28.09.2020 йилдаги 592-сон
Ҳужжат 29.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ келтирилган давлат тилини билишга қўйиладиган минимал талаблар асосида синов имтиҳони топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Синов имтиҳони топшириш ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг бир ой муддатда ўтказилади.
15. Талабгор мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига топширганидан сўнг Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан талабгор ўртасида шартнома тузилган ҳисобланади.
16. Мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган давлат тилини билишга қўйилган минимал талаблар асосида синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати (кейинги ўринларда — малака сертификати) берилади. Малака сертификати муддатсиз амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат


1-босқич

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш масалалари бўйича ваколатли давлат органига мурожаат қилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (талабгор)

Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонида қатнашиш учун ариза билан А. Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари) мурожаат қилиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Заруратга қараб


2-босқич

Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари

Талабгорга ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисидаги синов имтиҳонини ўтказиш вақти кўрсатилган маълумотнома (электрон қилинган мурожаатга маълумотнома электрон тарзда) тақдим этади.

Ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан сўнг дарҳол


3-босқич

Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича ҳудудий имтиҳон комиссиялари

Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонларини ўтказади.

Ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг бир ой муддатда


4-босқич

Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари

1. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳони натижаларини эълон қилади.

2. Синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга белгиланган шаклдаги давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади.

Уч кун муддатда

Имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг уч кун муддатда


5-босқич

Талабгор

Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизидан (50 баллдан) кам балл олган (синов имтиҳонидан ўтмаган) тақдирда қайта қатнашиш учун ариза (қайта тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги квитанция илова қилинган ҳолда) билан мурожаат қилади.

Синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин

Кейинги таҳрирга қаранг.