Ҳужжат рақами
829-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Имзоланган сана
31.12.2020
Кучга кириш санаси
31.12.2020
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ҳужжат 21.05.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
коррупцияга оид жиноятлар — Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 167-моддасининг иккинчи қисми «г» банди, 168-моддасининг учинчи қисми «в» банди, 1929 ва 19210, 205, 209 — 214-моддалари, 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиш ҳамда 301-моддасида кўрсатилган жиноятлар;
мансабдор шахслар, шу жумладан, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашувчи шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/322/0481-сон)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси биринчи қисмининг 1 — 3-бандлари, учинчи қисми ҳамда бешинчи қисмининг 1-банди асосида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор прокурор томонидан тасдиқланганда ёки суднинг ажрими қонуний кучга кирганда;