06.12.2001 йилдаги 311-II-сон
Ҳужжат 01.03.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги қоидаларнинг фирма номлари аббревиатураларига доир қисми амал қилиб турган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларга нисбатан 2005 йилнинг 1 январидан эътиборан қўлланилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, №1, 13-модда);