Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 09.02.2021 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда; 2017 йил, № 4, 135-модда, № 5, 201-модда, № 8, 383-модда; 2018 йил, № 10, 674-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 3, 162-модда, № 9, 588-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 7-модда иккинчи қисмининг русча матнидаги «законодательством, принятым» деган сўзлар «законами, принятыми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 33-модданинг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законами» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 85-модда тўртинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законодательными актами» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 86-модда бешинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законодательными актами» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 93-модда биринчи қисми 16-бандининг ўзбекча матнидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилсин;
6) 98-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунчиликка» деган сўз билан алмаштирилсин;
7) 100-модда саккизинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «қонунларига» деган сўз «қонунчилигига» деган сўз билан алмаштирилсин;
8) 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
9) 117-модда саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «қонунларга» деган сўз «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси