Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
2. Агентлик кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминловчи ваколатли республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) бўйсунади.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг қарорларига (буйруқларига) ва Ҳайъат қарорларига амал қилади.
5. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, хорижий ва халқаро ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ва норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ва банк ҳисобварақларига эгадир.
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, қисқартирилган номи — Кадастр агентлиги;
тўлиқ номи — Агентство по кадастру при Государственном налоговом комитете Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство по кадастру;
тўлиқ номи — Cadastre Agency under the State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Cadastre agency.
9. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, «Ц» мавзеси, 100097.
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
«Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Агентлик тизимидаги ташкилотлар ва муассасалар маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Агентликка бўйсунади.
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон — 2021 йил 23 декабрдан кучга киради)
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш;
аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ҳудудлар давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлаш;
давлат кадастрларини юритиш тартибларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган давлат кадастр назоратини амалга ошириш;
г) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
д) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлашда:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг устувор ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолиятини илмий-технологик ва методик таъминлашни ташкил этади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши, бекор бўлиши ва кўчмас мулкка доир бошқа битимлар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини ташкил қилади;
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг шаффоф ва оммага очиқ тизими ишлашини ташкил қилади;
кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими ривожлантирилишини ташкил этади;
бино ва иншоотларнинг кадастр қийматини белгилаш ишларини ташкил этади ва методик қўллаб-қувватлайди;
ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, тоифалари, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги электрон маълумотларни шакллантиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисобот Миллий геоахборот тизимида юритилишини ташкил этади ва амалга оширади;
маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг низоли участкаларига аниқлик киритиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) киритади;
ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этади ва амалга оширади;
ер фондидаги салбий жараёнларни прогнозлаштириш ҳамда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишни ташкил этади;
г) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга оширишда:
ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга қаратилган ер назоратини амалга оширади;
ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратни амалга оширади;
ер участкаси чегараларини (чегара нуқталарини) ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўради;
аэрокосмик суратлар ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда ерларни масофадан туриб зондлашни, шунингдек, геодезик ўлчов ускуналари ёрдамида ерларни ўрганишни ташкил этади ва амалга оширади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга қаратилган самарали кадастр назоратини ташкил этади ва амалга оширади;
кадастр йиғмажилди (паспорти) белгиланган тартибда шакллантирилиши ва расмийлаштирилишини назорат қилади;
давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, хўжалик бирлашмаларининг, юридик шахсларнинг геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиради;
геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
геодезия ва картография фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техника базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техник воситаларга доир талабларни белгилайди;
б) аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга оширишда:
аэрокосмик суратга олишга, топография-геодезияга, картографияга оид ва бошқа текширувларни ҳамда қидирув ишларини амалга оширади;
давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларининг ҳамда геодезик зичлаштириш тармоқларининг турлари ва таркибини, шунингдек, уларни яратиш тартибини белгилайди;
давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини яратади, ривожлантиради ва ишлаш ҳолатида сақлаб туради;
Ернинг картографик мониторингини, уни масофадан туриб зондлашни ва геодинамик тадқиқотларини амалга оширади;
сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) яратади;
Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини яратади, ривожлантиради ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлайди;
Миллий географик ахборот тизимини, умумдавлат аҳамиятига молик бошқа географик ахборот тизимларини яратади, ривожлантиради ва юритади;
умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид хариталарни ва бошқа мавзули хариталарни, шунингдек, тармоқлараро аҳамиятга молик атласларни, картография ўқув қўлланмаларини яратади ҳамда нашр этади;
географик объектларнинг номларини белгилашни, меъёрлаштиришни, давлат рўйхатидан ўтказишни, улардан фойдаланишни ва уларни сақлашни, шунингдек, Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритишни амалга оширади;
давлат бошқаруви органларини, хўжалик бирлашмаларини, юридик ва жисмоний шахсларни геодезия, картографияга доир материаллар (маълумотлар) билан таъминлайди;
геодезик ва картография соҳасида қўлланиладиган асбоб-ускуналарни таъмирлайди, метрологик аттестацияга тайёрлайди, уларни қиёслашни амалга оширади;
техник-ўлчаш воситаларини самарали жорий этишда асос бўлувчи метрологик таъминотга оид қиёслаш ва таъмирлаш ишларини амалга оширади;
Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир ҳужжатларни, шу жумладан, хариталар ва чегаралар чизиғи тавсифини тайёрлайди, чегаралар нуқталари координаталарининг каталогини тузади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини (кейинги ўринларда — Давлат чегараси) делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғини текшириш бўйича чегарадош давлатлар билан музокаралар жараёнида иштирок этади ҳамда ишларни бажариш учун зарур бўлган геодезия, картография ва гидрографияга оид ишларни амалга оширади, улар асосида материаллар (маълумотлар) тайёрлайди;
