарқлаш аниқ ва осон бўлиши керак.

Бирлик ёки кўпликда сўзларнинг нотўғри қўлланиши ҳам ноаниқликларга сабаб бўлади.

Шунингдек, олмошни қўллаш орқали олдинги гапда берилган шахс, сон, жой ва ҳодисаларга нисбатан мурожаат қилиш, шунингдек «ва/ёки» сўзларини қўллаш орқали тузилган сўз бирикмаларининг нотўғри қўлланилиши ноаниқларни юзага келтириши мумкин.

Шунинг учун ҳар бир сўз барча учун тушунарли маънони англатиши ёки аниқ ҳуқуқий тавсифга эга бўлиши лозим.

1-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

юрисдикция фуқароларнинг турар жойига қараб белгиланади.

Муаммо: «турар жой» сифатида шахснинг яшаб турган жойи назарда тутилганми ёки доимий рўйхатдан ўтган жойими?

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

юрисдикция фуқароларнинг яшаб турган жойига қараб белгиланади.

2-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

вазирлик ушбу моддада кўрсатилган мурожаат турларни тақдим қилиш тартибларини белгилайди.

Муаммо: ушбу ҳолатда вазирлик ҳар бир мурожаат тури учун алоҳида тартиб белгилаши ёки барча мурожаат турлари учун ягона тартиб белгилаши лозимлиги ноаниқ.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

вазирлик ушбу моддада кўрсатилган мурожаат турларни тақдим қилишнинг тартибини белгилайди.

3-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

мансабдор шахс ва аризачи шартнома шартларини келишиши зарур, у келишувни ёзма шаклда тасдиқлаши лозим.

Муаммо: «У» деганда ким назарда тутилганлиги ноаниқ.

Ечим:норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

мансабдор шахс ва аризачи шартнома шартларини келишиши зарур, мансабдор шахс келишувни ёзма шаклда тасдиқлаши лозим.

4-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги.

Муаммо: «жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш», «терроризмни молиялаштириш» ва «оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» операция турлари бир вақтда амалга оширилганда ёки улардан биттаси амалга оширилганда таваккалчиликнинг юзага келиши ноаниқ.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш.

Ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилганлиги

Бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормаларга ҳаволалар аниқ, мантиқий изчил бўлиши ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёхуд унинг алоҳида қоидаларини кўрсатиши керак.

Шунингдек, тегишли ваколатлар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларнинг қонун ости ҳужжатлари ёрдамида тўлдирилиши тор идоравий ёндашув ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, ҳуқуқий норманинг чегарасини белгилаш имконини бермайдиган, хусусан «ва бошқалар», «ва ҳоказо» каби нормаларнинг қўлланилиши ҳуқуқни қўлловчиларга асоссиз равишда кўриб чиқиш доирасининг кенгайтириш имконини беради.

Шу сабабдан, ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилмаслиги ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш тегишли давлат органларининг ваколат доирасида амалга оширилиши зарур.

1-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

давлат органи қонунчиликда белгиланган муддатларда қарор қабул қилади.

Муаммо: муддатлар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг нормалари билан белгиланганлиги аниқ эмас.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

давлат органи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 10-моддасида белгиланган муддатларда қарор қабул қилади.

2-мисол: Солиқ кодексида қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар фақат ушбу Кодекс билан тақдим қилиниши белгиланган.

Шу билан бирга, мазкур Кодексда ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республик?си ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар қўшилган қиймат солиғидан озод этилган.

Мазкур рўйхат қонуности ҳужжати билан тасдиқланган.

Муаммо: Солиқ кодексида қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар фақат ушбу Кодекс билан тақдим қилиниши белгиланганлиги қарамасдан, қўшилган қиймат солиғидан озод этилган технологик асбоб-ускуналар рўйхати қонуности ҳужжат билан тасдиқланган.

Ваҳоланки, мазкур рўйхат ижро этувчи орган томонидан мустақил шакллантирилиши натижасида ушбу рўйхатга технологик асбоб-ускуналар айрим шахслар манфаатларида киритилиши хавфи мавжуд.

Ечим: қўшилган қийматсолиғидан озод этилган технологик асбоб-ускуналар рўйхатини бевосита Солиқ кодекси билан тасдиқлаш зарур.

3-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

назорат тадбири режали текшириш давомида, маълум бир ҳудудда (минтақада) зарарланиш ўчоғи аниқланганда, маҳсулот импорт қилинганда ва бошқа ҳолатларда амалга оширилади.

