Т/р | Тадбирларнинг номланиши | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбаи | Ижро муддатлари | Масъул ижрочилар |
I. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | |||||
Умумтаълим муассасаларида инклюзив таълим тизимини ривожлантириш, жумладан: Умумтаълим муассасаларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим бериш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларига юборишга имкон берувчи тиббий кўрсатмалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни эрта аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш; халқ таълими тизимидаги тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва соғломлаштиришга қаратилган вазифаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда унинг фаолиятини халқаро талабларга мослаштириш; алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини соддалаштириш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | — | 2021 йил | Халқ таълими вазирлиги | |
Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабаларини педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларига бириктириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Инклюзив таълим тизими жорий этилган умумтаълим муассасаларига тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида ихтиёрийлик асосида тегишли малакага эга волонтёрларни жалб қилиш. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма буйруғи | — | 2021 йил | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган таълим муассасалари) раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш. | Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма буйруғи | — | 2021 йил | Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун тўсиқсиз муҳит ва имкониятларни яратиш мақсадида улар ўқиётган таълим муассасаларининг бинолари ва жиҳозларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Идоравий ҳужжат | — | 2021 йил | Қурилиш вазирлиги | |
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари учун касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш ва сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | — | 2021 йил | Халқ таълими вазирлиги | |
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига махсус педагог лавозимини киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | — | 2021 йил | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги | |
Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | — | 2021 йил | Халқ таълими вазирлиги | |
Давлат умумтаълим муассасаларининг инклюзив ва таянч коррекцион синфларида ҳамда касб-ҳунар мактабларнинг ихтисослаштирилган гуруҳларида ишлайдиган педагог кадрлар ва тиббиёт ходимларининг мансаб йўриқномаси ва касбий стандартларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга инклюзив таълимни жорий қилишга оид вазифаларни киритиш. | Мансаб йўриқномаси ва касбий стандарт | — | 2021 йил | Халқ таълими вазирлиги | |
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторида «Дефектология» таълим йўналиши ўрнига «Махсус педагогика» таълим йўналишини киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | — | 2021 йил | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | |
Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш ҳақларини ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма буйруғи | — | 2021 йил | Халқ таълими вазирлиги | |
Вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш институтини янада такомиллаштириш. Бунда, шу жумладан: вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олишга қаратилган механизмларни жорий қилиш; вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир ягона давлат сиёсатини олиб бориш; вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган механизмларни кучайтириш ва уларни мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш; вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда халқаро стандартларни жорий қилиш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори | — | 2020 йил | Бола ҳуқуқлари бўйича вакил | |
II. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш | |||||
Бошланғич таянч коррекцион синфларда ўқитиладиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун намунавий адаптив таълим дастурларини ишлаб чиқиш, уларни кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйиш ва тасдиқлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | — | 2021 йил | Халқ таълими вазирлиги | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасаларини махсус ўқув адабиётлари ва методик-қўлланмалар билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ажратилган | 2021 йил | Халқ таълими вазирлиги | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | — | 2021 йил | Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим-тарбия беришда инновацион технологияларни қўллаш юзасидан педагог ходимлар учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш. | Услубий қўлланмалар | — | 2021 йил | Халқ таълими вазирлиги | |
А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув дастурларига инклюзив таълим-тарбияга оид махсус ўқув машғулотларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш орқали таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | — | 2021 йил | Халқ таълими вазирлиги | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимларининг малакасини ошириш. | Жадвал асосида | — | Доимий равишда | Халқ таълими вазирлиги | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | — | 2020/2021 ўқув йили давомида | Халқ таълими вазирлиги | |
Касбга ўқитиш курслари ташкил этиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасаларини малакали кадрлар ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Маҳаллий бюджет маблағлари | 2020/2021 ўқув йили давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар | |
III. Инклюзив таълим тизимини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ихтисослаштирилган таълим | |||||
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг кириш йўлаклари, ётоқхоналари, ўқув ва дам олиш хоналари, ошхона ҳамда муассасанинг бошқа муҳим жойларига видеокузатув мосламаларини ўрнатиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Маҳаллий бюджет маблағлари | 2021 йил | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар Халқ таълими вазирлиги | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни камситиш, уларга нисбатан шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | — | 2021 йил | Ёшлар ишлари агентлиги | |
Таълим муассасаларини битирган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни иш билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | — | 2020-2021 йиллар давомида | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва эркинлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек болаларнинг маданият, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда эришган ютуқлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш. Инклюзив таълим-тарбияни матбуот ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этиш. | Ижтимоий реклама ва роликлар, теле- | — | Доимий равишда | МТРК (А. Хаджаев), | |
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари ҳамда инклюзив таълимнинг бевосита иштирокчиларини жалб қилган ҳолда инклюзив таълим муаммоларига бағишланган семинарлар ва анжуманлар ўтказиш. | График асосида | — | Доимий равишда | Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Инклюзив таълим бўйича ижобий хорижий тажрибаларни ўрганиш ва халқаро алоқаларни йўлга қўйиш. | Хорижий мамлакатлар конференцияларида иштирок этиш, комплекс чора-тадбирлар | — | 2020-2021 йиллар давомида | Халқ таълими вазирлиги | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш масалалари бўйича ота-оналар учун онлайн ўқув курсларини ташкил этиш ва видео маърузаларни Халқ таълими вазирлигининг веб-сайтида жойлаштириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | — | 2020-2021 йиллар давомида | Халқ таълими вазирлиги | |
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга умумтаълим мактабларида қўшимча таълим беришга қаратилган таълим хизматларини кўрсатиш бўйича таклиф киритиш. | Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотнома киритиш | — | 2021 йил | Халқ таълими вазирлиги | |
Хорижий мутахассислар томонидан ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларга беғараз (хайрия) тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил қилиш ҳамда даволаш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | — | 2020/2021 ўқув йили давомида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мусиқа, рассомчилик, тасвирий санъат, кулолчилик ва бошқа тўгаракларни очиш ҳамда уларни амалдаги меъёрга мувофиқ мусиқа асбоблари билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ижрочининг бюджетдан ташқари маблағлари | 2020/2021 ўқув йили давомида | Маданият вазирлиги | |
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг спорт залларини спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда даволаш-соғломлаштириш асбоб-ускуналари билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | 2020/2021 ўқув йили давомида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги | |
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида биттадан компьютер синф хоналарини замонавий компьютерлар билан таъминлаш, уларда ўқувчиларни фикрлашга йўналтирадиган компьютер ўйинлари базасини яратиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | 2020/2021 ўқув йили давомида | Ахборот технологиялари | |
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ўқишга тавсия этилган бадиий адабиётлар билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ижрочининг бюджетдан ташқари маблағлари | 2020/2021 ўқув йили давомида | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги | |
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида касб-ҳунар ўрганаётган қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ушбу муассасаларни зарур миқдорда тикув машиналари ва бошқа анжомлар билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ижрочининг бюджетдан ташқари маблағлари | 2020/2021 ўқув йили давомида | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги |
Т/р | Мақсадли кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | Йиллик кўрсаткичлар | |||||
Жорий ҳолат | 2021 йил | 2022 йил | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил | |||
I. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг инклюзив таълимга кенгроқ қамраб олинишига эришиш | ||||||||
1. | Инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумий ўрта таълим муассасалари улуши | Фоизда (умумий ўрта таълим муассасаларининг умумий сонига нисбатан) | 18,4 | 27 | 33 | 39 | 47 | 51 |
2. | Умумий ўрта таълим муассасаларида инклюзив таълим шартларида таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши | Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан) | 16,5 | 20 | 24 | 29 | 35 | 40 |
3. | Умумий ўрта таълим муассасаларида коррекцион синфларда таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши | Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан) | — | 0,4 | 1,3 | 2,2 | 3,1 | 4 |
4. | Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида таълим олаётган болалар улуши | Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан) | 26,8 | 25 | 23 | 21 | 19 | 16 |
5. | Уйда якка тартибда таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши | Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан) | 16,8 | 15 | 14 | 13 | 12 | 11 |
6. | Мусиқа, рассомчилик, тасвирий санъат, кулолчилик, жисмоний тарбия ва спорт, компьютер, тикувчилик ва бошқа мактабдан ташқари тўгаракларга қатнашаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши | Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан) | 3,9 | 5,8 | 6,8 | 7,9 | 9,9 | 12 |
II. Инклюзив таълим тизими учун педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш | ||||||||
7. | Умумий ўрта таълим муассасаларини малакали махсус педагоглар билан таъминлаш | Нафар | — | 31 | 93 | 155 | 217 | 310 |
8. | Умумий ўрта таълим муассасаларини малакали тьюторлар (ёрдамчи педагог ходимлар) билан таъминлаш | Нафар | — | 31 | 93 | 155 | 217 | 310 |
9. | Махсус педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш | Фоизда (махсус педагогларнинг умумий сонига нисбатан) | 4,8 | 10 | 15 | 20 | 30 | 50 |
10. | Тьюторларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш | Фоизда (тьюторларнинг умумий сонига нисбатан) | 4,8 | 10 | 15 | 20 | 30 | 50 |
11. | Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим олаётган умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш | Фоизда (раҳбар кадрларнинг умумий сонига нисбатан) | 15 | 26 | 38 | 50 | 60 | 75 |
12. | Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар улуши | Фоизда (педагог кадрларнинг умумий сонига нисбатан) | 26,2 | 20 | 16 | 12 | 8 | 0 |
III. Инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш | ||||||||
13. | Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун зарур махсус жиҳозлар, ўқув адабиётлар ва методик-қўлланмалар билан таъминланган умумий ўрта таълим муассасалари улуши | Фоизда (умумий ўрта таълим муассасаларининг умумий сонига нисбатан) | 2,4 | 5 | 8 | Тасдиқланадиган режа асосида | ||
14. | Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун зарур махсус жиҳозлар билан таъминланган мактабдан ташқари таълим муассасалари улуши | Фоизда (мактабдан ташқари таълим муассасаларининг умумий сонига нисбатан) | 40,5 | 62 | 72 | 81 | 91 | 100 |
15. | Ўқув жараёнларини ташкил этишда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун масофавий ўқитиш элементларини жорий қилган умумий ўрта таълим муассасалари сони | Сони | — | 250 | 310 | 550 | 1 000 | 1 500 |
16. | Ташкил этилган инклюзив таълимнинг ресурс марказлари сони | Сони | 5 | 14 | 55 | 87 | 144 | 203 |