Давлат чегарасини делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш масалалари бўйича аэрокосмик суратлар, геодезия маълумотлари, ерни масофадан зондлаш, топографик, картографик, гидрографик ва бошқа материаллар билан таъминлайди;
Давлат чегарасини делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш масалалари бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилади;
Давлат чегарасини делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади;
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уни юритади;
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг навбатчи хариталарини тайёрлаш тартибини ва уларга доир талабларни тасдиқлайди ҳамда навбатчи хариталарни юритади;
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг қўшни чегаралари кўрсатилган хариталарни келишиб олиш учун тайёрлайди;
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини жойида марза белгилари билан белгилаш бўйича ер тузиш, геодезия ва картография ишларини бажаради;
учувчисиз учиш қурилмаларини, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ташкил этади, улардан фойдаланишда энг замонавий технологиялар ва хорижий тажриба жорий этилишини таъминлайди, шунингдек, унинг функционал ва техник имкониятларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этади;
учувчисиз учиш қурилмалари учун конструктив элементларни ишлаб чиқаришни ва дастурий таъминот яратишни босқичма-босқич маҳаллийлаштиришни ташкил этади;
оператори бўлмаган учувчисиз учиш қурилмаларини фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномасига эга бўлган давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, иқтисодиёт тармоқларидаги бошқа ташкилотларга оператор билан ижарага беради;
иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш қурилмаларини қўллаш ва улардан фойдаланишни методик қўллаб-қувватлайди;
учувчисиз учиш қурилмаларини ишлаб чиқаришда ва фойдаланишда энг янги технологияларни, шунингдек, хорижий тажрибани жорий этади;
иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш қурилмаларини қўллаш ва улардан фойдаланиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида геодезия координаталарининг, баландликларининг, гравиметрия ўлчовларининг ягона давлат тизимларини ҳамда давлат топографик хариталари ва режаларининг масштаб қаторини белгилаш масалалари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишлар ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик ишларни рўйхатга олишни амалга оширади;
график, рақамли, фотосурат шаклидаги ҳамда бошқа шакллардаги давлат топографик хариталари ва режаларини яратади, янгилайди ҳамда нашр этади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида геодезия пунктларининг жойлашиш зичлиги нормаларини белгилайди ҳамда уларнинг жойлашган ерини аниқлайди;
геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олади, уларни аниқлайди ва бартараф этади;
геодезия ва картография фаолиятининг барча субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назорат қилади;
картографияга доир материалларда ҳамда бошқа ҳужжатларда Давлат чегараси ва ҳудуди тўғри акс эттирилганлиги устидан назорат қилади;
давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларидаги геодезия пунктларининг, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа геодезия пунктларининг бут сақланиши ва уларнинг муҳофаза зоналари режимига риоя этилиши устидан назорат қилади;
геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан давлат картография-геодезия фонди ҳамда идоравий картография-геодезия фондлари материалларининг (маълумотларининг) сақланиши устидан назорат қилади;
геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия координаталари, баландликлари, гравиметрия ўлчовлари давлат тизимларининг ҳамда давлат топографик хариталари ва режаларининг масштаб қатори, маҳаллий координаталар ҳамда бошқа координаталар тизимларининг қўлланилиши устидан назорат қилади;
геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) давлат картография-геодезия фондига топширилиши, шунингдек, мазкур субъектларнинг ушбу фонддан олинган материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиши устидан назорат қилади;
геодезия ва картографияга оид бажарилган ишлар тўғрисидаги техник ҳисоботларга доир талабларни белгилайди;
солиқ солиш мақсадларида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик ишлари Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат кадастрларини юритишни такомиллаштиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва таъминлайди;
давлат кадастрлари юритилишига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
б) давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришда:
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига тақдим этиб борилиши мониторингини олиб боради;
давлат кадастрларини юритиш учун зарур бўлган картография материаллари билан белгиланган тартибда таъминлайди;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган тармоқ кадастр ахборотларини йиғиш, таҳлил қилиш, туркумлаш, сақлаш ва янгилашни амалга оширади;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ўзаро электрон ахборот алмашувини таъминлайди;
давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик бирлашмаларига, юридик ва жисмоний шахсларга ахборот таъминоти ва фазовий маълумотларни, шу жумладан, давлат кадастрлари тўғрисидаги ахборотни бериш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этади;
геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятнинг илмий-технологик ва методик таъминотини ташкил этади;
Давлат кадастрлари ягона тизими, Миллий географик ахборот тизимини яратади, янгилайди ва ривожлантирилишини ташкил этади;
г) давлат кадастрларини юритиш тартибларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган самарали кадастр назоратини амалга оширишда:
4) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш соҳасида:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ишларини ташкил қилади ва амалга оширади;
мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасига оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларни ўрганади ва таҳлил қилади;
мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасига оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларга сабаб бўлган омиллар ва муаммоларни комплекс ўрганади ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасига оид халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўяди ва ҳамкорлик қилади;
5) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш соҳасида:
кадрлар захирасини яратиш, уларни қайта тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, Агентлик ва идоравий мансуб ташкилотлар, корхоналар ва муассасаларда кадрлар танловини амалга ошириш ва уларни жой-жойига қўйишни амалга оширади.
14. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни киритиш;
2) ўз ваколати доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
3) Агентлик ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
4) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш;
5) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига, шунингдек, жисмоний шахсларга давлат кадастрларини юритиш, давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасида аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар ва кўрсатмалар киритиш;
6) давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
7) давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига ва жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш;
9) Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, унинг туман (шаҳар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларига Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш;
11) малакали хорижий мутахассисларни, уларга истисно тариқасида Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий валютада иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;
12) меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда тор доирадаги мутахассисларни шартнома асосида Агентлик ва Давлат кадастрлари палатасига ишга жалб этиш;
13) бошқа давлат органлари ва мансабдор шахслардан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан, статистик маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
14) Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширишлар ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, шунингдек, ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирликлар ва идоралар, шунингдек, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини жалб этиш;
15) текшириш давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа ходимларини, шунингдек, жисмоний шахсларни чақириш, қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
16) Агентликнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси, Давлат солиқ қўмитаси, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмаларига кўриб чиқиш учун киритиш;
17) Агентликнинг таркибий бўлинмаларида, ҳудудий бошқармалар, Давлат кадастрлари палатаси ва идоравий мансуб ташкилотларда ички назорат, коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва қонунларга зид бошқа ҳаракатлар, шунингдек, Агентлик тизими ходимлари томонидан касбий ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ва уларни минималлаштириш ҳамда профилактикасини амалга ошириш;
18) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, Давлат кадастрлари палатаси ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган рўйхат ва тарифларни белгилаш ҳамда тасдиқлаш;
19) Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
20) Агентлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифода этиш;
22) Агентлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;
23) ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган шундай тадбирларда иштирок этиш;
24) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография, давлат кадастрларини юритиш, ерларнинг ҳисобини юритиш ҳамда давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасини ривожлантиришга оид долзарб ва истиқболдаги муаммолар ечимини ишлаб чиқиш мақсадида, жумладан, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳларни тузиш;
26) ўз ваколати доирасида геодезия фаолиятини рухсат этувчи ҳужжат асосида амалга оширадиган юридик шахсларга аниқланган қонунчилик талаблари бузилишларини бартараф этишни юкловчи кўрсатмалар бериш;
27) Агентликнинг ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг давлатга тегишли мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бир таркибий бўлинмадан бошқа таркибий бўлинмага ўтказиш;
28) Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
29) давлат ер, кадастр ва геодезия назорати бўйича буюртманомаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларнинг муҳокамасини ташкил этиш ва ўтказиш;
30) ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;
31) Агентлик ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқишда Давлат солиқ қўмитаси, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
32) риэлторлик ташкилотларига кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларини интизомий жавобгарликка тортиш масаласини киритиш;
33) кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига малака шаҳодатномаларини бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш;
34) ўз ваколати доирасида хорижий давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва сақлаш;
35) қонунчиликда белгиланган тартибда Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари жамғармасини шакллантириш;
37) бюджетдан ташқари маблағларни ҳамда Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари депозит ҳисобварақларида жойлашган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларида миллий ва хорижий валютада жойлаштириш. Бунда маблағларни жойлаштиришдан олинган даромад Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари бюджетдан ташқари ҳисобварақларига ушбу даромадлар моддий-техник базани такомиллаштиришга, ижтимоий ривожлантиришга, ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилган ҳолда ўтказилади;
38) Агентлик фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган тегишли тузилмаларни ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг уставлари (низомлари)ни тасдиқлаш;
39) давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга риоя қилиш шарти билан текширишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органларининг электрон базаларидан (банкларидан) фойдаланиш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудларига ва биноларига кириш.
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши, шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши, геодезия ва картография, давлат кадастрларини юритиш, ерларни ҳисобга олиш ҳамда давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
Агентлик таркибий бўлинмаларининг Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича ишларининг ташкил этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
16. Агентликнинг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан Агентликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
2) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига, шунингдек, геодезия ва картография фаолиятининг барча субъектларига ҳамда кўчмас мулк объектининг мулкдорларига (балансда сақловчиларига) давлат кадастрларини юритиш, давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасида аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
3) тегишли маълумотлар базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
4) Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни давлат бошқаруви органларидан ва ташкилотларидан ва уларнинг мансабдор шахсларидан бепул сўраш ва олиш;
5) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирокида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиш;
6) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, Давлат кадастрлари палатаси ва ҳудудий бошқармалари, шунингдек, Агентликнинг идоравий мансуб бошқа ташкилотлари раҳбарларига тезкор ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Агентликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
7) Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;
8) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;
9) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг қабул қилинган қарорлари, буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва текшириш;
10) Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг хоҳишига кўра ҳамда шартнома асосида жалб этиш;
11) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография, давлат кадастрларини юритиш, ерларнинг ҳисобини юритиш ҳамда давлат ер, кадастр ва геодезия назоратининг йиллик ҳамда истиқболли режаларини тасдиқлаш ва устувор йўналишларни белгилаш;
14) қонун ҳужжатларида Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳадаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
15) Агентликка юкланган вазифаларни сифатли амалга оширишда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини жалб этиш;
16) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмаларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш.
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография, ерларнинг ҳисобини юритиш, давлат кадастрларини юритиш ҳамда давлат ер, кадастр ва геодезия назоратини ривожлантиришнинг режалари, кутилаётган истиқболдаги ва жорий кўрсаткичларга эришиш бўйича Агентлик бўлимларининг фаолиятини ташкил этиш;
Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Агентлик қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
18. Қуйидагилар Агентлик директорининг (кейинги ўринларда — директор) асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография, давлат кадастрларини юритиш, ерларнинг ҳисобини юритиш ҳамда давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Давлат солиқ қўмитасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиш ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Давлат солиқ қўмитаси раисининг топшириқларини бажариш;
5) ўз ўринбосарлари ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
6) Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография, давлат кадастрларини юритиш, ерларнинг ҳисобини юритиш ҳамда давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳаларини ривожлантириш тенденцияларидан келиб чиқиб Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;
8) Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
9) Агентликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
10) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг номенклатурасига кирадиган вакант лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
11) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига мувофиқ Агентлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишлаб чиқилишида, Вазирлар Маҳкамаси Раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
12) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
13) ўз ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарур ҳолларда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни биргаликда қабул қилиш;
14) Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
15) ўз ўринбосарларининг фаолияти натижадорлиги ва самарадорлигини тизимли равишда танқидий ўрганиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
16) Агентликнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
17) Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
18) Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
19) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
21) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
22) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
23) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
24) Агентлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни, лавозим йўриқномалари, ҳудудий бошқармалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларнинг низом ва уставларини ҳамда Агентликнинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25) Агентлик марказий аппарати ходимларини (директор ўринбосарлари, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, унинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқлари, Давлат кадастрлари палатаси раиси ва ўринбосарларидан ташқари) тайинлаш, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари, Республика аэрогеодезия маркази директори, Давлат картография-геодезия фонди бошлиғи, «Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК раҳбари, Тошкент геодезия ва картография коллежи директори ҳамда Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг комплаенс-назорат хизмати ходимларини Давлат солиқ қўмитаси раиси билан келишган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
(18-банднинг 25-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
26) Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, унинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқлари, Давлат кадастрлари палатаси раиси ва ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича Давлат солиқ қўмитаси раисига тавсиянома киритиш;
27) Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар, фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;
28) ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг штатлар жадвалини, даромад ва харажатлар сметасини, шунингдек, Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ва муассасаларнинг штатлар жадвалини, даромад ва харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
29) Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, унинг туман (шаҳар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари, шунингдек, Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни Давлат солиқ қўмитаси раисига киритиш;
30) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалларининг намунавий тузилмаси ҳамда ходимларининг чекланган сонини иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифларни Давлат солиқ қўмитаси раисига киритиш;
31) Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларига Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш бўйича таклифларни Давлат солиқ қўмитаси раисига киритиш;
32) меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда тор доирадаги мутахассисларни шартнома асосида Агентлик ва Давлат кадастрлари палатасига ишга жалб этиш бўйича таклифларни Давлат солиқ қўмитаси раисига киритиш;
33) Агентликнинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган буйруқлари ва қарорларини (кўрсатмаларини) бекор қилиш;
34) алоҳида ўзини кўрсатган ходимларни уларга давлат мукофотлари бериш учун уларнинг номзодларини белгиланган тартибда тақдим этиш;
35) Агентлик фаолиятига оид соҳаларда халқаро ва ҳукуматлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро тадбирларда иштирок этиш.