Муаммо: назорат тадбири амалга оширилиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқ белгилаб берилмаганлиги оқибатида текширувчида асоссиз равишда дискрецион ваколатлар вужудга келади.

Ечим: назорат тадбири режали текшириш давомида, маълум бир ҳудудда (минтақада) зарарланиш ўчоғи аниқланганда, маҳсулот импорт қилинганда амалга оширилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормалари ўзаро мувофиқ бўлиши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларининг бир бирига зид бўлиши, ҳуқуқни қўллашда турли хил тушунмовчиликларнинг юзага келишига олиб келади.

Мисол: Ҳукумат қарори билан тасдиқланган намунавий ҳужжатларга мувофиқ танлов (тендер) таклифларини очиш танлов (тендер) эълон қилинган санадан бошлаб 10 — 15 кундан кейин бўлиб ўтади.

«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда ушбу муддат 30 — 45 кунни ташкил қилади.

Муаммо: Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва Қонунда икки хил муддат белгиланганлиги оқибатида ижрочиларнинг ўзларига қулай бўлган муддатда иш юритишига ҳамда зиддиятли ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланишига олиб келади.

Ечим: Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган муддатларни Қонунга мувофиқлаштириш зарур.

Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ коррупциявий омиллар

Дискрецион ваколатларнинг кенглиги

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига (кейинги ўринларда давлат органлари деб юритилади) ўз ихтиёрига кўра қарорлар қабул қилиш, бир нечта турдаги қарорларни қабул қилишни танлаш ва қарорларни ижро этишнинг усулларини белгилаш имкониятини асоссиз равишда бериш оқибатида коррупциявий ҳолатлар вужудга келишининг хавфи юқори ҳисобланади.

Дискрецион ваколатларнинг кенглиги асосан қуйидагиларда кўринади:

қарорларни қабул қилишнинг шароитлари ва асосларининг мавжуд эмаслиги;

давлат органларига ўз ихтиёрига кўра юридик фактни баҳолашга ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тегишли ҳаракатларни амалга оширишнинг тартибини мустақил равишда белгилашга йўл қўйиш;

«қарор қабул қилиши мумкин» шаклидаги қарор қабул қилиш ваколатини бериш;

давлат органларига уларнинг ваколатига тегишли бўлмаган вазифа ва ваколатларнинг юклатилиши.

1-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

лицензияловчи орган лицензия талабгори ҳужжатларини кўриб чиқиш натижаси бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Муаммо: лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш учун асослар белгиланмаган, шунингдек лицензияловчи органга «қарор қабул қилиши мумкин» шаклидаги қарор қабул қилиш ваколати берилган.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

лицензияловчи орган талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш натижаси лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия бериш учун қуйидагилар асос бўлади:

...

Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

...

2-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

ҳокимликлар коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилади.

Муаммо: мазкур ваколат ҳокимликларнинг асосий вазифаларига хос бўлмаган ваколат ҳисобланади ҳамда ҳокимлик, коммунал хизмат кўрсатувчилар ва истеъмолчилар ўртасида коррупциявий ҳолатларни юзага келтириши мумкин.

Бундан ташқари, коммунал хизмат кўрсатувчилар мустақил хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади ва судга даъво ариза билан чиқиш каби қарорларни ўзлари мустақил ҳал қилиши лозим.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

ҳокимликларнинг коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиш ваколатини бекор қилиш.

Аниқ белгиланмаган ваколатлар

Айрим ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнидан вазифа ёки топшириқ ижроси учун масъул бўлган давлат органини аниқлаш имкони бўлмайди.

Бу ҳолат давлат органи томонидан ўзи манфаатдор бўлмаган маълум бир ҳаракат қилинаётганлигини кўрсатиш, амалда эса ушбу ҳаракатни бажарилмаслик учун қилинади.

Шу билан бирга, топшириқ ижроси учун масъул этиб бир неча ташкилотлар белгиланади.

Ушбу ташкилотларнинг ваколат доираси аниқ белгиланмаганлиги оқибатида улар топшириқнинг бажарилишини бир-бирига юклашига олиб келиши мумкин. Натижада топшириқнинг ижроси етарли даражада таъминланмайди.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

ушбу Қонуннинг ижроси тегишли вазирлик томонидан таъминланади.

