30.11.2020 йилдаги ЎРҚ-651-сон
Ҳужжат 01.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 18-модданинг бешинчи қисмидаги «телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувларни эшитиб бориш» деган сўзлар «телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 87-модданинг биринчи қисмидаги «телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилган сўзлашувларни эшитиш» деган сўзлар «телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 21-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги 721-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 641-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 6-моддасининг учинчи қисмидаги «унинг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш» деган сўзлар «унинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-344-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 335-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 506-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 891-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
ўнинчи — ўн учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи қисмидаги «орган раҳбарининг асослантирилган қарори» деган сўзлар «орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига таҳдид юзага келган тақдирда, уларнинг телефонлари ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитишга мазкур шахсларнинг аризасига ёки ёзма розилигига кўра» деган сўзлар «Фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, худди шунингдек уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан таҳдид юзага келган тақдирда, уларнинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олишга мазкур шахсларнинг аризасига ёки ёзма розилигига кўра» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисмидаги «Турар жойларни ва бошқа жойларни, бинолар, иншоотларни, жойнинг участкаларини, транспорт воситаларини текшириш, тезкор кузатув, алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш, ахборот олишнинг бошқа техник воситаларини қўллаш ҳамда почта курьерлик жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш, телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш» деган сўзлар «Турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш, тезкор кузатув, почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларини назорат қилиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 18-модданинг учинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида белгиланади» деган сўзлар «тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳужжатларида белгиланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «орган раҳбарининг қарори» деган сўзлар «орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда, фақат мазкур органлар раҳбарларининг қарори асосида» деган сўзлар «шунингдек махсус ваколатли давлат органининг куч ва воситалари билан ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда, фақат мазкур органлар раҳбарларининг тасдиқлаган қарори асосида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, почта, курьерлик жўнатмалари, телеграф хабарлари ҳамда алоқа каналлари орқали узатиладиган бошқа хабарлар сир сақланишига доир ҳуқуқларни, шунингдек, уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини чекловчи» деган сўзлар «Турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олишга қаратилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: