29.10.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3283
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 29.10.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3283
Кучга кириш санаси
30.01.2021
Ҳужжат 30.01.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликка қўйилган талабларни, шунингдек банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш ва битимлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
қарздор — мазкур Низомнинг 2-бандида келтирилган таваккалчиликлар бўйича банк олдида мажбурияти мавжуд бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги таваккалчиликлар учун капитал монандлилиги ҳисоб-китобларидаги 10 фоиз ва ундан юқори бўлган ҳисоблаш омили қўлланилгандан сўнг чиққан натижалар олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу банднинг иккинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларга алоқадор шахслар, шу жумладан жисмоний шахснинг яқин қариндошлари, шунингдек жисмоний шахслар ва (ёки) уларнинг яқин қариндошлари ўзида назоратни амалга ошираётган ёки устав фондларига (устав капиталларига) эгалик қилаётган ёки бошқарув органининг аъзолари бўлган юридик шахслар;
ушбу банднинг иккинчи — ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб банк билан қайси шахслар орқали битим амалга ошириладиган бўлса, ўша шахслар ва мазкур шахслар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга оид, фуқаролик ёки бошқа муносабатлар мавжудлиги туфайли мазкур битимда ушбу банднинг иккинчи — ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг таъсири остида деб ҳисобланадиган шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ушбу Низомнинг 17-банди иккинчи — ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб банк билан битим амалга оширадиган шахслар банкка алоқадор шахс номидан ҳаракат қилаётган ҳисобланади. Банкка алоқадор шахслар номидан ҳаракат қилаётган шахсларга қуйидагилар киради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Банкка алоқадор битта қарздорга ёки барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчилик миқдори ушбу Низомнинг 20 ва 21-бандларида белгиланган талаблардан ошган тақдирда, банкнинг капитал монандлиги ҳисоб-китобларида нормативнинг энг кўп миқдоридан ошган таваккалчилик миқдори мазкур ҳисобот санасидан бошлаб банкнинг биринчи даражали капиталидан чегирилади.
23. Қарз олувчи битим тузилган даврда банкка алоқадор ҳисобланмасдан, кейинчалик банкка алоқадор шахсга айланса, таваккалчилик миқдорининг мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида белгиланган талаблардан ошиши пруденциал нормативга номувофиқ деб тан олинмайди, башарти банк Марказий банкни 10 кун ичида хабардор қилган ҳолда Марказий банк билан келишилган муддатларда пруденциал нормативга мувофиқлаштириш юзасидан мажбуриятни олган бўлса.
мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида келтирилган шахслар номидан ҳаракат қилувчи ҳар қандай шахс.
29. Мазкур Низомнинг 28-бандида назарда тутилган ахборотлар ўз ичига битим миқдори, фоиз ставкаси, қарз олувчининг молиявий аҳволи, унинг олган маблағни ўз вақтида қайтара олиш имконияти тўғрисида молиявий ахборот, таъминот миқдори тўғрисидаги маълумотларни қамраб олиши зарур.
30. Ҳар бир банк ушбу Низомнинг 17-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслардан камида йилига бир марта уларнинг яқин қариндошлари ва яқин қариндошларидан бири томонидан кучли таъсир ўтказиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини шакллантириб бориши керак.
35. Банк томонидан қабул қилинувчи мазкур Низомнинг 34-бандида назарда тутилган таъминот турлари қуйидаги шартларни бажариши лозим:
37. Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ҳисоб-китобларида мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган таваккалчиликлар ва улар бўйича қабул қилинган таъминот валютаси ўзаро мос тушмаса, таъминот миқдори 10 фоизга камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.