Муаммо: ижро учун масъул вазирликни аниқлаш имкони мавжуд эмаслиги оқибатида давлат органлари ўзларининг манфаатлари нуқтаи назардан ҳаракат қилишлари мумкин.

1-ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

ушбу Қонуннинг ижроси «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасида белгиланган давлат органи томонидан таъминланади.

2-ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

ушбу Қонуннинг ижроси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.

Давлат органларининг такрорловчи ваколатлари ва вазифаларнинг мавжудлиги

Давлат органига бошқа давлат органи билан такрорланаётган ваколатлар ва вазифалар юклатилиши топшириқ етарли даражада ижро қилинмаслигига, вазифани ижро этиш учун ортиқча ресурслар сарфланишига, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар олдида ортиқча бюрократик тўсиқлар вужудга келишига олиб келиши мумкин.

Мисол: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ ҳокимликларга истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини амалга ошириш бўйича вазифалар юклатилган.

Муаммо: мазкур вазифа Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг вазифаларини такрорлайди, шунингдек ҳокимликларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича функцияси билан боғлиқ манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин.

Ечим: ҳокимликларнинг истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини амалга ошириш бўйича вазифасини бекор қилиш зарур.

Давлат органи томонидан ўзининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга бўлмаган давлат органлари томонидан қабул қилиниши ушбу ҳужжатларда айрим шахсларнинг манфаатлари мавжудлигини кўрсатади.

Мисол: Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан муайян бир тадбиркорлик субъектлари гуруҳи қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилиниши белгиланмоқда.

Муаммо: Солиқ кодексига асосан солиқ имтиёзлари фақат ушбу Кодекс билан берилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган солиқ ставкасини камайтириш ҳолатлари бундан мустасно).

Ечим: Вазирлар Маҳкамасининг қароридан тадбиркорлик субъектларини қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи нормалар чиқариб ташланиши зарур.

Вазифа ёки топшириқни бажариш учун ижрочида етарли ваколатлар ва ресурсларнинг мавжуд эмаслиги

Давлат органи ўз вазифаларини тўлақонли бажара олиши учун барча зарур ваколатлар ва ресурсларга, шу жумладан уларни бажариш учун етарли муддатга эга бўлиши муҳим ҳисобланади.

Шу сабабдан, юклатилаётган вазифаларни амалга ошириш учун талаб қилинадиган ресурслар ва мавжуд имкониятларнинг қиёсий таҳлили натижаси бўйича мазкур вазифалар юклатилишининг мақсадга мувофиқ.

1-мисол: Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Таълим инспекцияси)га таълим ташкилотларига бевосита ташриф буюрган ҳолда ва ташриф буюрмаган ҳолда таълим ташкилотларини текшириш ваколати берилмоқда.

Муаммо: Таълим инспекциясида мазкур ваколатни амалга ошириш учун зарур ресурслар мавжуд эмас.

Хусусан, Таълим инспекциясида ва унинг ҳудудий тузилмасида ушбу фаолиятни амалга оширувчи 83 та штат бирликлари мавжуд бўлса, таълим ташкилотларининг сони 25 мингдан ортиқни ташкил этади.

Шунга кўра, Таълим инспекциясида барча таълим ташкилотларини назорат қилиш имкони мавжуд эмас, бу эса текшириладиган таълим ташкилотини танлаш жараёнида коррупциявий ҳолатларини юзага келтириши мумкин.

Ечим: Таълим инспекциясига зарур штат бирликларини ажратиш ёки таълим ташкилотларини «хавфни таҳлил қилиш» тизими ҳамда электрон дастурий таъминот ёрдамида масофадан туриб назорат қилиш тартибини ёхуд таълим ташкилотларини назорат қилишнинг бошқа муқобил усулларини жорий этиш.

2-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятларининг фаолияти устидан назорат қилиш соҳасида қуйидаги ваколатларга эга:

йиллик ҳисоботларни кўриб чиқиш;

ташкилот йиғилишларида қатнашиш;

муддатдан ташқари йиғилишларни ўтказиш.

Муаммо: мазкур Агентликка самарали назорат амалга ошириш учун етарли ваколатлар берилмаган.

Ечим: Агентликка юқоридагилардан ташқари қуйидаги ваколатларни бериш:

давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари фаолиятига оид ҳар қандай маълумотни олиш;

давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятларида махсус аудит ўтказиш;

давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятларининг раҳбарларини тайинлаш ёки вазифасидан озод этиш масалалари юзасидан умумий йиғилиш кун тартибига таклифлар киритиш.

