Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

3а-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириш тартиби

3-боб. Субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби

4-боб. Субсидияни ажратиш тартиби

5-боб. Якунловчи қоидалар

5-ИЛОВА
Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш СХЕМАСИ

Ҳужжат 01.01.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

ЯКУНИЙ ХУЛОСА




________ вилояти ________ тумани (шаҳри)даги _____(ташкилот номи)_____ га жами _______ минг сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.*

________вилояти ________ тумани (шаҳри)даги _____(ташкилот номи)_____га қуйидагиларга, жумладан ______________га асосан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.**




*) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади.

**) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, мақсадга мувофиқ деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади ва мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбошида мазкур Низомга мувофиқ рад этиш сабаблари тўлиқ кўрсатилади.

Комиссия аъзолари:


Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман статистика бўлими вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман молия бўлими мудири

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати


I. Субсидия ажратиш прогноз парметрларини шакллантириш схемаси

I босқич

Туман комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)

Субсидия олувчилар рўйхати шакллантирилади ва тасдиқланган ҳолда вилоят комиссиясига тақдим этилади.

Календарь йилининг
1 майга қадар


II босқич

Вилоят комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари )

Туман комиссияситомонидан тақдим этилган сусбсидия олувчилар рўйхати умумлаштирилиб «Ўзбекчорванасл» агентлигига тақдим этилади.

Календарь йилининг
5 майига қадар


III босқич


«Ўзбекчорванасл» агентлиги

Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхат умумлаштирилиб Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Беш иш кунида


IV босқич

Вазирлар
Маҳкамаси

«Ўзбекчорванасл» агентлик томонидан тақдим этилган рўйхат кўриб чиқилади, тасдиқланади ва ижро учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлигига юборилади.

Уч иш кунида


V босқич

Молия вазирлиги

Субсидия ажратиш учун зарур маблағлар белгиланган тартибда «Ўзбекчорванасл» агентлигига ўтказиб берилади.

Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланагандан сўнг


II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси

I босқич

Субсидия олувчи

«Меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчки жунини ҳунармандлар ва ташкилотларга сотгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун ариза билан мурожаат қилади.

«Меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчки жунини ҳунармандлар ва ташкилотларга сотганда


II босқич

Туман комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)

Субсидия олувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилади ва белгиланган шаклда уч нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Уч иш кунида


III босқич

Туман комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)

Туман комиссияси томонидан субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда субсидия олувчини қабул қилинган хулоса тўғрисида хабардор қилади.

Хулоса қабул қилинган кунда


IV босқич

Туман комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)

Субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза нусхаси, унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилинган хулоса вилоят комиссиясига тақдим этилади.

Бир иш кунида


V босқич

Вилоят комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари)

Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани икки иш кунида «Ўзбекчорванасл» агентлигига юборади.

Икки иш кунида


VI босқич


«Ўзбекчорванасл» агентлиги

Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади ва субсидия маблағлари субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Икки иш кунида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси