Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига мувофиқ нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда — Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
4. Битимни тасдиқлаш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг ер участкасининг майдони ёки кўчмас мулк ёки унинг бир қисми миқдори тўғрисидаги маълумотлари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, кўчмас мулк ёки унинг бир қисмига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар нотариал идорада қолдирилади.
22. Битим расмийлаштирилаётганида, мазкур Регламентнинг 20-бандида кўрсатиб ўтилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, қуйидаги ҳужжатлар нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда ёки курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинади:
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган (вафот этган шахслар бундан мустасно) шахсларнинг нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан ёзма розилиги (агар хусусийлаштириш «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингунига қадар амалга оширилган бўлса, бундай розилик талаб этилмайди);
Мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (кейинги ўринларда — Рўйхат) 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг (кейинги ўринларда — М ва ФРБ) доимий рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса. Бунда, нотариус:
Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида доимий рўйхатдан ўтган шахснинг яшаш гувоҳномасига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;
Рўйхатнинг 6-банди асосида доимий рўйхатдан ўтган шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади.
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва МваФРБнинг доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса. Бунда, нотариус:
Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида доимий рўйхатдан ўтган шахснинг яшаш гувоҳномасига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;
Рўйхатнинг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади.
36. Эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: ушбу Регламентнинг 6-бандида кўрсатилган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлардан бири, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса — у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади.
41. Мазкур Регламентнинг 20 — 40-бандларида келтирилган тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олинган ва маълумотлар текширилганидан сўнг нотариус, нотариус ёрдамчиси, стажёри ёки котиби томонидан битим лойиҳаси тайёрланади.
49. Битимни тасдиқлашда нотариус томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундирилади.
64. Қонуннинг 38-моддасига асосан нотариус қуйидаги ҳолларда битимни тасдиқлашни рад этади, агар:
66. Қонуннинг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архивини юритиши шарт.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимни нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага ўзи келиб ёки электрон тизим (ЯИДХП ёки Е-notarius.uz ахборот портали) орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра.

2. Мазкур Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиш.

2. Мурожаат қилинганда.


2-босқич

Нотариус

1. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш.

1. Мурожаат қилувчи нотариал идорага келганда.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, Тизим орқали тақиқ ёки хатлов мавжуд эмаслигини текшириш.

2. Автоматик тарзда.

3. Курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали кадастр маълумотлари, солиқ ва коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳамда кўчмас мулк хусусийлаштирилган турар жой бўлса Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган турар жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома олиш.

3. Агар маълумот:

курьерлик хизмати орқали олинса бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим орқали олинса зудлик билан реал вақт режимида.

4. Агар кўчмас мулк турар жой бўлса, турар жой жойлашган ички ишлар органига курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали турар жойда доимий рўйхатга олинган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш.

4. Агар маълумот:

курьерлик хизмати орқали олинса бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим орқали олинса зудлик билан реал вақт режимида.


3-босқич

Нотариус

Битим лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани битим тарафларига ўқиб бериш ҳамда битим мазмунини тарафларга тушунтириш.

Ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганда 30 дақиқа ичида

5


4-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

Нотариал ҳаракат учун давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш.

Нотариал ҳаракат расмийлаштирилаётган вақтда


5-босқич

Нотариус

Тўлов миқдори ва тасдиқлаш коди киритилган «SMS» хабарнома юбориш ва хабарномада келтирилган тасдиқлаш кодини Тизимга киритиш.

Тўлов амалга оширилган вақтда


6-босқич

Нотариус

Битимни нотариал тасдиқлаш, тасдиқланган битимни Реестрга киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш.

1 — 5-босқичлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг 15 дақиқа ичида

3. «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда — Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
24. Эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.
Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: фуқаронинг паспорти, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади.
30. Мазкур Регламентнинг 5 — 29-бандларида келтирилган тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олинган ва маълумотлар текширилганидан сўнг нотариус, нотариус ёрдамчиси, стажёри ёки котиби томонидан битим лойиҳаси тайёрланади.
37. Битимни тасдиқлашда нотариус томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундирилади.
51. Қонуннинг 38-моддасига асосан нотариус қуйидаги ҳолларда битимни тасдиқлашни рад этади, агар:
53. Қонуннинг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архивини юритиши шарт.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

1. Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлаш учун нотариал идорага ўзи келиб ёки электрон тизим (ЯИДХП ёки Е-notarius.uz ахборот портали) орқали мурожаат қилиш

1. Хоҳишига кўра.

2. Мазкур Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиш.

2. Мурожаат қилинганда.


2-босқич

Нотариус

1. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш.

1. Мурожаат қилувчи нотариал идорага келганда.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, Тизим орқали тақиқ ёки хатлов мавжуд эма?лигини текшириш.

2. Автоматик тарзда.


3-босқич

Нотариус

1. Битим лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани битим тарафларига ўқиб бериш ҳамда битим мазмунини тарафларга тушунтириш.

2. Битим ва битим тарафлари ҳақидаги маълумотларни Тизимга киритиш.

Ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганда 30 дақиқа ичида

5


4-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

Нотариал ҳаракат учун давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш.

Тўлов амалга оширилган вақтда


5-босқич

Нотариус

Тўлов миқдори ва тасдиқлаш коди киритилган «SMS» хабарнома юбориш ва хабарномада келтирилган тасдиқлаш кодини Тизимга киритиш.

Тўлов амалга оширилган вақтда


6-босқич

Нотариус

1. Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимни нотариал тасдиқлаш.

2. Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битим тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги органларига ҳисобга қўйиш учун Тизим орқали юбориш.

1 — 5-босқичлар тўлиқ амалга оширилганда 15 дақиқа ичида

3. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда — Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
4. Шартномани тасдиқлаш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
гаровга (ипотекага) қўйилаётган мол-мулк умумий мол-мулкни (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки) ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилик аризалари;
хусусийлаштиришда қатнашиб розилик берган шахсларнинг нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилик аризалари;
Мазкур банднинг учинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.
25. Мазкур Регламентнинг 5 — 24-бандларида келтирилган тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олинган ва маълумотлар текширилганидан сўнг нотариус, нотариус ёрдамчиси, стажёри ёки котиби томонидан шартнома лойиҳаси тайёрланади.
32. Шартномани тасдиқлашда нотариус томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундирилади.
Шартномани бекор қилишда, агар мулк эр-хотиннинг биргаликдаги мулки бўлса, нотариус улардан иккинчисининг (мулк олувчининг) шартномани бекор қилишга рози эканлиги тўғрисидаги нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган аризасини талаб қилади.
46. Қонуннинг 38-моддасига асосан нотариус қуйидаги ҳолларда шартномани тасдиқлашни рад этади, агар:
48. Қонуннинг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архивини юритиши шарт.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

1. Гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш учун нотариал идорага ўзи келиб ёки электрон тизим (ЯИДХП ёки Е-notarius.uz ахборот портали) орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра.

2. Мазкур Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиш.

2. Мурожаат қилинганда.


2-босқич

Нотариус

1. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш.

1. Мурожаат қилувчи нотариал идорага келганда.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, Тизим орқали тақиқ ёки хатлов мавжуд эмаслигини текшириш.

2. Автоматик тарзда.

3. Кадастр маълумотлари ҳамда ипотекага қўйилаётган мол-мулк хусусийлаштирилган турар жой бўлса Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган турар жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома олиш.

3. Агар маълумотлар:

курьерлик хизмати орқали олинса бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим орқали олинса зудлик билан реал вақт режимида.


3-босқич

Нотариус

1. Шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани шартнома тарафларига ўқиб бериш ҳамда шартнома мазмунини тарафларга тушунтириш.

2. Шартнома ва шартнома тарафлари ҳақидаги маълумотларни Тизимга киритиш.

Ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганда 30 дақиқа ичида

5


4-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

Нотариал ҳаракат учун давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш.

Нотариал ҳаракат расмийлаштирилаётган вақтда


5-босқич

Нотариус

Тўлов миқдори ва тасдиқлаш коди киритилган «SMS» хабарнома юбориш ва хабарномада келтирилган тасдиқлаш кодини Тизимга киритиш.

Тўлов амалга оширилган
вақтда


6-босқич

Нотариус

Гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш ва гаров (ипотека) шартномаси предметини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш.

