08.01.2021 йилдаги 8-сон
Ҳужжат 13.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик соҳаларида таълимнинг янги педагогик технологиялари ва ўқитиш методларини жорий этиш ва битирувчилар бандлигини таъминлаш

1.

Меҳнат бозорининг ривожланиш истиқболлари ва талабларига мувофиқ ўқув юкламалари ва фан блоклари ҳажмини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, камида 4 йиллик даврга жорий этиладиган, етакчи хорижий институтлар тажрибаси асосида янги ўқув режалари ва дастурларини яратиш.

1. Ишчи гуруҳлар тузиш.

2021 йил март

Институт маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимкулов)

2. Ишчи гуруҳлар томонидан давлат таълим стандартлари асосида ўқув юкламалари ва фан блоклари ҳажмини қайта кўриб чиқиш, замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув режаси ва фан дастурларини ишлаб чиқиш.

2021 йил май

3. Ишлаб чиқилган ўқув режаси ва фан дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил август

4. Тасдиқланган ўқув режаси ва фан дастурларини ўқув жараёнига жорий қилиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

2.

Ўқув, ўқув-методик ва илмий-методик адабиётлар муаллифларини моддий рағбатлантириш ва улар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш.

1. Ўқув адабиётлари муаллифларига иш жойи, ёрдамчи ходим бериш, кутубхона фондидан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш.

2. Муаллифнинг ўқув юкламасини шакллантиришда муаллифлик фаолиятини ҳисобга олиш.

2021 йилдан бошлаб доимо

Институтнинг мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимкулов, С. Бузрукхонов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

3.

Тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик соҳалари бўйича бўш (вакант) иш ўринлари, шунингдек, истиқболдаги эҳтиёжларнинг очиқ ахборот базасини ишлаб чиқиш.

1. Минтақалар, иқтисодиёт тармоқлари, фан ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли эҳтиёжларини ўрганиш.

2021 йил февраль

Ижрочилар маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимкулов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов)

2. Ўрганиш натижалари асосида бўш (вакант) иш ўринлари ва лавозимлар, шунингдек, истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёжнинг электрон базасини шакллантириш.

2021 йил апрель

3. Ҳар йили ахборот базасини янгилаб, тўлдириб бориш.

мунтазам

4.

Битирувчининг таълим йўналишлари бўйича иш берувчиларнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, зарур билим, малака ва кўникмаларни акс эттирувчи малака талабларини ишлаб чиқиш.

1. Малака талабларини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил февраль

Бадиий академия (А. Нуридинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимкулов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов)

2. Ишчи гуруҳ томонидан малака талабларини ишлаб чиқиш.

2021 йил март

3. Малака талабларидан келиб чиққан ҳолда фан дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

II. Бадиий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг бу борада фаоллигини ошириш, ёшларни илмий ишларга тизимли жалб қилиш

5.

Институтнинг профессор-ўқитувчилари, докторант ва магистрантлари ўртасида илмий соҳада халқаро тажрибани кенг тарғиб қилиш.

1. Институтнинг профессор-ўқитувчилари, докторант ва талабаларини халқаро илмий-техник ахборотлар маълумотлар базасига киришини босқичма-босқич таъминлаш.

режа асосида

Институт маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимкулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (О. Тўйчиев)

2. Халқаро тан олинган нашрларда чоп этиш учун илмий мақола ёзиш ва расмийлаштириш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш режа-графиги ва ўқув дастурини яратиш.

2021 йил март

6.

Институт профессор-ўқитувчиларининг халқаро нуфузли илмий-амалий конференция ва ижодий кўргазма танловларида иштирокини кенгайтириш, хорижий ҳамкорлар билан илмий нашрлар тайёрлашни кўпайтириш.

1. Хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда халқаро конференциялар ўтказиш бўйича таклифларни шакллантириш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2021 йил январь

Институтнинг мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджетдан ташқари маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (О. Тўйчиев)

2. Илмий-тадқиқот лойиҳаларининг харажатлар сметасига халқаро конференцияларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни киритиш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлигига таклифлар киритиш.

2021 йил январь

3. Хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорликда илмий мақолалар, монография ва бошқа босма материалларни тайёрлаш ҳамда чоп этиш.

2021 йилдан бошлаб мунтазам

4. Хорижий олимлар билан ҳамкорликда нашрлар тайёрлаш орқали Институт олимлари мақолаларидан иқтибос келтириш даражасини ошириб бориш.

мунтазам

7.

Институтни халқаро рейтингларга киритиш мақсадида Times Нigher Education ва QS халқаро рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик битимини имзолаш.

1. Рейтинг агентликларининг талабларини ўрганиб чиқиш ва битим лойиҳасини шакллантириш.