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
3) Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
8) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати, Давлат солиқ қўмитаси раиси ва Агентлик директорининг қарорлари, буйруқлари, фармойишлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар киритиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
10) Агентлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда директорнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
11) Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;
12) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
13) Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;
14) Агентлик фаолиятига оид тегишли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш ҳамда ушбу соҳалардаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик директорига киритиш;
15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни директорга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
16) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
17) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
18) Агентлик фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир таклифларни директорга киритиш;
19) давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиши сифатини ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
20) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
21) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
22) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
20. Қуйидагилар Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) тегишли таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши чора-тадбирларини кўриш;
6) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси ҳамда директор ва унинг ўринбосарлари қарорлари, буйруқлари, фармойишлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
7) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Агентликнинг тегишли таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти соҳасига оид масалалар бўйича амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
9) таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директорнинг мутасаддилик қилинадиган ўринбосарларига таклифлар киритиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Агентлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Агентлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
12) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
13) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;
14) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
15) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
16) соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш;
17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
19) давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
21. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
Ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
Ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
25. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг жавобгарлиги Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
26. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори раҳбарлик қилади.
27. Агентлик директори Давлат солиқ қўмитаси раисининг тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган тўрт нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, Давлат солиқ қўмитаси раиси билан келишган ҳолда директорнинг буйруғи билан бўш турган Агентлик директори ўринбосари лавозими вазифасини вақтинча бажариш Агентлик директори томонидан белгиланган шахсга юклатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Агентлик директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари директорнинг буйруғи билан унинг ўринбосарларидан бирига юклатилади.
Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича тегишли равишда вазирга, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва ўринбосарларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширади.
31. Агентликнинг Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги бевосита Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари томонидан таъминланади.
32. Агентликнинг Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Давлат солиқ қўмитаси раисининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар раис ўринбосари томонидан келишмовчиликларни бартараф этишнинг имкони бўлмаса, сўнгги қарор бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан қабул қилинади.
33. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда бошқа давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
34. Агентликда унинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи директорнинг биринчи ўринбосари (кенгаш раиси), Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат Тармоқ илмий-техник кенгаши Агентлик директорининг буйруғи билан ташкил этилади.
35. Тармоқ илмий-техник кенгаши низоми ва унинг шахсий таркиби Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Агентликда тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
Агентлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби Агентлик директори томонидан белгиланади.
40. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, илмий даражалар, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, байрам кунлари учун мукофотлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан, рағбатлантириш тўловлари, қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Агентлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар директор томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган низомга мувофиқ тўланади.
42. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик органлари томонидан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларга асосан ундириладиган жарималарнинг 100 фоизи;
фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун ундириладиган жарималарнинг 10 фоизи;
Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишдан тушган маблағларнинг 10 фоизи;
Агентликни, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси, Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди ҳамда Тошкент геодезия ва картография коллежини моддий-техник таъминлаш;
Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси, Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди ҳамда Тошкент геодезия ва картография коллежининг биноларини қуриш ҳамда бинолар ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва қайта таъмирлаш;
Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси, Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди ҳамда Тошкент геодезия ва картография коллежининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун уй-жой қуриш, санаторий-курортда даволаниш ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва бошқалар);
Агентлик ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимларининг лавозим маошларини аниқлашда Ягона тариф сеткаси бўйича 1,7 баравар миқдорида коэффициент қўлланилгандаги харажатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси, Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди ҳамда Тошкент геодезия ва картография коллежининг раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан, хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатлари;
Агентлик ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимларига устамалар, мартаба даражалари ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ходимларнинг лавозим маошига иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ҳамда меҳнатда юқори натижаларга эришганлиги учун устамалар тўлаш;
Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларига асосан ва эришилган якуний натижалардан келиб чиқиб мукофотлаш;
хизмат вазифаларини бажариш чоғидаги алоҳида хизматлари учун ва пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;
Агентлик ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларни бажаришларини, билимлари даражасини, иш олиб бориш касбий қобилиятларини ҳар йили тест синовларидан ўтказиш асосида белгиланадиган махсус рағбатлантирувчи устамалар;
Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси, Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди ҳамда Тошкент геодезия ва картография коллежи ходимларининг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва стажировка ўтишини, шу жумладан, уларнинг хорижий мамлакатларга ташрифларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиши;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;
Агентлик ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди ҳамда Тошкент геодезия ва картография коллежининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография ҳамда давлат кадастрларини юритиш, шунингдек, давлат ер назоратини амалга ошириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш, юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш;
Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси, Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди ҳамда Тошкент геодезия ва картография коллежининг фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг функционал вазифаларни бажариш, билим даражаси, иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятларини тест синовидан ўтказиш натижалари бўйича бериладиган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда махсус рағбатлантирувчи устамаларни ҳар йили тест синовидан ўтказиш асосида қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик томонидан тасдиқланади.
46. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва унинг туманлар (шаҳарлар) бўлинмаларининг ходимларига ҳар ойда Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан узоқ муддат узлуксиз хизмати учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари лавозим маошига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги коэффициентлар билан ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лавозим маошига устама ҳақ миқдори (коэффициент ҳисобида) | |
1 йилдан 3 йилгача | 0,1 |
3 йилдан 5 йилгача | 0,2 |
5 йилдан 10 йилгача | 0,4 |
10 йилдан 15 йилгача | 0,5 |
15 йил ва ундан ортиқ | 0,6 |
47. Узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Агентлик директори томонидан касаба уюшмаси органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳар ойда ҳисоблаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентлик томонидан белгиланади.
49. Агентлик ва унинг таркибий тузилмаларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари ва умумий фойдаланиш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш, дастурий воситалар билан таъминлаш ҳамда Агентлик ходимларининг малакасини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий рағбатлантириш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун қўшимча манба сифатида Агентликнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий органлари ҳамда тизимга кирувчи ташкилотларнинг жами бажарилган ишлар ҳажмига нисбатан 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорида ажратмалар ўтказиши ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Агентлик бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддат узлуксиз хизмати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Директор мунтазам равишда Агентликнинг фаолияти тўғрисида Давлат солиқ қўмитасига ҳисобот беради.
52. Давлат солиқ қўмитаси Агентлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун уларнинг фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
53. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
54. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
55. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
2. Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш, давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишни амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги ваколатли орган ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) бўйсунади.
3. Давлат кадастрлари палатаси Кадастр агентлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.
4. Давлат кадастрлари палатаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) ва Кадастр агентлигининг қарорлари ва буйруқларига амал қилади.
5. Давлат кадастрлари палатаси ўз фаолиятини Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги ва уларнинг бўлинмалари, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, хорижий ва халқаро ҳамда нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Давлат кадастрлари палатасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, буйруқлари Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар), туман (шаҳар) филиаллари ва уларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси, қисқартирилган номи — Давлат кадастрлари палатаси;
тўлиқ номи — Палата государственных кадастров Агентства по кадастру при Государственном налоговом комитете Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Палата государственных кадастров;
тўлиқ номи — Chamber of State Cadastres of the Cadastral Agency under the State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Chamber of State Cadastres.
Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
11. Давлат кадастрлари палатаси ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Миллий геоахборот тизими) давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади ва амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши, бекор бўлиши ва кўчмас мулкка доир бошқа битимлар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини яратади ва унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини (паспортини) тайёрлаш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишда тенг шароитлар яратади;
кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда Давлат кадастрлари палатасининг таркибий тузилмалари ҳамда кадастр муҳандислари фаолиятини мувофиқлаштиради ва мониторингини амалга оширади;
республика даражасида кўчмас мулк объектлари геокодлари кўрсатилган ҳолда электрон карталарни шакллантиради;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш, давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини ташкил этади ва амалга оширади;
юридик ва жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмалар беради;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминловчи ахборот тизимини яратади, қўллаб-қувватлайди ва ривожлантиради;
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг шаффоф ва оммага очиқ тизимининг ишлашини таъминлайди;
Давлат кадастрлари ягона тизимини, Миллий геоахборот тизимини, Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Интеграцион ахборот тизими) яратади, янгилайди ва ривожлантиришни ташкил этади ҳамда амалга оширади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри самарали юритилишини таъминлайди;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш соҳасидаги фаолиятнинг илмий-тадқиқот ва методик таъминотини ташкил этади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали маслаҳат ёрдами ва ахборот беради;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига тақдим этиб борилиши мониторингини олиб боради;
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган соҳа фаолиятига оид ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш, сақлаш ва янгилаш йўли билан Давлат кадастрлари ягона тизимини юритади;
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг базавий фазовий маълумотлар банки, махсус фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар базалари шакллантирилишини амалга оширади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро электрон алоқалар орқали геофазовий маълумотлар алмашинувини амалга оширади;
давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик бирлашмаларига, юридик ва жисмоний шахсларга ахборот таъминоти ва фазовий маълумотларни, шу жумладан, давлат кадастрлари тўғрисидаги ахборотни бериш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этади;
кадастр муҳандисларига геоахборот тизимлари орқали ишлаш ва давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларидан фойдаланишга имкониятлар яратади;
доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини бошқариш, улар мониторинги ва такомиллаштирилишини амалга оширади;
геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларни амалга оширади;
геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятнинг илмий-тадқиқот ва методик таъминотини ташкил этади;
в) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш ва геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва қатнашади.
1) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари билан биргаликда Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;
2) хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда Давлат кадастрлар палатаси соҳасига оид давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришни ташкил этиш ва уларни кўрсатиш сифати мониторингини олиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) Давлат кадастрлари палатаси, шу жумладан, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
5) Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифаларга мувофиқ соҳа фаолиятини ривожлантиришнинг режаларини ишлаб чиқиш, кутилаётган истиқболдаги ва жорий кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятини ташкил этиш;
6) Кадастр агентлиги томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) ва Адлия вазирлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Кадастр агентлигига киритиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш;
7) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;
8) кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишда тенг шароитлар яратиш;
9) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
13. Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш, геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланишдаги технологиялар ва жараёнларни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади;
2) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;
3) Кадастр агентлиги директорининг қарорлари ва буйруқлари ҳамда Давлат кадастрлари палатаси раисининг буйруқлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширилишини таъминлайди;
4) Давлат кадастрлари палатаси ваколатига кирадиган тезкор, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;
5) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари фаолияти мониторингини олиб боради, назорат ва таҳлил қилади;
6) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларига юкланган вазифалар самарали бажарилишини таъминлайди;
7) соҳага оид давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳат ёрдами беради;
8) Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
9) ҳудудий бошқармалар ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиалларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;
11) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш ва геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
1) Давлат кадастрлар палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;
1) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг қарорлари, буйруқлари ижросини таъминлайди;
2) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этади ва амалга оширади;
3) ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатларни Миллий геоахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлайди;
4) юридик ва жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмалар беради;
6) вилоят, туман (шаҳар) даражасида кўчмас мулк объектлари геокодлари кўрсатилган ҳолда электрон карталарни шакллантиради;
8) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатади ва ахборот беради;
11) давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни Интеграцион ахборот тизимига киритади;
14) кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишда тенг шароитлар яратади;
15) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
17) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудлар кадастрини юритиш, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва уларнинг туман (шаҳар) филиаллари фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлик қилади;
18) кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектига нисбатан тайёрланган электрон кадастр йиғмажилдини ахборот тизими орқали қабул қилади ҳамда геоахборот тизимларида ҳисобини юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
17. Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
кўчмас мулк объектларининг жойлашган жойидан қатъий назар, давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмаларига асосан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатади;
давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳамда ҳудудлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкаларининг чегараларига аниқлик киритади, ер участкаларини бўлиш бўйича хизматлар кўрсатади;
Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат ва тарифларга мувофиқ қўшимча хизматлар кўрсатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат кадастрлари палатаси ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва Кадастр агентлигига киритиш;
2) Давлат кадастрлари палатаси ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
3) Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларига қўшимча штат бирликларини киритиш бўйича таклифларни Кадастр агентлигига киритиш;
4) Давлат кадастрлари палатаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
5) малакали хорижий мутахассисларни уларга истисно тариқасида Давлат кадастрлари палатасининг маблағлари ҳисобидан хорижий валютада иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;
6) меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, тор доирадаги мутахассисларни шартнома асосида Давлат кадастрлари палатасига ишга жалб қилиш;
7) давлат органлари ва мансабдор шахслардан Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан, статистик маълумотларни сўраш ва текин олиш;
8) Давлат кадастрлари палатаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириғига (тақдимномасига) мувофиқ текширишлар ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, шунингдек, ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирликлар ва идоралар, шунингдек, давлатнинг бошқа ташкилотлари вакилларини чақириш ва жалб этиш;
9) Давлат кадастрлари палатасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни Кадастр агентлигига, давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва хўжалик бирлашмаларига кўриб чиқиш учун киритиш;
10) Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларида комплаенс-назорат, коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва қонунларга зид бошқа ҳаракатлар, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси тизими ходимлари томонидан касбий ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ва уларни минималлаштириш ҳамда профилактикасини амалга ошириш;
11) Давлат кадастрлари палатаси ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган рўйхат ва тарифларни белгилаш бўйича таклифларни Кадастр агентлигига киритиш;
12) Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда Давлат кадастрлари палатаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, идоралараро хусусиятига эга бўлган халқаро шартномаларни тузиш;
13) Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан Давлат кадастрлари палатасининг ваколати доирасида ҳамкорлик қилиш;
14) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;
15) ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган шундай тадбирларда иштирок этиш;
16) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш соҳасини ривожлантиришга оид долзарб ва истиқболдаги муаммолар ечимини ишлаб чиқиш мақсадида, жумладан, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳларни тузиш;
17) Давлат кадастрлари палатасининг ваколатига кирувчи масалаларда судларга аризалар ва даъволарни киритиш;
18) Давлат кадастрлари палатасининг ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир таркибий бўлинмадан бошқа бўлинмага ўтказиш бўйича таклифларни Кадастр агентлигига киритиш;
19) Давлат кадастрлари палатаси ҳамда ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш;
20) кадастр муҳандисларини интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни ваколатли органларга киритиш;
21) кадастр муҳандисларига берилган малака шаҳодатномаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш;
22) Давлат кадастрлари палатаси ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
23) Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларини босқичма-босқич тугатиб бориш ҳақидаги таклифларни Кадастр агентлиги раҳбариятига киритиш;
24) давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга риоя қилиш шарти билан текширишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органларининг электрон базаларидан (банкларидан) фойдаланиш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудларига ва биноларига кириш;
25) кўчмас мулк бўлган кадастр объектларига доир ҳуқуқларни ҳудудий бошқармалар кўчмас мулк объекти бўйича битимни инсофли равишда тузган тарафларга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига нотўғри ахборот киритиш оқибатида кўрган зарарларни суғурталаш орқали қоплаш ишларини амалга ошириш.
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишни самарали амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрлари палатаси таркибий бўлинмаларининг Давлат кадастрлари палатаси фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича ишларнинг ташкил этилиши;
Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига оид ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
20. Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
2) тегишли маълумотлар базаларига, давлат ахборот тизимларига ва давлат органларининг ахборот ресурсларига белгиланган тартибда кириш ҳуқуқини олиш;
3) юридик ва жисмоний шахсларга қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича таклифларни Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;
4) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтларни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни яратиш;
5) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда қатнашиш;
6) Давлат кадастрлари палатасининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
7) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари иштирокида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш соҳасини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиш;
8) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
9) Давлат кадастрлари палатасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳамда вакилларини, шунингдек, бошқа ташкилотлар мутахассисларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;
10) ҳудудий бошқармаларнинг қабул қилинган буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва текшириш;
14) кадастр муҳандислари фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича Кадастр агентлиги таркибидаги комиссияга тақдимномалар киритиш.
Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши таъминланиши;
Давлат кадастрлари палатаси фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати бўлинмаларининг иши ташкил этилиши;
Давлат кадастрлари палатаси томонидан Кадастр агентлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси томонидан қабул қилинадиган буйруқлар ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши;
Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши;
Давлат кадастрлари палатаси томонидан яратилган ва сақланадиган маълумотлар базалари ва шакллантирилган маълумотларнинг ишончлилиги;
давлат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотларни ҳимоя қилиш таъминланиши;
кадастр муҳандисларининг фаолиятида геоахборот тизимларида ишлаш, ахборот тизимида шахсий кабинетларга эга бўлиш ва бажарилган кадастр йиғмажилди маълумотлари белгиланган тартибда давлат кадастрлари ягона тизимига киритилиши таъминланиши;
кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишда тенг шароитлар яратилиши;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
22. Ҳудудий бошқармалар ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан, шунингдек, давлат органлари ҳудудий бўлинмалари ва уларнинг мансабдор шахсларидан ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва текин олиш;
2) кўрсатиладиган хизматлар бўйича қўшимча хизматларни киритиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш;
3) тегишли маълумотлар базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
4) туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари иштирокида кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиш;
5) туман (шаҳар) филиалларининг кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини ўрганиш;
6) кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини сифатли тайёрлаш давлат хизматини кўрсатиш масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
1) Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
2) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудлар давлат кадастри юритилиши самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) туман (шаҳар) филиаллари томонидан кўчмас мулк объектларига нисбатан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш;
4) кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатишда тенг шароитлар яратиш;
5) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ишини ташкил қилиш;
6) Давлат кадастрлари палатасига кўриб чиқиш учун киритилаётган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш соҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар, шунингдек, бошқа ҳужжатларни сифатли тайёрлаш;
7) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;
8) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
24. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатаси раисининг (кейинги ўринларда — раис) асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлигининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлигининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) ўз ўринбосарлари ва Давлат кадастрлари палатасининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Давлат кадастрлари палатаси фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
6) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, шунингдек, соҳа фаолиятини ривожлантириш тенденцияларидан келиб чиқиб Давлат кадастрлари палатаси ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;
8) Давлат кадастрлари палатаси ва унинг тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг тизимли равишда малакасини оширишни таъминлаш;
9) Давлат кадастрлари палатасида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давлат кадастрлари палатасининг кадрлар захирасини шакллантириш;
10) Кадастр агентлигининг номенклатурасига кирадиган вакант лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
11) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишлаб чиқилишида, Вазирлар Маҳкамаси Раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
12) Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
13) ўз ўринбосарларининг фаолияти натижадорлиги ва самарадорлигини тизимли равишда танқидий ўрганиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
14) Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
15) Давлат кадастрлари палатаси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини ва Давлат кадастрлари палатасининг бошқа мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни ҳал этиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
16) Давлат кадастрлари палатаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат кадастрлари палатаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
17) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Давлат кадастрлари палатаси ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
22) Давлат кадастрлари палатаси таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни, лавозим йўриқномалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари тўғрисидаги низомни ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
23) Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати ходимларини (Давлат кадастрлари палатаси раисининг ўринбосарлари, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармаларининг комплаенс-назорат хизмати ходимларидан ташқари) лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
24) Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;
25) ходимларнинг умумий белгиланган сони доирасида Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармаларнинг штатлар жадвалини, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг тизимидаги тузилмалар харажатлар ва даромадлар сметасини Кадастр агентлиги директорига тасдиқлаш учун киритиш;
26) Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларнинг тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни Кадастр агентлиги директорига киритиш;
27) туман (шаҳар) филиалларининг намунавий тузилмаси ҳамда ходимларининг чекланган сонини иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифларни Кадастр агентлиги директорига киритиш;
28) Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларига қўшимча штат бирликларини киритиш бўйича таклифларни Кадастр агентлиги директорига киритиш;
29) меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда тор доирадаги мутахассисларни шартнома асосида Давлат кадастрлари палатасига ишга жалб этиш бўйича таклифларни Кадастр агентлиги директорига киритиш;
30) алоҳида ўзини кўрсатган ходимларни уларга давлат мукофотлари бериш учун уларнинг номзодларини белгиланган тартибда Кадастр агентлиги директорига тақдим этиш;
31) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига оид соҳаларда халқаро ва ҳукуматлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро тадбирларда Кадастр агентлиги директори билан келишган ҳолда иштирок этиш.
25. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатаси раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
3) Давлат кадастрлари палатасининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек, Кадастр агентлигининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кадастр агентлиги директори ҳамда раиснинг ўринбосарлари қарор, буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
7) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
8) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Давлат кадастрлари палатаси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
9) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати, Давлат солиқ қўмитаси раиси ва Давлат кадастр агентлиги директорининг қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
10) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Давлат кадастрлари палатаси раисига таклифлар киритиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
11) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат кадастрлари палатасининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Кадастр агентлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда раиснинг топшириғига биноан иштирок этиш;
12) Давлат кадастрлари палатасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;
13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
14) Давлат кадастрлари палатасининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;
15) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига оид тегишли масалалар бўйича Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш ҳамда ушбу соҳаларда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Давлат кадастрлари палатаси раисига киритиш;
16) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни раисга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
17) Давлат кадастрлари палатаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
18) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
19) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир таклифларни раисга киритиш;
20) давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиши сифатини ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
21) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
22) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
23) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
26. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кадастр агентлиги директори ҳамда раис ва унинг ўринбосарлари қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
3) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
4) тегишли таркибий тузилмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
5) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Давлат кадастрлари палатаси таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши чора-тадбирларини кўриш;
7) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кадастр агентлиги директори ҳамда раис ва унинг ўринбосарлари қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
8) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Давлат кадастрлари палатасининг тегишли таркибий тузилмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти соҳасига оид масалалар бўйича амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
10) таркибий тузилмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;
11) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда раиснинг мутасаддилик қилинадиган ўринбосарларига таклифлар киритиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
12) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат кадастрлари палатасининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Давлат кадастрлари палатаси раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Кадастр агентлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;
15) Давлат кадастрлари палатаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
16) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
17) соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир таклифларни Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
20) давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кадастр агентлиги директори ҳамда раис ва унинг ўринбосарлари қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
3) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
5) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши чора-тадбирларини кўриш;
7) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кадастр агентлиги директори ҳамда раис ва унинг ўринбосарлари қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
8) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, уларнинг фаолиятига оид масалалар бўйича амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
10) таркибий тузилмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;
11) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда раисга таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
12) ҳудудий бошқармаларнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Давлат кадастрлари палатаси раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Давлат кадастрлари палатасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;
15) ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
16) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
17) соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир таклифларни Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
20) давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Давлат кадастрлари палатасининг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Давлат кадастрлари палатасининг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Давлат кадастрлари палатаси марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
32. Давлат кадастрлари палатасига Кадастр агентлиги директори тавсиясига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Давлат кадастрлари палатаси раиси раҳбарлик қилади.
