Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (Ғаниев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ захирага жамғариш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини такрорий экин майдонларида етиштирилишини таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, зиммаларига ушбу қарорнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилишга ўз вақтида шартномалар тузиш ва захирага жамғариш ҳамда ички истеъмол бозорга етказиб бериш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ушбу қарорнинг 4, 5 ва 6-иловаларига мувофиқ асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш бўйича ўз вақтида шартномалар тузиш ва захирага жамғариш ҳамда улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига ушбу қарорнинг 4, 5 ва 6-иловаларига мувофиқ асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш учун ижтимоий соҳа муассасаларини ва улар томонидан жалб этиладиган тайёрлов ташкилотларини ўз вақтида молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.