2021 йил май

Институтнинг мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджетдан ташқари маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Х. Кетмонов)

2. Рейтинг агентликлари мезонлари асосида институт фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил август

3. Битим ва низом асосида тегишли тадбирларни амалга ошириш.

режа асосида

8.

Институтнинг илмий ишлар ва инновацияларни бошқариш бўлинмалари ходимлари етакчи хорижий илмий ва олий таълим марказларида малака оширишини ташкил қилиш.

1. Етакчи хорижий илмий ва олий таълим марказларида малака оширишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш.

2021 йил май

Институтнинг мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджетдан ташқари маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (О. Саттаров)

2. Малака ошириш режалаштирилган етакчи хорижий илмий ва таълим марказлари рўйхатини шакллантириш.

2021 йил июнь

3. Етакчи хорижий илмий ва олий таълим марказлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳамда режа асосида малака оширишни йўлга қўйиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

4. «Эл-юрт умиди» жамғармаси очиқ стипендия танловлари ғолибларининг илғор хорижий мамлакатларда магистратура ва докторантурада таълим олиши, стажировкадан ўтиши ва малакасини оширишни таъминлаш.

мунтазам

9.

Институтнинг илмий салоҳиятини босқичма-босқич ошириш мақсадида докторантурага ҳар йилги қабул квотасини кўпайтириш ва иқтидорли ёш педагогларни хорижий мақсадли докторантурага юбориш.

1. Мавжуд илмий салоҳиятни таҳлил қилиш.

2021 йил ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (О. Тўйчиев), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (О. Саттаров)

2. Илмий салоҳиятни ошириш бўйича 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

3. Ҳар йилги қабул квоталарини кўпайтириш ва хорижий мақсадли докторантурага ёш ўқитувчиларни юборишни мунтазам амалга ошириш.

2021 — 2025 йиллар давомида

4. Институт профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича очиқ стипендия танловларида иштирок этишини таъминлаш.

мунтазам

III. Талаба-ёшлар ўртасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларни янги сифат босқичига олиб чиқиш, миллий ғоя, жамият барқарорлиги, умуминсоний ва миллий қадриятларни тарғиб этиш

10.

Бешта муҳим ташаббус доирасида талаба ва уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш.

1. Институт доирасида уюшмаган ёшларни аниқлаш ва уларни ижодий фаолиятга жалб этиш.

2020 — 2025 йиллар давомида

Институтнинг мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (Х. Саттаров)

2. Институт талабалари орасида кўргазма ва ижодий танловларни ўтказишни ташкил этиш.

3. Талабалар ва уюшмаган ёшларнинг фестиваль, биеннале ва бошқа лойиҳаларда иштирокини таъминлаш.

4. Талабаларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш.

5. Талабаларнинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ижодий ва илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш.

6. Талабаларни бадиий адабиётга қизиқтириш, «Нотиқлик санъати», «Reading club», «Мунозаралар-дебат», «Ёш китобхонлар» клубларини ташкил этиш.

7. Талаба қизларнинг илмий ва ижодий фаолиятини рағбатлантириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

мунтазам

IV. Институт инфратузилмаси ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув, илмий ва тарбиявий фаолиятни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиш

11.

Ўқув аудиторияларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлаш.

1. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлаш бўйича смета лойиҳаларини тузиш ва Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим этиш.

2021 йил январь

Институт маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)

2. Ўқув аудиторияларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлаш.

2021 йил апрель

12.

Институтнинг Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Аския кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган ўқув биносини мукаммал таъмирлаш.

1. Бинони мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун маблағ ажратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2021 йил февраль

Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар, Институт маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. Бинони мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш.

2021 йил апрель

3. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва фойдаланишга топшириш.

2022-2023 йиллар

13.

Дизайн таълим йўналишида таҳсил оладиган талабалар замонавий дарс усуллари асосида билим олишлари, дарсларни амалиёт билан уйғунликда тайёрлашга қаратилган фотопавильон ва видеомонтаж студияларини ташкил этиш.

1. Студияни қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда Бадиий академияга тақдим этиш.

2021 йил февраль

Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар

Бадиий академия (А. Нуридинов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. Студияни қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш.

2021 йил апрель

3. Студияни замон талабларига жавоб берадиган ва махсус дастурларда ишлашга мўлжалланган жиҳозлар билан таъминлаш.

2022-2023 йиллар

14.

Реклама ва амалий графика ҳамда дастгоҳ ва китоб графикаси таълим йўналишларида таълим жараёнини бевосита амалиёт билан боғлаш мақсадида Институтда босмахона, нашриёт ва багет ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш.

1. Босмахона, нашриёт ва багет цехини қуриш, жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда Бадиий академияга тақдим этиш.

2021 йил февраль

Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар

Бадиий академия (А. Нуридинов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. Босмахона, нашриёт ҳамда багет цехини қуриш, жиҳозлаш ишларини
2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш.