33. Давлат кадастрлари палатаси раиси Кадастр агентлиги директори тавсиясига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарларга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
34. Давлат кадастрлари палатаси раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари раиснинг буйруғи билан унинг ўринбосарларидан бирига юкланади.
35. Давлат кадастрлари палатаси раиси Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари лавозимига тайинлаш бўйича номзодларни Кадастр агентлиги раҳбариятига тақдим этади.
Бунда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Кадастр агентлиги директори томонидан Давлат солиқ қўмитаси раиси билан келишган ҳолда амалга оширилади.
36. Давлат кадастрлари палатаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, шунингдек, Кадастр агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этади.
Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бевосита Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари томонидан;
Кадастр агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари, шунингдек, унинг идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлиги бевосита раис ва унинг ўринбосарлари томонидан таъминланади.
38. Давлат кадастрлари палатасининг Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Кадастр агентлиги директорининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар директор ўринбосари томонидан келишмовчиликларни бартараф этишнинг имкони бўлмаса, сўнгги қарор бевосита Кадастр агентлиги директори томонидан Давлат солиқ қўмитаси раиси билан келишган ҳолда қабул қилинади.
39. Давлат кадастрлари палатаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда бошқа давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
40. Давлат кадастрлари палатаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.
41. Давлат кадастрлари палатаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан тасдиқланадиган Давлат кадастрлари палатаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
42. Давлат кадастрлари палатаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Давлат кадастрлари палатаси фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Давлат кадастрлари палатаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва усули Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланади.
43. Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, илмий даражалар, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, дам олиш учун тўловлар ва байрам кунлари учун мукофотлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан, рағбатлантириш тўловларидан, қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.
45. Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:
Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга асосан пуллик хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Ушбу бандда назарда тутилган манбалар ва кўрсатиладиган қўшимча хизматлардан тушадиган маблағлар Давлат кадастрлари палатасининг марказлашган ҳисобварағида йиғилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича — ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва Давлат кадастрлари палатаси ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш — ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Давлат кадастрлари палатасининг маблағлари етарли бўлмаганда Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Давлат кадастрлари палатасини, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг биноларини қуриш ҳамда бинолар ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва қайта таъмирлаш;
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун уй-жой қуриш, санаторий-курортда даволаниш ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва бошқалар);
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг лавозим маошларини аниқлашда Ягона тариф сеткаси бўйича 1,7 баравар миқдоригача коэффициент қўлланилгандаги харажатлар;
Давлат кадастрлари палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиалларининг раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан, хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатлари;
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларига устамалар, мартаба даражалари ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ходимларнинг лавозим маошига иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ҳамда меҳнатда юқори натижаларга эришганлиги учун устамалар тўлаш;
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларига асосан ва эришилган якуний натижалардан келиб чиқиб мукофотлаш;
хизмат вазифаларини бажариш чоғидаги алоҳида хизматлари учун ва пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларни бажаришларини, билимлари даражасини, иш олиб бориш касбий қобилиятларини ҳар йили тест синовларидан ўтказиш асосида белгиланадиган махсус рағбатлантирувчи устамалар;
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва стажировкадан ўташини, шу жумладан, уларнинг хорижий мамлакатларга ташрифларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиши;
Давлат кадастрлари палатаси фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари;
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш ҳамда Давлат хизматларини кўрсатишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш, юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш;
Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.
48. Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг ходимларига ҳар ойда ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобига умумий иш стажи учун ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:
Стаж учун устама миқдори | |
1 йилдан 3 йилгача | 10 фоиз |
3 йилдан 5 йилгача | 20 фоиз |
5 йилдан 10 йилгача | 40 фоиз |
10 йилдан 15 йилгача | 50 фоиз |
15 йил ва ундан ортиқ | 60 фоиз |
49. Давлат кадастрлари палатаси ходимларини қўшимча тарзда рағбатлантириш Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Бунда ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимлари томонидан ҳар ойдаги ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолияти натижалари бўйича белгиланган режада юқори кўрсатгичга эришган ходимлар қўшимча рағбатлантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Давлат кадастрлари палатаси мунтазам равишда ўзининг фаолияти тўғрисида Кадастр агентлигига ҳисобот беради.
51. Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун уларнинг фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Давлат кадастрлари палатаси фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
52. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Давлат кадастрлари палатасининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
53. Давлат кадастрлари палатасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
54. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги ҳамда Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 529-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 733-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш қурилмаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3639-сон қарори)» 2018 йил 15 августдаги 663-сон қарорига илованинг 3-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» 2019 йил 12 февралдаги 117-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 2-сон, 14-модда) илованинг 3-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» 2019 йил 10 декабрдаги ЎРҚ-591-сон Қонуни)» 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 5-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.