3-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Давлат божхона қўмитаси уч ойлик муддатда БМТнинг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва электрон иш амалиётлари бўйича маркази томонидан ишлаб чиқилган «ягона дарча» механизмини яратиш бўйича тавсиялар ва йўл-йўриқ тамойиллари мезонларига жавоб берадиган «Ягона дарча» божхона ахборот тизимини ишлаб чиқсин.

Муаммо: мазкур ахборот тизимини ишлаб чиқиш учун уч ойлик муддат етарли эмас. Хусусан, ахборот дастурни ишлаб чиқиш учун:

ахборот тизимининг паспорти ва концепцияси ишлаб чиқилади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилади (1-2 ой);

ахборот тизимининг техник топшириғи ишлаб чиқилади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилади (2-3 ой);

барча ҳужжатлар бўйича ижобий хулосалар олингандан сўнг давлат харидлари соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ конкурс (тендер) ўтказилади ва ғолиб билан шартнома тузилади (1 ой).

Шунга кўра, ахборот тизимини ишлаб чиқиш ишлари камида 4 ойдан кейин бошланади.

Ечим: «Ягона дарча» божхона ахборот тизимини ишлаб чиқиш учун муддатни юқоридаги жараёнларни амалга ошириш учун талаб этиладиган муддатларни инобатга олган ҳолда белгилаш.

Кечиктириб тартибга солиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан маълум бир соҳани тартибга солиш, шу жумладан тегишли нормаларни амалга ошириш тартиби (механизмлари) ва шаклларини белгилаш вазифаси маълум бир давлат органига юклатилиши (бевосита ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланмасдан) натижасида:

ушбу норма уни амалга ошириш тартиби тасдиқланмагунга қадар ижро қилинмаслигига;

тегишли муносабатларни тартибга солишда давлат органи томонидан тор идоравий манфаатларни кўзлаган ҳолда ҳаракат қилинишига олиб келиши мумкин.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

2021 йил 1 январдан марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар хариди фақат танлов савдолари натижалари бўйича амалга оширилади.

Қурилиш вазирлиги капитал қурилишда танлов савдоларини ўтказишнинг тартиби ва шартларини белгилайди.

Муаммо: Қурилиш вазирлиги томонидан тартиб ва шартлар ишлаб чиқилгунга қадар мазкур норманинг ижроси таъминланмайди.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатда танлов савдоларини ўтказиш тартиби ва шартлари юзасидан кўрсатмалар назарда тутилмаган бўлиб, бу ваколат ижро этувчи органга берилган. Натижада танлов савдоларини ўтказишда коррупция ҳолатлари вужудга келиши мумкин.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

капитал қурилишда танлов савдоларини ўтказиш тартиби ва шартлари қуйидагилардан иборат:

...

Манфаатлар тўқнашуви

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда шахсий манфаатдорлик (бевосита ёки билвосита) шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазиятларни олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

товар қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан йигирма беш минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этган тақдирда танлов воситасидаги давлат хариди амалга оширилади.

Бунда шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топилади.

Муаммо: манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкинлиги инобатга олинмаган.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

товар қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан йигирма беш минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этган тақдирда танлов воситасидаги давлат хариди амалга оширилади.

Шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топилади.

Бунда, манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкин бўлган шахслар танловда қатнашишига йўл қўйилмайди ёки харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгар бўлган шахс бажариладиган вазифалардан четлаштирилиши лозим.

Афзалликларнинг асоссиз белгиланиши

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ҳуқуқий муносабатларнинг бир гуруҳ субъектларига нисбатан бошқаларни тенг бўлмаган, камситувчи аҳволга солувчи афзалликларнинг белгиланишига йўл қўйилмаслиги зарур.

Мисол:айрим давлат унитар корхоналари ва нодавлат ташкилотларга лицензия олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган.

Муаммо: мазкур тоифадаги ташкилотлар томонидан тегишли лицензияни олмасдан фаолиятни амалга ошириши бир қатор салбий ҳолатларга олиб келмоқда, хусусан:

рақобатда бошқа тадбиркорларга нисбатан устунлик;

лицензия талаб ва шартларини четлаб ўтиш имконияти.

Ечим: давлат унитар корхоналари ва нодавлат ташкилотларнинг тегишли лицензияни олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга киришини асоссиз равишда кечиктириш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга киришини асоссиз равишда кечиктириш мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши мақсадларига эришишни имконини бермайди.