2021 йил апрель

3. Босмахона, нашриёт ва багет цехини зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2022-2023 йиллар

15.

Хаттотлик ва миниатюра таълим йўналишларида дарс жараёнини бевосита амалиёт билан боғлаш, миллий қадрият ва анъаналарни ўрганиш, сақлаш ва давом эттириш мақсадида миниатюра ашёларида ишлаш ҳамда қўлда тайёрланадиган қоғоз ўқув ишлаб чиқариш устахоналарини ташкил этиш.

1. Устахоналарни қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда Бадиий академияга тақдим этиш.

2021 йил февраль

Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар

Бадиий академия (А. Нуридинов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. Устахоналарни қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш.

2021 йил апрель

3. Устахоналарни зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2022-2023 йиллар

16.

Дастгоҳли рангтасвир таълим йўналишлари талабалари учун дарс жараёнларини замон талабларида олиб бориш мақсадида таъмирлаш ва грунтлаш ўқув лаборатория-сини ташкил этиш.

1. Лабораторияни ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясига киритиш.

2021 йил февраль

Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. Лабораторияни жиҳозлаш ишларини 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш.

2021 йил апрель

3. Лабораторияни зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2022-2023 йиллар

17.

Маҳобатли рангтасвир таълим йўналишларида талабалар учун ашёда ишлаш ўқув хонаси ва мозаика, роспись, сграффито, витраж ўқув устахоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

1. Ўқув хонаси ва устахонасини зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2022 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёнида фойдаланишни йўлга қўйиш.

2022 йил апрель

18.

Институтнинг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Мироншоҳ кўчаси, 123-уй манзилида жойлашган ўқув биносини жорий таъмирлаш ва зарур ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Ўқув биносини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича сметаларни ишлаб чиқиш, 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш.

2021 йил апрель

Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар, Институт маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. Ўқув театри ва ўқув хоналарини жорий таъмирлаш ҳамда замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

3. Ўқув биносининг коммуникация тизимларини таъмирлаш.

2022-2023 йиллар

19.

Институтда «Санъат асарларининг физик-кимёвий экспертизаси» ўқув фаолияти лабораториясини йўлга қўйиш.

1. Ўқув фаолияти лабораториясини зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2021 йил апрель

Институт маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. Санъатшунослик факультетида
лаборатория хонасини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2021 йил август

20.

Бадиий кулолчилик таълим йўналиши талабаларини билим, кўникма ва малакасини ошириш учун кенг имкониятлар яратиш, ўқув устахоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Кафедра бадиий кулолчилик устахонасини зарур асбоб-ускуналар (муфель печи, катта хумдон (вагонетка), хомашё ва бошқалар) билан таъминлаш.

2021 йил апрель

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. 2021/2022 ўқув йилида замон талабларига мос ўқув ускуналари билан жиҳозлаш.

2021 йил август

21.

Мультфильм ва компьютер мультипликацияси ихтисослиги талабаларида мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнини бевосита амалиёт билан боғлаш мақсадида Мультфильм анимация ўқув студиясини ташкил қилиш.

1. Студияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2021 йил апрель

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. Тасвирий санъат факультетида
ўқув студия хонасини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2021 йил август

22.

Тасвирий ва амалий санъат, дизайн санъати соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш мақсадида ижодий ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 28 октябрдаги
415-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2022 йил январь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Институт маблағлари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2. Таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил март

(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил12 августдаги 511-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)

1.

А.В. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси,

Васийлик кенгаши раиси

2.

Ж.Ш. Носиров

маданият вазирининг биринчи ўринбосари

3.

У.Ш. Бегимкулов

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари

4.

О.А. Тўйчиев

инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари

5.

Ш.И. Асадов

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

6.

Ф.У. Давруков

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

7.

Б.А. Абдухалимов

Фанлар академияси вице-президенти

8.

Ф.Ф. Абдухаликов

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори

9.

Ш.Ш. Миноваров

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

10.

Ф.Ш. Махмудов

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

11.

А.Т. Юсупов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси

12.

Ф.А. Абиджанова

Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби

13.

И.Ў. Хайдаров

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси

14.

Ф.Ж. Пулатов

«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси

15.

Ж.Х. Ризаев

Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди ижрочи директори

16.

Р.Р. Хакимов

Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори

17.

А.А. Хакимов

Фанлар академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг Тасвирий ва амалий санъат бўлими мудири, академик

18.

В.И. Бурмакин

Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси

19.

А.Т. Икрамджанов

Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси

20.

С.Г. Рахметов

Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси

21.

Д.Б. Тошев

Бухоро вилояти «Уста Даврон» миниатюра маркази директори

22.

Ш.М. Эркабоев

«Ziynat dizayn» МЧЖ бош директори

23.

Н.Б. Сайфуллаев

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори, Васийлик кенгаши котиби