1 ва 5-босқичлар тўлиқ амалга оширилганда 15 дақиқа ичида

3. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда — Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
29. Ишончнома матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, ҳужжатнинг матнида баҳолар кўрсатилса, рақам ҳамда сўз билан ёзилиши, юридик шахсларнинг номлари эса — уларнинг органлари жойлашган ерларини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банкдаги ҳисобварақ ва солиқ тўловчининг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР) кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган манзили тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги, ишончли вакилга берилаётган ваколатлар доираси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 141 ва 142-моддалари тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак.
33. Ишончномани тасдиқлашда нотариус томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундиради.
45. Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишончнома ва ишончноманинг амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган ҳужжатлар нотариал идорага келиб тушган кундан кечиктирмай нотариус томонидан Тизимга маълумот киритилади.
46. Қонуннинг 38-моддасига асосан нотариус қуйидаги ҳолларда ишончномани тасдиқлашни рад этади, агар:
47. Қонуннинг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архивини юритиши шарт.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

1. Ишончномаларни тасдиқлаш учун нотариал идорага ўзи келиб ёки электрон тизим (ЯИДХП ёки Е-notarius.uz ахборот портали) орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра.

2. Мазкур Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиш.

2. Мурожаат қилинганда.


2-босқич

Нотариус

1. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш.

1. Мурожаат қилувчи нотариал идорага келганда.

2. Ишончнома предметига нисбатан тақиқ ёки хатлов мавжуд эмаслигини аниқлаш.

2. Автоматик тарзда.


3-босқич

Нотариус

1. Ишончнома лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани ишончнома берувчига ўқиб бериш ҳамда ишончнома мазмунини тушунтириш.

2. Ишончнома ва ишончнома берувчи ҳақидаги маълумотларни Тизимга киритиш.

Ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганда 30 дақиқа ичида

5


4-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

Нотариал ҳаракат учун давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш

Тўлов амалга оширилган вақтда


5-босқич

Нотариус

Тўлов миқдори ва тасдиқлаш коди киритилган «SMS» хабарнома юбориш ва хабарномада келтирилган тасдиқлаш кодини Тизимга киритиш

Тўлов амалга оширилган вақтда


6-босқич

Нотариус

Ишончномаларни нотариал тасдиқлаш

1 — 5-босқичлар тўлиқ амалга оширилганда 15 дақиқа ичида

3. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда — Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
24. Нотариусга мурожаат этган марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинига (эрига) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси ва Қонуннинг 63-моддасига асосан мерос қолдирувчи билан биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган мулкдан ўз улушини ажратган ёки ажратмаган ҳолда мерос қолган мулкка нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақида ариза олинади. Ариза почта орқали келганда, марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинга (эрга) юқорида қайд этилган моддалар мазмуни тушунтирилган хабарнома юборилади.
Ушбу ариза нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
40. Гувоҳнома беришда нотариус томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундиради.
48. Қонуннинг 38-моддасига асосан нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни тасдиқлашни рад этади, агар:
49. Қонуннинг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архивини юритиши шарт.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

1. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар бериш учун нотариал идорага ўзи келиб ёки электрон тизим (ЯИДХП ёки Е-notarius.uz ахборот портали) орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра.

2. Мазкур Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиш.

2. Мурожаат қилинганда.


2-босқич

Нотариус

1. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш.

1. Мурожаат қилувчи нотариал идорага келганда.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, мерос мол-мулки таркиби ва унинг жойлашган жойини, васиятноманинг мавжудлиги, мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатини ҳамда қонун бўйича меросхўрлар доирасини аниқлаш.

2. Мурожаат қилинганвақтда.

3. Тизим орқали тақиқ ёки хатлов мавжуд эмаслигини текшириш.

3. Автоматик тарзда.


3-босқич

Нотариус

1. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани меросхўрларга ўқиб бериш ва ушбу гувоҳнома мазмунини тушунтириш.

2. Гувоҳнома ва гувоҳнома олувчи шахслар ҳақидаги маълумотларни Тизимга киритиш.

2-босқичда келтирилган ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилган ва маълумотлар текширилганда, мерос очилганидан сўнг 6 ой ичида

5

4-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

Нотариал ҳаракат учун давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш

Нотариал ҳаракат расмийлаштирилаётган вақтда


5-босқич

Нотариус

Тўлов миқдори ва тасдиқлаш коди киритилган «SMS» хабарнома юбориш ва хабарномада келтирилган тасдиқлаш кодини Тизимга киритиш

Тўлов амалга оширилган вақтда


6-босқич

Нотариус

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномаларни меросхўрларга бериш

1 — 5-босқичлар тўлиқ амалга оширилганда 15 дақиқа ичида