Бундай ҳолатда давлат органлари тор идоравий манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳужжатни амалга киритилиши кейинга қолдириши мумкин.

1-мисол: тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган бўлиб, у 2020 йил 1 январдан кучга кириши белгиланган.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатга икки марта ўзгартиришлар киритилиб, ушбу ҳужжат 2021 йил 1 январь ва кейинчалик 2022 йил 1 июлдан кучга кириши белгиланган.

Муаммо: мазкур ҳужжатнинг кучга кириши икки марта, биринчиси 2021 йил 1 январга қадар, иккинчиси 2022 йил 1 июлга қадар қолдирилган.

Ечим: давлат органи томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш жараёнида ҳужжатнинг кучга кириш санасини аниқ таҳлиллар асосида белгилаш ва ҳужжатнинг кучга кириш санасини кейинга қолдирмаслик чораларини кўриш.

Ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўртасидаги номутаносибликлар

Давлат органларида ҳуқуқлар мавжуд бўлганда мажбуриятларнинг мавжуд эмаслиги уларнинг мансаб ваколатларидан четга чиқишига шароит яратади.

1-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат биландавлат органларига тадбиркорлик субъектларини жойига чиққан ҳолда текшириш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлар берилган. Бироқ, давлат органининг тадбиркорлик субъектлари олдидаги уларнинг фаолиятини текшириш билан боғлиқ мажбуриятлари назарда тутилмаган.

Муаммо: давлат органининг тадбиркорлик субъектини текшириш жараёнидаги мажбуриятлари мавжуд эмаслиги, унинг тегишли ҳуқуқларидан чегарасиз фойдаланиши орқали ваколат доирасидан четга чиқишига шароит яратиб беради.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

давлат органи тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

...

Маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ коррупциявий омиллар

Маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги

Давлат органлари томонидан тегишли ҳаракатларни бажариш тартибининг мавжуд эмаслиги натижасида зиддиятли ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланади, давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ортиқча бюрократик тўсиқларнинг яратилиши орқали коррупциявий ҳолатлар юзага келади.

Маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги асосан қуйидагиларда кўринади:

давлат органининг ҳаракатлари ва ваколатларини амалга ошириш тартибга солинмаганлиги;

ваколатларни бажариш процессуал тартибининг белгиланмаганлиги;

давлат органлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларни бажариш учун асосларнинг мавжуд эмаслиги ёки ноаниқлиги;

қабул қилинаётган қарорни асослаб бериш мажбуриятининг мавжуд эмаслиги;

ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлиги;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ҳуқуқларни амалга оширишнинг аниқ тартибга солинмаганлиги;

амалга оширилишининг аниқ механизмига эга бўлмаган нормаларнинг мавжудлиги.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми ўрнатилган квоталар бўйича фақат биржа савдолари орқали экспорт қилинади.

Муаммо: маҳсулотларнинг турларига аниқлик киритилмаган, шунингдек маҳсулотларнинг «бир қисми»ни шакллантиришнинг механизми белгиланмаган.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатга иловасида келтирилган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг 30% фақат биржа савдолари орқали экспорт қилинади.

Белгиланган қоидалардан чиқувчи истисноларни асоссиз ўрнатилиши

Тегишли соҳада фаолият юритиш учун барча иштирокчиларга ягона тартиб ва қоидалар ўрнатилган бўлиши лозим.

Шунингдек, очиқлик (шаффофлик)ни ҳамда ҳаммага тенг имконият яратиш ва рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида тегишли ҳуқуқни олишнинг танлов (аукцион) тартибидан фойдаланилади.

Ҳуқуқни олишнинг аниқ тартиби, шу жумладан танлов (аукцион) ўтказиш тартиби белгиланган тақдирда ҳам, муайян шахслар ўз манфаатлари асосида ушбу ҳуқуқни тўғридан-тўғри олишга ҳаракат қилишлари мумкин.

Шу сабабдан, белгиланган қоидалардан чиқувчи истисноларни асоссиз белгиланиши мақсадга мувофиқ эмас ҳисобланади.

Мисол: бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатда марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар хариди фақат танлов савдолари натижалари бўйича амалга оширилиши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно эканлиги назарда тутилган.

Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан маълум бир давлат органига танлов савдоларини ўтказмасдан капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга ошириш рухсат берилган.

Муаммо: мазкур ҳолат соҳада очиқлик ва рақобат муҳитини таъминлаш имконини бермайди, шунингдек давлат харидларида коррупциявий ҳолатлари ҳамда «картель» келишувларнинг вужудга келишига олиб келади.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар хариди фақат танлов савдолари натижалари бўйича амалга оширилади.

Танлов савдоларини ўтказмасдан капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга ошириш тақиқлансин.

Ортиқча ва асоссиз талабларнинг ўрнатилганлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларга ноаниқ, бажарилиши қийин бўлган ва (ёки) оғирлаштирилган талабларни ўз ичига олган нормаларнинг белгиланиши оқибатида жисмоний ва юридик шахслар ушбу талабларни жавобгарликсиз бажармаслик чораларини излаши мумкин.

Шу сабабдан, жисмоний ва юридик шахсларнинг эркинлигини чеклашга олиб келиши мумкин бўлган, уларнинг хатти-ҳаракатлари ва фаолиятини сабабсиз ва асоссиз тартибга солинишида ифодаланиладиган муносабатларнинг ҳаддан ташқари ортиқча ҳуқуқий тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малакасини ошириш фаолиятини шуғулланиш учун лицензия шартлари қуйидагилардан иборат:

...

бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш учун алоҳида ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат.

Муаммо: амалиётда аксарият лицензия талабгорларида ушбу ҳужжатларни тақдим этиш имконияти мавжуд эмас.

Шунга кўра, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малакасини ошириш фаолиятини лицензиялаш жараёни жуда мураккаб, лицензия талаб ва шартлари юқори ҳамда мазкур фаолият билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектларини қисқартиришга, соҳада ягона хизмат кўрсатувчи монопол ташкилот статусини сақлаб қолишга қаратилган.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ўрнатилган лицензия талаб ва шартлардаги бажарилиши қийин бўлган ва оғирлаштирилган талабларни, шунингдек рақобатни чекловчи қоидаларни чиқариб ташлаш зарур.

Вақт чегараларининг аниқ белгиланмаганлиги

Муддатларнинг мавжуд эмаслиги ёки ноаниқлиги, асосли сабабларсиз белгиланган муддатни чўзиш ёки қисқартириш имкониятини назарда тутиш коррупция ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Вақт чегаралари аниқ белгиланмаслиги оқибатида давлат хизматчилари маълум бир ҳаракатни амалга оширишни ўз манфаатлари йўлида кечиктириш ёки тезлаштириш хавфи юзага келади.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кун муддат белгилайди.

Муаммо: ушбу ҳолатда давлат ижрочиси ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун муддатни ўз манфаатларидан келиб чиқиб белгилаши мумкин.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш муддатини аниқ белгилаш зарур.

Тўлов миқдорлари аниқ белгиланмаганлиги

Коррупцияни олдини олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорлари аниқ белгиланиши зарур.

Мазкур тўловлар миқдорлари қатъий белгиланмаганлиги натижасида давлат органлари ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда тўловлар миқдорини камайтириши ёки кўпайтириши мумкин.

Мисол: ички ишлар органлари паспортларни заруриятга қараб кўпи билан 15 кунда базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда БҲМ деб юритилади) 1 бараваридан 5 бараваригача бўлган миқдордаги давлат божи тўлангандан сўнг тақдим этади.

Муаммо: давлат божи миқдори аниқ кўрсатиб ўтилмаганлиги натижасида мансабдор шахс ушбу миқдорни ўз ихтиёрига кўра белгилайди, бу эса коррупция ҳолатларини вужудга келтириши мумкин.

Ечим: Ички ишлар вазирлиги паспортларни қуйидаги муддатларда ва тўловларда тақдим этади:

15 кун ичида — БҲМнинг 1 баравари;

5 кун ичида — БҲМнинг 3 баравари;

24 соат ичида — БҲМнинг 5 баравари миқдоридаги давлат божи тўланганда.

Санкцияларнинг номутаносиблиги

Ноаниқ ва кенг талқин қилиниши мумкин бўлган санкциялар давлат органларига жисмоний ва юридик шахслардан ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда (пора эвазига) санкция даражасини белгилаш имкониятини беради.

Шунингдек, санкцияларнинг даражаси тегишли ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий аҳамияти ва оқибатлари билан мутаносиб бўлиши лозим.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш — фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Муаммо: биринчидан, жарима миқдори ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий аҳамияти ва оқибатларига нисбатан жуда юқори, иккинчидан, санкциянинг минимал ва максимал миқдорлари ўртасидаги фарқ уларни тайинлаш мезонлари мавжуд бўлмай туриб сезиларли даражада юқори қилиб белгиланган.

Мазкур ҳолат мансабдор шахсга асоссиз равишда ўз ихтиёрига кўра санкция миқдорини белгилаш ҳуқуқини беради.

1-ечим: жарима миқдорини қатъий белгилаш (мисол учун, БҲМнинг 40 баравари миқдорда жарима солинишини белгилаш);

2-ечим: санкциянинг минимал ва максимал миқдорлари ўртасидаги фарқни қисқартириш ҳамда уларни белгилашнинг аниқ мезонларини ўрнатиш.

Чора-тадбирларни амалга оширишнинг молиялаштириш манбалари ноаниқлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат органига молиялаштириш манбаси ноаниқ бўлган чора-тадбирни амалга оширишнинг юклатилиши натижасида ушбу чора-тадбир ижроси таъминланмасдан қолиши ёки фуқаролар ёхуд тадбиркорлик субъектларини маълум манфаат йўлида ноқонуний ҳомийликка жалб этишга олиб келиши мумкин.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар жойлаштириш бўйича хизматлар (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида жойлаштириш воситаларини субсидиялаш бўйича қўшимча кўмак кўрсатилиши белгиланган.

Муаммо: субсидиялаш манбаси, тартиби ва уни амалга оширишга масъул бўлган ташкилот кўрсатилмаган.

Ечим: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар жойлаштириш бўйича хизматлар (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида жойлаштириш воситаларини субсидиялаш бўйича қўшимча кўмак кўрсатилишини таъминласин:

...

Назорат билан боғлиқ коррупциявий омиллар

Шикоят қилиш тартибининг мавжуд эмаслиги

Давлат органларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги нормаларнинг, шунингдек уларнинг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят қилиш тартибининг мавжуд эмаслиги мансабдор шахсларга ўз ваколатларини суиистеъмол қилишига шароит яратади.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжатда тегишли таълим муассасасига ўқишга кириш учун тест имтиҳонларини ўтказиш тартиби белгиланган.

Муаммо: мазкур ҳужжатда тест имтиҳонлари натижасидан ёки тест ўтказиш жараёнларидан норози бўлган шахсларнинг шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби белгиланмаганлиги оқибатида тест натижаларининг сохталаштириш ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

таълим муассасасида имтиҳонлар ўтказилиши даврида шикоятларни кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси иши ташкил этилади.

Шикоятлар имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб икки кун ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан бир кунлик муддатда шикоят қилган шахслар иштирокида кўриб чиқилади.

...

Шаффофлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашдаги бўшлиқлар

Жамоатчилик назорати шаффофлик ва қонунийликни таъминлашнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, давлат органларининг фаолияти тўғрисидаги ҳамда улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари юзасидан маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотни (бундан қонун билан қўриқланадиган сирни ташкил этувчи ахборотлар мустасно) ошкор этишни назарда тутувчи нормалар белгиланиши керак.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини бошқа давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади.

Муаммо: «мустақил» атамаси нимани англатади? Ушбу ташкилот устидан назорат амалга оширилмайдими?

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз фаолиятини қонунийлик, холислик, ҳисобдорлик, очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида бошқа давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдида ҳисобдордир.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидаги масалалар юзасидан жамоатчиликка ўз фаолияти юзасидан ҳисобот тақдим этади:

...

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Назорат кенгаши таркибига жамоатчилик вакиллари киритилади.

Давлат органларининг фаолияти устидан назорат қилишнинг шакллари ва турлари белгиланмаганлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат органлари томонидан муайян ҳаракатларни амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, давлат органларининг фаолиятини назорат қилиш тартиби кўрсатилмаган бўлса давлат органи ушбу фаолиятни ҳужжатда белгиланган тартибга риоя қилмасдан ўз манфаатлари нуқтаи назардан амалга ошириши мумкин.

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжатда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга берилиши белгиланган.

Муаммо: давлат органлари томонидан ер участкаларини бериш тартиб-таомилларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш тартиби белгиланмаган.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Давлат хизматлари марказлари, прокуратура органлари ва адлия органлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартибига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади.

Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, «YERELEKTRON» ААТ орқали амалга оширилади.

...

Йўналишлар

Коррупциявий омиллар

Жавоблар

Коррупциявий омил мавжуд норма ва унинг асоси

Нормаларнинг барқарорлиги ва ҳуқуқий мувофиқлиги билан боғлиқ коррупциявий омиллар

Сўзларнинг нотўғри қўлланилиши

бор

йўқ

Ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилганлиги

бор

йўқ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги

бор

йўқ

Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ коррупциявий омиллар

Дискрецион ваколатларнинг кенглиги

бор

йўқ

Аниқ белгиланмаган ваколатлар

бор

йўқ

Давлат органларининг такрорловчи ваколатлари ва вазифаларнинг мавжудлиги

бор

йўқ

Давлат органи томонидан ўзининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши

бор

йўқ

Вазифа ёки топшириқни бажариш учун ижрочида етарли ваколатлар ва ресурсларнинг мавжуд эмаслиги

бор

йўқ

Кечиктириб тартибга солиш

бор

йўқ

Манфаатлар тўқнашуви

бор

йўқ

Афзалликларнинг асоссиз белгиланиши

бор

йўқ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга киришини асоссиз равишда кечиктириш

бор

йўқ

Ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўртасидаги номутаносибликлар

бор

йўқ

Маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ коррупциявий омиллар

Маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги

бор

йўқ

Белгиланган қоидалардан чиқувчи истисноларни асоссиз ўрнатилиши

бор

йўқ

Ортиқча ва асоссиз талабларнинг ўрнатилганлиги

бор

йўқ

Вақт чегараларининг аниқ белгиланмаганлиги

бор

йўқ

Тўлов миқдорлари аниқ белгиланмаганлиги

бор

йўқ

Санкцияларнинг номутаносиблиги

бор

йўқ

Чора-тадбирларни амалга оширишнинг молиялаштириш манбалари ноаниқлиги

бор

йўқ

Назорат билан боғлиқ коррупциявий омиллар

Шикоят қилиш тартибининг мавжуд эмаслиги

бор

йўқ

Шаффофлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашдаги бўшлиқлар

бор

йўқ

Давлат органларининг фаолияти устидан назорат қилишнинг шакллари ва турлари белгиланмаганлиги

бор

йўқ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини коррупцияга қарши
мустақил ва илмий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича
Хулоса

___________ йил

_______-сон

Мустақил (илмий) эксперт ___________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

томонидан _______________________________________________________________________________

(норматив-ҳуқуқий ҳужжат (лойиҳаси) номи (ишлаб чиқувчи) ва реквизитлари)

коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди ва натижаси бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

1. Нормаларнинг барқарорлиги ва ҳуқуқий мувофиқлиги билан боғлиқ бўлган коррупциявий омилларнинг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас.

коррупциявий омил мавжуд норма: _____________________________________________________________.
келиб чиқиши мумкин бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик: _______________________________________.
келиб чиқиши мумкин бўлган коррупциявий омилни бартараф этиш бўйича таклиф: ______________________
___________________________________________________________________________________________
.
2. Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган коррупциявий омилларнинг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас.
коррупциявий омил мавжуд норма: _____________________________________________________________.
келиб чиқиши мумкин бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик: _______________________________________.
келиб чиқиши мумкин бўлган коррупциявий омилни бартараф этиш бўйича таклиф: ______________________
___________________________________________________________________________________________
.

3. Маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган коррупциявий омилларнинг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас.

коррупциявий омил мавжуд норма: _____________________________________________________________.
келиб чиқиши мумкин бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик: _______________________________________.

келиб чиқиши мумкин бўлган коррупциявий омилни бартараф этиш бўйича таклиф: ______________________
___________________________________________________________________________________________
.

4. Назорат билан боғлиқ бўлган коррупциявий омилларнинг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас.
коррупциявий омил мавжуд норма: _____________________________________________________________.
келиб чиқиши мумкин бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик: _______________________________________.
келиб чиқиши мумкин бўлган коррупциявий омилни бартараф этиш бўйича таклиф: ______________________
____________________________________________________________________________________________
.
5. Бошқа турдаги коррупциявий омилларнинг мавжудлиги:
____________________________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________
Эксперт тўғрисидаги маълумотлар
ФИО:

______________

(шахсий имзо)

Реестр рақами:
Тел:
Электрон почта манзили:
(4-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 27 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3287-1, 27.01.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3287-1/0075-сон)